Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
42 Каримбой қайтарди десам, қайси Каримбой десалар-а? Шокирқулнинг иштони ҳўл ўғли дейманми? Ҳа йўғ-е... суриштириб бораяптими. Борди-ю, суриштирсалар, Карим муаллим, дейман... Самад чавандоз узанги йўлдошимга айтдим, барча-барчага эшиттириб айтдим: — Йўлда Каримбой жиловни ушлади! Қайтинг-чи қайтинг, деб қўймади! Одамнинг юзи иссиқ- да, юзидан ўтолмадим!.. 55 Отар адирда ёйилиб ўтлади. Тўдалагунимча кеч бўлди. Уйга қош қорайганда келдим. Участка милитсионеримиз бир парча қоғоз ташлаб кетибди. Аёлимизга қайта-қайта тайинлабди. — Эртага соат ўнда органда бўлсин, — дебди. Шеригимизникига бориб узримни айтдим. — Эртага қўйни сен боқ, зарил ишим чиқиб қолди, бирор кун қайтарарман, — дедим. Саҳар-мардонда Тарлон билан шаҳар жўнадим. Eшик олдида ўтирган милитсионерга қўйнимдаги қоғозни олиб кўрсатдим. Милитсионер мени эшиги ғилофли хонага киритиб борди. Тўрда ўтирган йигит ўрнидан турди. — Келинг, келинг, — деди. Мен билан қўл бериб кўришди. Ўзини капитан Рўзиев, деди. Капитан катта бахмал пардани тушириб қўйди, кўрсатди. Мен капитан катта кўрсатган жойга ўтирдим. — Хўш, фамилиянгиз Қурбонов-а? Нега кечикиб юрибсиз, ака? Соат ўн икки бўлди-ю? — деди капитан катта. — Мен сизга айтсам, капитан катта, Тарлоннинг оёғига қарадим. — Хўш, Тарлонингиз ким? — Бизнинг отимиз-да, капитан катта. — Хўш, ҳали отда келдингизми? Шунча техника туриб-а! — Эса-чи, капитан катта. Техника бизга бўлмайди, капитан катта. Бензин исини хуш кўрмайман, капитан катта. — Хўш, бандитларни излаяпмиз, ака. Шубҳали типларни жабрланувчига юзма-юз қилдик. Булар эмас, деди. Сиз эса келмадингиз. Энди бошқа кун чақирамиз. Тарлон билан қишлоққа қайтдим. 56 Кечқурун телевизорга қараб ўтириб эдим, Рихсиев келди. Болишни буклаб ёнбошлади, дамини узун олди. — Радиоузел орқали ўқиган докладимни эшитдингизми, ўртоқ Қурбонов? — деди. — Йўқ, қачон ўқидингиз? — Ана холос, ҳозиргина ўқидим-ку. Йигирма минут, қирқ секунд! — Мен телевизорга қараб қолибман. Нима деб ўқидингиз? — Халқаро аҳвол хусусида! — Ҳа-а, оламда нима гап экан? — Аҳа, халқаро аҳвол чатоқ, ўртоқ Қурбонов, жуда чатоқ. Вазият тобора кескинлашиб бораяпти. НАТО мамлакатлари Европада қанотли ракета жойлаштираяпти. Салвадорда қонли жанг бўлаяпти, Никарагуада вазият тобора мураккаблашаяпти, Фаластин халқининг аҳволи аянчли. Аҳа, ҳаммасига АҚШ империалистлари айбдор, ўртоқ Қурбонов. Империализм провокатсия билан шуғулланаяпти. Аҳа, масалан, АҚШ империалистлари Полша давлатида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling