Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
50 Бориб, отхона эшигини очиб турдим. Тарлон мўмингина бўлиб келиб, отхонага кириб олди. Ичкари кириб олиб, пишқирди. Эндиги пишқиришида кўнгли тўқлик бўлди. Устидан занжирлаб келдим. 64 Eртаси эрталаб Назир жувозкаш келди. Девордан бўйлаб овоз берди. — Зиёдулла чавандоз, берман бир қаранг! — деди. Бир-бир босиб бордим. Девордан қўл узатдим. Кўришиб-сўрашдим. Назир жувозкаш бола-бақрани сўради, томи тошни сўради. Кейин, мол-ҳолга ўтди. — Ҳа-а, — деди. — Бизнинг куёв қандай? Хўп дамлигинами? Ўйлаб турдим-турдим. Назир жувозкаш нима деди, тушунмадим. — Қандай куёв? — дедим. — Қандай куёв бўларди, Тарлон куёвимиз-да. — Э, ҳа, Тарлонми? Шукур, шукур. — Ўзи, куёв келдими? — Келди, ҳа, келди. Нима эди? — Шундай, алағда бўлиб сўраяпман-да. Назир жувозкаш бўлиб ўтмиш гапни бир бошидан айтиб берди. Eмишки, бизнинг Тарлон ўша кетишида тўғри Назир жувозкашникига борибди. Дарвозадан кишнаб-кишнаб кирибди. Бу вақтда Назир жувозкаш Олмакўзини яланғочлаётган бўлибди. Тарлонни кўриб, ҳайрондан ҳайрон қолибди. Нима қилишини билмабди, нима дейишини билмабди. Назир жувозкаш нима-да қилади, нима-да дейди? Куёв ўз оёғи билан ўзи кириб келди. Эшикдан эгилиб келиб турган куёвга бир нима деб бўладими? Бўлмайди, бўлмайди! Назир жувозкаш ўйлаб қолибди. Куёв-ку уялмади, куёв-ку, ор қилмади. Энди мен уялайин дебди, энди мен ор қилайин, дебди. Чапони ёқаси билан юзларини беркитибди, ерга қараб- қараб, уйига кириб кетибди. Биродарлар, куёвни пайғамбарлар-да сийлаган! Аҳай-аҳай! Мен деворга тирсакларим билан суяниб эшитдим. Бошимни сарак-сарак этиб эшитдим. Тарлон Олмакўзга бўй бериб-бўй бериб борибди. Олмакўз ҳурпайибди, қулоқларини диккайтирибди, ёлларини ҳурпайтирибди, думларини тикрайтирибди. Тўлғониб-тўлғониб кишнабди. Орқа оёқларини сермабди. Тепиб юбораман- тепиб юбораман, дебди. Тарлон бир сапчиб четланибди. Олмакўзни айланиб чопибди. Дирк-дирк ўйнабди. Олмакўз те- варагида доира ясабди. Тарлон Олмакўзга кифт бериб-кифт бериб борибди. Олмакўз зинкийиб-зинкийиб пишқирибди. Тишларини иржайтириб-иржайтириб ғижирлатибди. Тишлаб оламан-тишлаб оламан, дебди. Тарлон эпчиллик билан четланибди. Олмакўзни айланиб чопибди. Дирк-дирк ўйнабди. Олмакўз теварагида доира ясабди. Тарлон Олмакўз билан юзма-юз борибди. Юзларини юзларига теккизибди. Олмакўз пишқириб-пишқириб, юзларини четга бурибди. Юзларини олиб қочибди. Тарлон Олмакўзни айланиб чопибди. Дирк-дирк ўйнабди. Олмакўз теварагида доира ясабди. Тарлон Олмакўз билан тумшуқма-тумшуқ келибди. Олмакўз билан тумшуқларини теккизиб- теккизиб искашибди. Пишқириб-пишқириб искашибди. Олмакўзининг оғзига пишқириб искашибди, бурнига пишқириб искашибди. Олмакўзга бир нималар дебди, бир нималар айтибди. Нималар дебди, нималар айтибди — унисини ёлғиз ўзи билибди, ёлғиз Олмакўз билибди... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling