Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
49 Тоқатим тоқ бўлди. Зардам қайнади. Қамчи дастаси билан Тарлон бошига солдим. — Падарингга лаънат, мана сенга, мана! — дедим. Тарлон олд оёқларини кўтариб-кўтариб фалакка сапчиди. Бўғилиб-бўғилиб пишқирди. Олисларни айланиб чопди. Ғарқ терга ботди. Пешонасидан терлар оқди. Балиқ оғзидай каппа- каппа очилиб-ёпилаётган бурнига сизиб тушди. Чоти аралаш қамчи солиб-солиб, тағин улоққа қўйдим. Тарлон тағин ўзини кейинига олди! Бу сафар қамчи дастаси билан қулоқлари орасига урдим, юзларига урдим... — Ҳали камми? Мана бўлмаса, мана! Еганинг бурнингдан чиққур! — дедим. Тарлондан эгар-абзалини, юганини шилиб олдим. Калласига бир урдим. — Кет, ҳайвон, кет! Қазисан, қартасан, асли наслингга тортасан! Тортдинг, аслингга! Кет! — дедим. Тарлон ёллари селкиллаб-селкиллаб қочиб қўя берди. Биродарлар жаҳл келганда ақл кетади, деганлари шу-да! Кўпкари охирини қарамадим. Эгар-абзалларни қўлтиқлаб, уйимизга жўнадим. Аёлимиз алағда бўлиб, Тарлонни сўради. — Сўрама аёл, сўрама, — дедим. — Термиздан артистлар келиб, клубда театр қўйгани эсингдами? Ўша театрда Алишер Навоий нима деб эди? Ҳайвонни қанча тарбия қилма, ит бўлади, эшак бўлади, асло одам бўлмайди, деб эди! Навоий ҳақ экан, аёл! Бекорга Навоий, Навоий, демас эканлар! Кўкайим қуриб от боқдим. Ўзим емадим, Тарлонга едирдим, ўзим ичмадим, Тарлонга ичирдим. Болалар ризқидан-да уриб, Тарлонга едирдим. Тарлон барибир одам бўлмади! Уриб-уриб ҳайдаб юбордим! Баҳридан ўтдим! Тарлон кўр бўлади, Тарлонни тузим кўр қилади... — Бекор қилибсиз-да, кўп пуллик мол эди, — деди аёлимиз. — Э-е, пули бошимдан садақа! Аёл зоти бошдан адоқ зарга ўралган билан, шойи-шомилага беланган билан, ўзи ёмон бўлса, ундай аёлнинг кимга кераги бор? ундай аёлни зари билан қўшиб, шойи-шомиласи билан қўшиб, уч талоқ қўймоқ лозим! От ҳам шу-да! Ёмон от — ёмон аёлдай гап! Эркакни эл орасида шарманда қилади! Мана, Тарлон юзлаб чавандозлар олдида юзимни ерга қаратди! Шундай дейишга дедим. Ана, дедим. Аммо кўнглим туб-тубида нимадир... нимадир бир нима майда-майда ушоқ бўлиб-бўлиб кетди. Тарлон учун ич-ичимдан раҳмим келиб-келиб кетди... 63 Кечаси бир маҳалда катта дарвоза дўқ-дўқ этди. Елкамга чопонимни ташлаб, ташқариладим. — Ким у бемаҳалда келган? — дедим. Ташқаридан овоз бўлмади. Дарвоза занжири шилдир-шилдир этди. Ошиқ-мошиғи ғийқ-ғийқ қилди. — Ҳозир, мана ҳозир! — дедим. Бориб, дарвоза тамбасини олдим. Занжирини ечдим. Дарвозани ланг очдим. — Эб-ей-еб-ей! Остонада ўзимизнинг Тарлон турибди! Бир ўзи! Камбағал илтижоли пишқирди, камбағал тумшуғини чўзди, камбағал мўлтайиб қаради. Нима дейишимни билмадим, нима қилишимни билмадим. — Келибсан-да... Келмасанг, оқ бутум қора куярмиди... — дея тўнғилладим. Тарлон билан гап қўшмадим. Юзига-да қарамадим. Юзимни тескари бурдим. — Сен ҳам одам бўлдинг-у... — дея тўнғилладим. Биродарлар, эшикдан келган одамни кет, деб бўладими? Бўлмайди, бўлмайди! Шу боис, миқ этмадим. Гапсиз-сўзсиз ичкари юрдим. Тарлон кетимдан эргашиб келди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling