Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
52 — Ана келин, ана! Девордан узалиб қарадим. Назир жувозкаш остидаги отини кўрсатди. 65 Самад чавандоз кўпкарининг олган-олганини— охирини олди. Қайтишимизда баримизни уйига айтди. Самад чавандоз уйи олдига келганимизда ўйланиб қол- дим. Мендан бўлак чавандозлар уйи яқин бўлди. Чавандозлар отларини боғлайди-ю, келади. Бизники хийла олисда бўлди. Тарлонни уйимизга боғлаб келаман дегунимча, қозон икки қайнайди. Чавандозлар менинг йўлимга қараб ўтирмайди. Гўштни ейди-қўяди! Яна тағин, эриниб, келолмаслигим-да бор. Ўйлаб-ўйлаб, қоладиган бўлдим. Нафс қурғур ёмон-да! Тарлонни дарвоза устунига боғладим. Кўпкаридан олган гилам, тўнларни эгардан олдим. Шунда, кўчадан кенжа қайнимиз Қорақул ўтди. — Йўл бўлсин? — дедим. — Сизникига, — деди қайним. — Ма, Тарлонни-да ола кет, — дедим. Қайнимни оёғидан олиб, отга миндириб юбордим. Самад чавандозникида ёнбошлаб олиб, тана илик сўрдим. Чавандозлар бўлиб ўтмиш кўпкари гурунгини қилди. Отларга таъриф берди. Ўзларидан ўтган хатоликларни бетларга айтди. Яхшиликларини ёдлади. Бир-бирлари елкаларига қоқди, тиззаларига шапатилади. — Ай, яша-е, яша! — деди. Чавандозлар ҳамроз бўлди. Бир-бирига ақл бўлди. Самад чавандоз михда осиғлиқ дўмбирасини олди. Тинқиллатиб-тинқиллатиб созлади. Чертиб- чертиб бошлади. Хаёлларга ғарқоб бўлиб ёнбошлаб ётиб эдим, гал менга келди. Мен чордона қуриб ўтириб олдим. Билакларимни турдим. Дўмбирани созимга солдим. Ҳаккалабосим-ҳаккалабосим нағмалардан чалдим. Чавондозлар кўнглини қитиқладим. Самад чавандоз ўтирган ерида елкаларини қоқиб-қоқиб ўйнаб қўя берди! Сўзни сўзга чўқиштирдим, гапни гапга уриштирдим, отларни нағмаларга солдим. Отлар ашула бўлди! Аҳай-аҳай! Бул сағрингга қарайман Куёвли қиз ётгудай, Бурнингдан чиққан дамингга Каррак босса ёнгудай, Қулоқларинг орасидан Қўштегирмон сув ўтгудай!.. Биродарлар, ашула ичидаги от бор-ку? Ўша ўзимизнинг Тарлон, ҳа! Ана, Тарлон дирк-дирк ўйнади. Бепонён Вахшивор адирларига қараб кишнади. Залворли адирлардан акс садо келди... Ё, сизнинг отингиз-да бизнинг Тарлондайми? Бизнинг Тарлонга келбат берадими? Унда, сизнинг отингиз-да ашула бўлибди-да? Аҳай-аҳай! Ҳадеб отни ашула қила бериш бўлмас! Энди чавандозларга-да ўтайин! Кимни ашулага солсам экан? Шу бурчакда ўй суриб ўтирган Одина чавандозни ашулага солсаммикин? Ўттизни уриб қўйди, ҳали-да уйланмади! Бир қитиғига тегайин! Зора, йигитлик ғурури ваража қилса! Аҳай- аҳай! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling