Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
51 Тарлон кўнгил берибди, Олмакўз кўнгил олибди! Аҳай-аҳай! Охир-оқибат... Олмакўз дилдорлик берибди!.. — Йўғ-е? — дедим. — Ҳа-да! — Энди қуда бўлдик, Зиёдулла чавандоз, қуда-қудағай бўлдик! — Ҳазиллашманг-е, жувозкаш, ҳазиллашманг-е! — Беҳазил, қуда, беҳазил! Ўзиям қайлиқ ўйинимисан, қайлиқ ўйини бўлди-да... О-о-о!.. Куёвни нима бериб боққансиз, Зиёдулла чавандоз? Бошимни чайқаб-чайқаб кулдим. Қўлимни силтаб-силтаб кулдим. — Гапингиз қурсин-е, жувозкаш-е, гапингиз қурсин-е! — Эбо-е, ана қайлиқ ўйини, мана қайлиқ ўйини... О-о-о!.. Юзларимни ушлаб-ушлаб кулдим, юзларимни беркитиб-беркитиб кулдим. — Бўлди-е, жувозкаш-е, бўлди-е! — Эбо-е... Қаранг-а! Эбо-е... қаранг-а! — Астароғ-е, аёл эшитади-е! — Эбо-е... Қаранг-а! Биз ҳам юрган эканмиз-да... О-о-о, ана мана!.. — Қандай-қандай?.. Бўлди-е, аёл эшитади-е! — Сиз билан биз ҳам... юрган эканмиз-да, Зиёдулла чавандоз! О-о-о, ана... мана...! — Астароқ дейман-е, аёл эшитади-е! — О-о-о, ҳалолинг бўл-е, куёв-е, ҳалолинг бўл-е!.. Хандон-хандон отиб кулдим. — Э, тавба-е, э, тавбангдан-е! Шўхлашманг-е, жувозкаш-е, шўхлашманг-е! — Бешўхи, қуда, бешўхи! Ана куёв, мана куёв! О-о-о, ана... мана..! Қаҳ-қаҳ уриб келдим. — Бўлди-е... Бизнинг Тарлон шўх экан-да, а, шўх экан-да? — Ҳа-да! Эгасига тортганми, билмайман! Мол эгасига ўхшайди, дейди-ку... Кетимга чалқайиб-чалқайиб кулдим. — Нима-нима? — дедим. — Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром бўлади... Девордан буғдойдай кесак олиб, Назир жувозкашга отган бўлдим. Жувозкаш билаги билан бетини пана қилган бўлди. — Астароғ-е, аёл эшитади, астароғ-е! — дедим. Кафтларимни кафтларимга қарс-қарс уриб кулдим. — Бизнинг Тарлон шўх эканми-а, шунчалик шўх эканми? Ай, Тарлон-е, ай, Тарлони тушмагур- ей! Қўлларимни бир-бирига ишқаб-ишқаб кулдим. — Бизнинг Тарлон шўх-да, шўх! Бир шўхлашибди-да! Ўтадиган дунёда бир шўхлашайин, дебди- да! — Кула бериб-кула бериб, ичларим оғриб қолди. Кула бериб-кула бериб, кўзларим ёшланиб қолди. — Мол эгасига ўхшайди, дейсиз-да? Ай, уккағарнинг қудаси-е! — дедим. — Айниқса, от эгасига ўхшайди, дейсиз-да? Ай, уккағарнинг қудаси-е!.. Гарчи қўлимга бир нима илашмаса-да, девордан кесак олиб отган бўлдим. Гарчи бир нима отилиб бормаса-да, жувозкаш пусиб қолган бўлди. — Ай, кучингдан Тарлон-ей, кучгинангдан-е!— дедим. Мириқиб кулдим, ҳузурланиб кулдим, маза қилиб кулдим! Бир амаллаб ўзимни босиб олдим. Юз-кўзларимни артдим. — Ҳа-е, шундай-шундай бўлади-да-е! Иссиқ жонда-е, иссиқ жон! — дедим. — Қани, ичкариланг, қуда, чой ичамиз? — Йўғ-е, қуда, йўғ-е. Эсимнинг борида жувозхонамга кетайин. Бўлмаса, куёв бўлмиш келинни кўриб қолади-да, тағин ҳиқиллаб ёпишади! — Шундайми, унда, майлингиз. Ўзи, келин қаерда, қуда? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling