Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
28 сўз эди. Ундан ҳам муҳими, сўз — абадийликнинг ўзимиздаги имкониятидир. Биз ўламиз, лекин сўз қолади. Шунинг учун ҳам у — Худо. Биз ана шу сўзда изтироб ила югуриб еламиз, сўзларда — баъзан қанот боғлаб абадийликка учамиз, баъзида сўз бизни хачир каби етаклаб олиши муқаррардир. Лекин мен бошқа нарса ҳақида гапиряпман. Ҳаётнинг бутунлай қарама-қарши моҳияти ҳақида — дастлаб сўз бўлмаганлиги тўғрисида гапираётирман. Бу эса — бутун бошли табиатдир. Мисол учун ўша китларни олайлик. Шу маънода улар фожеали махлуқлардир. Гапира олмагани учун, китларга ноёб интуиция — ички шуур, фақат шу жониворларга хос тафаккур ва руҳ, ўзига хос энергоинформацион (энергия ҳамда информация чиқариб турадиган) биомайдон ато қилинган. Китларнинг укалари бўлмиш дельфинларга қараб ҳам шундай хулоса чиқарса бўлади. – Шундай бўлса ҳам, Роберт, сен ўзингга нималарни кашф қилдинг? Роберт Борк ўзи учун ўта муҳим бўлган масала юзасидан оғиз очишдан олдин ўйланиб индамай қолди. У ҳар сафар аэропортга кетаётганда ёки аэропортдан келаётганда нима учундир уйда кам гапириладиган нарсалар тўғрисида сўз юритиш истаги пайдо бўлишини пайқади. – Биласанми, — давом этди у, — Киффернинг гапига қараганда (мен буни асоссиз дея олмайман) китлар — очиқ океанлардаги радарлардир, улар коинотдан келадиган сигналларни сезишади, эҳтимол, вулқонларнинг отилиши яқинлашганини худди ўша китлар биринчи бўлиб сезиб олишади ва ернинг ички энергиясининг сиқувидан сассиз ўкиришади, лекин улар учун, ҳар қандай кемалар ҳам бас кела олмайдиган даҳшатли пўртана ва тўфонларга метиндек бардошли бу жониворлар учун энг даҳшатлиси инсон ақли етмайдиган, пайқамайдиган ҳолат, яъни носоғ ижтимоий муҳитнинг, одамлар қилган ёвузликларнинг сигналлари таъсирида дунёвий руҳ мувозанатининг бузилиши бўлса керак. Афтидан китлар учун энг даҳшатлиси, ана шу, Альп тоғларидан эсадиган шамол (мен нимани назарда тутаётганимни пайқаган бўлсанг керак, бу ҳақда қанча-қанча адабиётлар бор) тоғ одамларининг тинка-мадорини мудом қуритиб турадиган бўрон бўлгани каби, девкор махлуқлар учун энг машаққатлиси ана шу ёвузликлардир. Ахир вулқон қанча қўрқинчли бўлмасин, у лавани отиб чиқаради-да сўнгра тиниб-сўниб қолади. Одамларнинг ёвузлик шамоллари эса тиним билмайди. Гап мана шунда. Ҳаёт шундай қурилганки, эзгулик ҳар доим танқис, ёвузлик эса мўл-кўл, ошиб-тошиб ётибди. Тасаввур қил, ерда одамзот тўхтатиб қолишга ожизлик қиладиган даҳшатли бир ҳодиса рўй берса, бир-бирларимизни ўлдириб, қийноққа солиб, оёқости қилиб, сурбетларча алдаб, шу ҳодисани келтириб чиқарган бўламиз (биз бунга ўзимизнинг қилмиш-қидирмишларимиз сабаб бўлди деб ҳам қўямиз), китлар чорасизликдан нажот истаб бизга келади. Чунки дунёвий ақлнинг барбод бўлиш, йўқолиш, демак, барҳам топиш хавфи туғилаётир. Бундан ҳар қандай тилсиз махлуқот замоннинг охир бўлишини сезади. Тирик мавжудотлар ички сезим билан ана шундан қўрқади. Нима учун каламушлар чўкиб бораётган кемани ташлаб қочади, деб ўйлайсан. Худди ана шунинг учун. Гапириш, сўзлаш бахтидан маҳрум бўлган китлар бизларнинг дастимиздан нақадар азоб чекаётганини изҳор эта олмайди, бу ҳолат уларнинг вужудини сиқади, эзади, бўғади, кейин улар қандай қилиб бўлса ҳам ичини бўшатиш йўлини қилади. Бунинг нақадар азобли, машаққатли эканини тасаввур қил. Эсингдами, кимдир айтиб берган эди. Кўчада бир гунг қизни кўриб қопти. Унинг онасини аблаҳ отаси ўлдириб қўйган экан. Шўрлик қиз эса воқеани одамларга тушунтириб бераолмаганидан уёқ-бу ёққа чопиб, ўзини трамвай тагига ташламоқчи бўпти. Афтидан, китлар ҳам худди шу аҳволга тушади. Лекин бу ҳолат бошқача миқёсда, дунё миқёсида рўй бермоқда. Китлар, афтидан, ловуллаб аланга олган ўрмон ёнғинлари учун океанда туриб безовта бўлади, тоғ кўчкилари рўй берса, музликлар ҳаракатга келиб ўз йўлидаги ҳамма нарсани яксон қилиб кетса изтироб чекади, лекин инсон хулқидаги нопокликларга, шафқатсиз ва даҳшатли ёвузликларга чидай олмайди, биласанми, дунёвий ақл эгаси бўлган одамда ҳалокатга олиб келадиган эҳтиросларнинг жунбушга келишига бардош бера олмайди. Бизга дунёвий ақл, субстрат, тўғрироғи, абадийлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling