Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
29 шаҳодати ишониб топширилганлиги ҳақида ўйлаймизми? Шубҳам бор. Қаердадир бизнинг орамизда, муҳитимизда ўпирилиш, емирилиш, ахлоқий бузилиш рўй беради, ёвузлик ва қўрқинчнинг кўринмас радиацияси ўша ўпирилган муҳитдан дунё бўйлаб тарқалади, дунёвий адолат бузилади, ўйлайманки, шундай адолат бор нарса, ҳаётнинг уйғунлиги издан чиқади, шундан кейин китлар бардош бера олмайди ва жунбушга киради, сузиб келиб ўзини қирғоққа отади, ўзини ўзи ҳалок қилади. Тасаввур қил, Атлантика устида учиб кетаяпман ва бирдан бурилиб учган самолётнинг қаноти тагида океанда бир тўп кит кўринди. Мен тўлқинлар орасида китларнинг турналар парвозини эслатадиган шаклда учбурчак ҳосил қилиб сузиб кетаётганини кўрдим-у ҳанг-манг бўлиб нафасим ичимга тушиб кетди, кейин улар қаёққа ошиқаяпти, уларни қандай куч қаерга ва нима учун ҳайдаб кетаяпти деб ўйлаб қолдим. – Самолётдан менга телефон қилиб қолганинг боисини энди билдим. Мен бўлсам тушунмай, қандай китлар ҳақида гапиряпти, нима бўляпти ўзи деб юрибман. Шундай манзаранинг гувоҳи бўлганингдан кейин телефон қиласан-да, албатта. – Мен бу манзаранинг гувоҳи бўлибгина қолганим йўқ. – Ҳай-ҳай, секинроқ, — деди хотини илтифот билан. — Менинг қимматли футуролог дўстим! — у эрига енгил истеҳзо билан қараб қўйди. – Шундай қилиш сенинг табиатингга хос нарса. Лекин буниси қизиқ бўлди, ҳатто жуда қизиқ. Менга қара, бу ростдан ҳам норозиликнинг ўзига хос бир шакли бўлса-чи? Вой эсим қурсин, Роберт, бензин олишимиз керак-ку, қара — бензинимиз тугаяпти. Китлар ҳақида баҳс қилиб, елдек учиб кетаверибмиз-у... Улар бензоколонкага бурилишди-ю, ҳамма нарса — самовий роҳиб ҳам, китлар ҳам, барча мавҳум фикрлар бир зумда унут бўлди. Шундан сўнг шаҳар четидаги кўча бўйлаб кетишди, энди уйлари жуда яқин қолган эди. Борк бирдан ўзининг чарчаганини ҳис қилиб деди: – Жесси, бугун телефон қўнғироқларига жавоб бермаймиз. Автоматга қўйиб қўй, ёзилиб қолади. Чарчадим. Йўл азоби гўр азоби... – Фақат бир марта қўнғироқ бўлиши мумкин. Бугун кечқурун Оливер Ордок телефон қилади. Унга сени бугун учиб келади деб айтгандим. У сенга, ҳатто Европага телефон қилмоқчи бўлувди. – Оливер Ордок-а? – Ҳа, ўша. У президентликка ўз номзодини қўйган. Бундан хабаринг борми? – Борликка бор. Ҳозир номзодларнинг ҳаммаси биринчи қурдан ўтишаётир. Лекин ундан қочиб қутулиб бўлмайди. У тутганини кесадиган одам. Масаланинг моҳиятига етмагунча телефон қилаверади. – Кечирасан, Боб. Мен йўқ дея олмадим. – Майли, қўнғироқ қилаверсин. Э, худойим-эй, Оливер Ордок билан талай вақтдан буён телефонда гаплашган эмасмиз. Эсингдами, у вице-губернатор эди. Шу штатда фан, таълим ишлари ва аҳолининг иш билан бандлиги масаласи бўйича шуғулланар эди. Бизда халқаро илмий конференциялар ташкил этишга ёрдам берган, эсингда бўлса. Горбачев қайта қуришининг биринчи йилларида биргаликда Москвага борганмиз. Ўшанда у ерга бутун дунёдан сиёсатшунослар, футурологлар тўпланган эди. Ордок сиёсатшунос ҳамда штат маъмуриятининг вакили сифатида иштирок этган. Ҳа, қайта қуриш, қайта қуриш! Биз ҳаммамиз Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам сесканиб тушгандай бўлдик, нимасини айтасан! Романтикага тўла пайтлар. У мендан ёшроқ, лекин ҳозир уям анчага кириб қолди. – Эллик олтида, — эслатди Жесси. — Газеталарда шундай деб ёзишмоқда: эллик олти ёшли Оливер Ордок. Уни қара-я! Мен ҳам тахминан шу ёшларда бўлса керак деб ўйловдим. Бундан чиқди, Оливер Ордок юрак ютибди-да, тақдирини синаб кўрмоқчи бўпти-да. Олий ҳокимиятнинг сеҳрига қаранг. Бирдан иши ўнгидан келиб қолса-я? Сайлов компанияси очиқ денгиздай гап, тўлқин туриб қолса, қарабсанки, қирғоққа отиб ташлайди. Жамоатни оғзингга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling