Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 Суҳбат замирига назар солинса, Ордок суҳбатдошида яхши таассурот қолдиришга, гражданлар ва демократия принциплари манфаатлари йўлида гўё хавф-хатарга рози бўлганига ва ҳаяжонли нутқлар баҳонасида ўзини безовта қилган қандайдир масалаларни ойдинлаштиришга уринаётганини билиб олиш мумкин эди. У чиндан ҳам ана шу мақсадда қўнғироқ қилган экан. Борк Ордокни партиянинг маҳаллий бўлимининг бошлиғи сифатида шу фирқага қарашли бинодаги катта чўзинчоқ ойнали кенг кабинетда, телефонлар ва бошқа оргтехника ўрнатилган столда, қора кўн қопланган айланма курсида патларини ҳурпайтирган қушга ўхшаб гавдасини сал орқага ташлаганча, ўн бешинчи қаватнинг ойналари орқали қаршидаги худди шундай баланд биноларнинг ойнаванд қаватларига телефонни қулоғига тутганча маъносиз қараб ўтирган ҳолатда тасаввур қилди. Оливер Ордок ҳар қанча дилкаш ва самимий бўлмасин, у ҳақда хилма-хил фикрлар мавжуд эди — бировлар яхши деса, бировлар ёмон дер эди, ҳатто унинг ўтакетган зиқна эканлиги тўғрисида миш-мишлар ҳам юрар эди ва ҳоказо. У популист- сиёсатчилик бобида итдай ҳид билар эмиш. Бундай миш-мишлар кимлар ҳақида бўлмайди дейсиз. Бунинг устига ишни адвокатликдан бошлаб яшин тезлигида ўзига жамоат фикрини тортса-да, бошқаларнинг кўзини куйдириб ғалаба кетидан ғалаба қучса, уни яхши билганларнинг танқидий гапларига тупуриб, йўқ ердан мартабага эришаверса. Ордок дастлаб касаба уюшмаси, сўнгра экологик ҳаракат соҳаларида амалларга минди, телеэкранларда ва матбуот саҳифаларида кўриниб, анчагина қобилиятли эканлигини намойиш қилди. Бу эса замоннинг долзарб талабларига, унинг ўз тили билан айтганда, нотаниш кишиларнинг эҳтиёжларига тўла жавоб берар эди. У йиртқичнинг изидан тушган итга ўхшаб, паст табақаларнинг ижтимоий кайфиятини хатосиз аниқлай олар ва бу муҳитга таъсир этар экан, юқори табақанинг танқидига матонат билан бардош берар эди. Шу йўл билан ютиб юрди. Шак-шубҳа йўқки, муваффақият қанот бағишлар, ишонч ато қилар, одамни ўзгартириб юборар эди. Ордокнинг ҳатто ташқи қиёфаси ҳам бирдан таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Унинг қушларникига ўхшаган юзини ва томирлари бўртиб чиққан бўйнини қоплаб ётган қандайдир оқиш-кулранг доғлар ҳам ўз-ўзидан йўқолиб кетди. Ордокнинг кўзлари остига қорамтир доғлар тушган, гўё шўрва сачрагандай юзи яқин-яқинда ҳам Геббельснинг ҳаяжонли юзини эслатарди. Бу ёғини эшитинг, унинг врач бир рақиби ўз вақтида шундай деган эди: Ордокнинг юзидаги доғлар унинг шуҳратпараст орзу- истакларининг, ҳокимиятга бўлган чанқоқлигининг руҳий кўрсаткичидир. Агар тақдир кулиб боқмаганда эди, унинг бутун нимжон бадани бошидан оёғигача ана шундай антиқа доғлар билан қопланар, у худди шу зайлда гўрга кетган бўлур эди. Оғзига кучи етмайдиганлар ана шундай миш-мишларни тарқатишар эди. Сир нимада эканлигини биладиганлар аксинча, Ордокка ачинар эдилар, чунки бу доғлар кам учрайдиган ва олапес деб аталадиган асаб касалидан нишона эди. Ордокнинг юзидаги доғларнинг ўз-ўзидан йўқолиб кетишига унинг сабр-бардошлилиги ва ниҳоят, кўпдан буён кутилган мақсадларга эришиб ич-ичдан кескин ўзгариши сабаб бўлди дейишди. Ордокнинг башарасидаги нуқсон унинг сиёсий муваффақиятлари туфайли барҳам топди десак кулгили туюлади. Лекин аслида шундай бўлиб чиқди. Аммо турмушнинг икир-чикирлари унутилди ҳам. Оливер Ордок экранларда соппа-соғ кўринади, доғлардан нишон ҳам йўқ. Унинг серҳаракат, ўйноқи қора кўзлари йўқотган нарсасини ахтаргандай доимо жиддий боқар эди. Ордокнинг тан олишига қараганда, у ўзига қарши бўлган одамни бир кўрсам дер эди. У рақибига рўпара чиқар ва уни исканжага олар эди. Бунинг устига Ордок бинойидай ваъзхон эди: жаранглаган овози, сўзларни чертиб-чертиб талаффуз қилиш, таъсирчан имо-ишоралар, хулласи калом, оломоннинг диққат-эътиборини тортадиган жамийки сифатлар нотиқда муҳайё эди. Ордокнинг Борк эътиборини энг кўп жалб қилган хусусияти, бутунлай тасаввур қилиб бўлмайдиган нодир фазилати шу қадар ҳайротомуз эдики, асти қўяверинг. Чиндан ҳам бирон кишига айтсангиз бунга умуман ишонмайди, бўлиши мумкин эмас дейди. Борк буни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling