Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
– Ҳатто шу даражадами? Наҳотки шундай бўлса, унда ҳеч нарса деб бўлмайди. Ҳайратомуз 
гаплар! — Ордокнинг овозида самимий ҳайрат ва ранжиш аломати сезилди. — Ундай бўлса 
бундан буён нима қилмоқ керак?
– Сен нимани назарда тутяпсан?
– Мен нимани назарда тутишим мумкин? Биз сен билан мусоҳаба қилган юксак материялар 
ўз йўлига, лекин мен сайловчиларнинг саволларига конкрет жавоб беришим, «Филофей 
нишонаси»га ўз муносабатимни билдиришим керак. Бу борада тушунмовчиликлар 
бўлмаслигини хоҳлар эдим. 
– Ҳа, сени тушунаман, — Ордокнинг фикрини маъқуллаб деди Борк. — Ўйлаб кўриш керак... 
– Бирон соатдан сўнг телефон қилсам-чи? Ростдан ҳам, Роберт, ғалати бўлиб кетаяпман. 
Хотиржам бўлганимда сени безовта қилмаган бўлур эдим ҳам, лекин ўзим нафсонияти кучли 
одам бўлганим учунми (мен шундай одамман, худодан яширмаганни бандадан яширмайман) 
ўша аудиторияда ўзимга ўзим кучли ишонишим ҳечам кифоя қилмайди. Сенинг гапларингдан 
пайқадимки, бу — инсон табиатида бутунлай янги бир ҳақиқатдир. Ахир биз америкаликлар, 
ўзинг биласанки, ҳамма соҳада биринчи бўлмоғимиз, ўзимизнинг мустақил ва бошқаларга 
ўрнак бўладиган фикримиз бўлмоғи зарур. Худо кўрсатмасин, бугун галактикадан ўзга 
сайёраликлар келиб қолишса, эртага ўшалар билан ачомлашиб тушган расмларимизни босиб 
чиқаришимиз керак. Акс ҳолда биз америкалик бўлолмаймиз.
– Ҳа, тўғри, худди шундай, — кулди Борк ва қўшиб қўйди: — Албатта, энди телефонда 
гаплашишлар кифоя қилмайди, балки муҳимроқ нарса, айтайлик қандайдир форум, йўқ 
деганда махсус конференция, биттагина конференция эмас, бизнинг Америкадагина эмас, 
балки бошқа мамлакатларда ҳам конференциялар ўтказилмоғи керак, бу ташаббусни аҳоли зич 
яшайдиган регионлар, биринчи галда Россия, Хитой, ҳиндистон, Япония айниқса жон деб 
қўллаб-қувватлайди, Филофей улоқтирган тош сув юзида қандай тўлқин ҳосил қилажагини 
тасаввур этаман. Лекин бошлаган суҳбатимизни давом эттирайлик. Нима қилмоқ керак, эртага 
нима қиламиз? Ахир сен, Оливер, ўзингнинг сайловолди дастуринг билан чиқмоқчи эдинг 
шекилли? Шундайми? Сен ҳозиргина сайловчилар билан учрашувлар ўтказдинг, сенинг 
ўзингнинг биринчи ўринга қўйган масалаларинг, далил-исботларинг, ҳар бир даъвогарда 
бўлганидек, таъсир қилиш усулларинг бор. Матбуотда номзодларнинг рейтинги тўғрисида 
маълумотлар кўзга ташланди. Хомчўтлар, башоратлар. Сенинг ишларинг чакки эмасга 
ўхшайди. Мен сенинг рақибларингни ҳам яхши биламан. 
– Ҳамма гап шунда-да. Жуда кучли, тадбиркор шахслар. Ана шундай кутилмаган омил — 
Филофей нишонаси мана мен деб турганда ўшаларни ҳеч ҳам унутиб бўлмайди. 
Борк унинг кўнглини кўтаришга уринди: 
– Менимча, ҳали вазият аниқ эмас экан, бу ҳақда гаплашишга вақт эрта. Президентликка 
номзод экансан, бу мавзунинг сенга бевосита алоқаси йўқ. 
Оливер Ордок оғир хўрсинди. 
– Сен у қадар ҳақ эмассан, — эътироз билдирди Ордок. — Албатта, бутун тарих учун ҳечам 
масъул эмасман. Лекин бу вазиятнинг сайловолди ишларимга таъсири мени ташвишга солади. 
Энди менга қулоқ сол, Роберт. Менинг сенга мурожаатимга келганда шуни айтиш керакки
ҳозирги ёшлар сени яхши билишади ва маънавий жиҳатдан сенга эргашишади. Кўп вақтингни 
олдим, мен тасодифан қўнғироқ қилаётганим йўқ, ахир сен машҳур футурологсан ва ҳоказо, 
биздек сиёсат амалиётчиларига сенга ўхшаган алломалар маслаҳат бермаса, ким маслаҳат 
беради. Сайловлардаги рақибларим туллак сиёсатдонлардир, улар орасида мен янгиман. 
Биласанки, ҳозир биринчи қур, агар олдиндан тўғри сиёсий юришлар қилинмаса, ўйиндан 
чиқиб кетиш ҳеч гапмас. Ана шу вазиятда сайловчилар кимни афзал кўришади? Қандай мавқе 
тутиш керак? Очиғини айтганда, мен консерватор деб ном чиқаришни хоҳламаган бўлар эдим, 
бунинг кераги йўқ, шу билан бирга бирон соҳада инқилоб қилиш — Ҳамма вақт хатарли бўлиб 
келган. Қандайдир бемаънилик, тушунмовчилик сабабли, айтайлик, ана шу самовий воқеа 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling