Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
38 пайтида, албатта. Табиийки, тегишли ҳақ эвазига. Лекин гап бунда эмас, Худо ҳақи, мени кечир, буни писанда қилмаса ҳам бўларди. – Раҳмат, Оливер, таклифинг учун раҳмат, — қандайдир кераксиз мавзуга бурун суқмаслик учун шошиб жавоб берди Борк. — Лекин айтиб қўяй: ўзимнинг ишларим шу қадар кўпки, улгурмайман. Сенга тонг саҳардан қора кечгача ёнингда елиб-югурадиган уддабурон, ишчан йигитлар керак. Ахир бу кампания овозлар кетидан қувиш деган сўз. Мен бўлсам бу ишга кексалик қиламан. – Ундай дема, Роберт, ундай дема. Сен ўзинг ўйлаган даражада кекса эмассан. Сен ўзингни қари қилиб кўрсатяпсан. Менинг гапимга ишон. Мен чин дилдан гапиряпман. Маъқул бўлса, ўйлаб кўр. Шояд! Космос Филофейи бўлгандан кейин куррайи замин Филофейи ҳам бўлиши керак! Нима дейсан? – Бу ҳақда биргаликда ўйлашиб кўрармиз, — хижолат тортиб деди Борк. — умуман олганда, керак бўлиб қолса телефонлашиб туришимизга ҳеч нарса халақит бермайди. – О’кей! Гапинг тўғри. Хайрли кеч! Мендан Жессига салом айт. – Жесси ҳозир телевизор кўриб ўтирибди. – Тушунарли, ҳозир ҳамма телевизорга ёпишиб қолган. Ҳамма шарҳловчиларнинг фикр- мулоҳазаларига қулоқ тутиб ўтирибди. Эртага нима бўларкин? Қандай шамол эсади? Худо билади. Хайр, Роберт. – Кўришгунча. Б е ш и н ч и б о б Роберт Борк, ниҳоят, телефон дастасини қўяр экан, бошини чайқади — Филофейнинг мактуби чиндан ҳам ҳаммани қизиқтиради. Асрлар оша ҳал қилинмай қолган муаммолар кам бўлган дейсизми? Мана, энди кассандра-эмбрионлар жумбоғи ёз куни бошга қор ёққандай бўлди. Энди бутун дунё жазавага тушади. Қанча одамлар довдираб қолади. Вақти-соати келди! На қочиб, на яшириниб бўлади! Нимадир нишона бермоқда! ҳозироқ осмонда муаллақ турипти! Етилиб келаётган оловли ҳодиса-воқеаларнинг тафти сезилмоқда! Бозорнинг қоқ ўртасида кимнингдир номусига тегишса ёки диний туйғусини ҳақоратлашса, кўз кўриб қулоқ эшитмаган қий-чув кўтарилгани каби Филофейнинг мактубига шошилинч ва аёвсиз жавоб қайтарилиши аниқ. Ҳокимият даврларида, янги худоларни деб, янги халоскор ҳақиқатлар илинжида, идеал ҳаёт қуриш йўлидаги хаёлий бепоёнликлар сари бошланган катта ва кичик юришларда ҳар гал бўлгани каби, Филофейнинг ғоялари пачаваси чиққунча танқид қилинса, масхараланса, бадном этилса, лаънатланилса керак. Ҳаммавақт шундай бўлган. Наҳотки тарих бу гал ҳам яна, яна кўр-кўрона такрорланса! Наҳотки ҳар қачон бўлгани каби, энтикиб нафаси тиқилса, ҳеч нарса кашф қилолмасдан ҳеч нимага эришмай барбод бўлса? Лекин авлоддан авлодга тобора кўпроқ тўплана борган ёвузлик, асрлар бўйи йиғилган ёвузлик маҳсули ўлароқ ҳаётдан бош тортган кассандра-эмбрионлар ўз-ўзидан йўқолмайди, Филофей кашфиёти муносабати билан кассандра-эмбрионлар тўғрисидаги хабар инсониятнинг қийин қисматидан — охирзамон бўлишидан нишона беради. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Ана шулар ҳақида фикр юритар экан, Роберт Борк ногаҳон ўйлаб кетди — ўзидаги бу эҳтирос қайдан келди, коинотнинг бир бурчагида олам кезиб юрган самовий роҳиб Филофейнинг қилмишини нега юрагига шунчалик яқин олаётир, нега унга бу қадар куйиб- пишаётир, нега энди у кассандра-эмбрион таълимоти муаллифининг оташин тарафдори, ҳамфикри бўлиб қолди? Буларнинг сабаби нимада? Боркни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳайратда қолдирган нарса шу эдики, унинг бутун ўтган ҳаёти ўз умрида кўрган-кечирганлари, бор тажрибаси ва билими худди шу пайтда, Филофейнинг кашфиёти муносабати билан чинакам аҳамият касб этгандай бўлди. Ана шу ишонч унда ҳам таажжуб уйғотди, айни вақтда мисли кўрилмаган даражада ич-ичидан қониқиш ҳиссини ҳосил қилди, у ўзини қидириб юрган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling