Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
– Сезгирлигим панд бермаганидан. Ўз элидан пайғамбар чиқмайди деган матал бор, лекин 
шунга қарамасдан, мен яна бир марта амин бўлдим-ки, президентлик курсисига даъвогар 
бўлган сиёсатдон дастлаб сиз билан, сизга ўхшаган мутафаккир билан маслаҳатлашиши керак 
экан. Ордок бугун бутун бир стадион тўла одам олдида нутқ сўзлаши, саволларига жавоб 
бериш керак. У бир қоп афкор оммани ўзига қаратиб, елкасига кўтариб кетадими-йўқми, гап 
унда эмас. Муҳими шуки, сизнинг қарашларингиз шу йўл билан омма мулки бўлиб қолади. Мен 
буни эрталаб бизга Оливер Ордок айтиб берган сўзларга қараб гапираётирман.
– У нима деган экан? 
– Умуман, мен шундай тушундимки, у сизнинг фикрингизга суяниб Филофейнинг кашфиёти 
бор нарса, у билан барча одамларнинг, жамиятнинг барча табақалари, барча қитъалардаги 
одамларнинг ҳисоблашмаслиги мумкин эмас деб шарҳлашга мойил. Шундай эмасми? Менимча 
шундай. Ордок тахминан шундай деди. 
– Бунинг бор нарса эканлигини маълумот учун қабул қилиш — бу бир гап, бу бошланғич 
нуқта. Хўш, ундан кейин-чи? Кассандра-эмбрионларнинг пайдо бўлишига олиб келган ва олиб 
келаётган сабаблар нима бўлади? Ижтимоий, тарихий, психологик жабҳаларда-чи. Бу соҳада 
саволлар тўлиб-тошиб ётипти. 
– Сиз ҳақсиз, мистер Борк, — деди Энтони ва яна нималардир демоқчи, ўзининг 
хайрихоҳлигини билдирмоқчи эди, лекин Борк яна тилга кирди: 
– Бу ҳодиса менинг бутун борлиғимни қамраб олди, ҳатто шундай туюладики, мен кечаги 
одам эмасман, ва ҳаётнинг мағзини қайтадан чақишим керак, лекин мен умрнинг тугаётганини 
ҳам унутмаслигим жойиз. Филофей кашфиёти инсон тақдири масаласига доир бизнинг олдинги 
фикрларимизни йўққа чиқаради. Биз илгарилари тан олмаган нарсалар ошкор бўлиб қолди. 
Тараққиёт, цивилизация бор жойда салбий нарсалар ҳам бўлиб туради деб ўйлардик. Дарахт 
кессанг, пайраха учади. Русларда шундай матал бор. 
– Ҳа, бу матал жуда машҳур. Масалан, Сталин оммавий репрессияларни шу матал билан 
оқламоқчи бўлган. Гапираверинг, мен жон қулоғим билан эшитяпман. 
– Мана шундай гаплар. Мен нима демоқчи эдим? Филофей кашфиёти шуни кўрсатдики, 
кўрсатганда ҳам шафқатсизлик билан очиб ташладики, одамлар бутун тарих давомида
авлоддан авлодга мунтазам суратда бир-бирларини қийнаб жонларини олиб келишган, 
оқибатда инсоният яшаб келган дунё кўп нарса йўқотган; ўзларининг тарихий такомил топиш 
йўлида қўлга киритиши мумкин бўлган жуда кўп ютуқлардан маҳрум бўлишган. Умумий тарзда 
айтганда, манзара ана шундай. Барча узлуксиз урушлар, жумладан шонли урушлар деб ном 
олган урушлар, барча инқилоблар, ғалаёнлар, қўзғолонлар, жиноятлар, ҳокимларнинг 
шафқатсизлиги, таълимот ҳамда мафкураларнинг зулумкорлиги — буларнинг ҳаммаси, 
кишиларнинг ҳаётини, тақдирларини мудом чил-парчин қилиб эгиб эзиб турадиган, халқларда 
бир-бирларига нисбатан нафрат уйғотадиган, одамларни очкўз махлуқларга айлантирадиган 
жамики воситалар, буларнинг барча-барчаси Филофей кўзи билан қараганда борган сари 
кўпайиб кетаётган кассандра-эмбрионларнинг нидосиз норозилигида ўз ифодасини 
топмаганмикин? ҳаётдан бош тортиш охирзамон нишонаси эмасмикин? Нима бўлди денг: узил-
кесил ишонилмаган афсона — охирзамон тўғрисидаги афсона ҳаёт тақозоси билан бор нарса 
бўлиб чиқди. Шу бугун кечаси бошлаган мақоламда шу ҳақда ёзяпман. Оливер Ордок 
Филофейга ва унинг кашфиётига ўз нуқтаи назари билан қараши мумкин, лекин нима бўлганда 
ҳам Ордок ҳам, унинг командаси ҳам – Ҳаммамиз қандай мураккаб вазиятга тўғри келиб 
қолганимизни англаб олмоғимиз лозим. Мен кеча Ордокка тахминан шундай дедим. 
– Бугун ҳам, кеча ҳам сизни телефонда узоқ вақт банд қилиб қўйиб яхши қилмадим. Лекин 
бундан ўзим мамнунман — билмоқчи бўлган нарсаларимни билиб олдим. Сизнинг фикрингизга 
қўшиламан, албатта, Филофей назариясида ҳали ўйлаш керак бўлган жиҳатлар кўп. Ҳар 
қандай бўлганда ҳам у бизнинг олдимизга мисли кўрилмаган масалани қўйди. Ҳамманинг 
олдига, бутун инсоният олдига! Мана буни шахс дейдилар! У коинот калитини бураб юборди! 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling