Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
Унчалик эмас, Энтони. Ана шундай мавҳумлик кўз очиб юмгунча аниқликка айланиши 
мумкин. Аниқлик бўлганда ҳам қатъий аниқликка айланади. Чунки бунда гап одамларнинг 
ҳаёти тўғрисида боради. 
– Ҳа, албатта. Мен Ордокнинг психологик хусусиятини айтиб қўймоқчиман, холос. Лекин бу 
айни вақтда унинг сиёсий ҳаёти шакли ҳамдир. Бу шунчаки гап. Мен сўзимни тугатяпман, 
мистер Борк, айбга буюрманг, сиз билан гаплашган сари одам хумордан чиқади. Менга 
қўнғироқ қил дея кўрманг, осонлик билан қутула олмайсиз. 
– Яхши, яхши, Энтони. Зарурият бўлиб қолса, нега гаплашмаслик керак экан. 
– Хайр, мистер Борк. Телевидениеда “Альфа-Бейсбол”даги митинг соат олтидан саккизгача, 
“Шератон” меҳмонхонасидаги матбуот конференцияси — соат тўққиздан ўнгача — марҳамат 
қилиб кўринг. 
– Раҳмат. Ҳаракат қиламан... 
 
О л т и н ч и б о б 
Ўша йилги кузни рассом рангли қилиб чизганда картинада шаффоф осмон, ранг-баранг 
хазонрезги, шаҳар чеккасидаги уйларнинг томлари устида айланиб учиб хайрлашаётган 
келгинди қушларни кўрган бўлур эдингиз... Теварак-атрофда ўйнаб юрган болаларнинг шўх 
овозлари қулоққа чалинади. Ўша қуёшли кун барча тирик жонга сокинлик, хотиржамлик ато 
қилган эди... 
Ўша мўъжизакор кун ҳам бошқа кунлар қатори тугаган бўлур эди ва ҳаёт маромига ҳеч нима 
монелик қилмаётгандай эди. Лекин ҳозирча пинҳоний, ҳали пишиб етилмаган, кейин ўзини 
кўрсатиш учун мудом жамғарилаётган электрдай аллақандай ҳодиса яқинлашаётган эди. 
Бунинг учун одамларнинг бир жойга тўпланиши тақозо қилинар эди. Одамлар қанча кўп 
тўпланса, қанчалик зич ва қалин бўлиб, қайноқ нафас оладиган яхлит оломонга айланса
шунча яхши.
Роберт Борк соатига қараб-қараб қўяркан, ўзини Ордокнинг сайловчилар билан бўлажак 
учрашувини ҳаяжон билан кутаёгандай, президентлик курсиси учун курашиб, нутқ 
сўзлайдигандай, газетчилар таъбири билан айтганда, шу пайтни қўлдан бой бермаслик 
ниятида гўё омманинг ишончи ва мададига эришиш учун шахсан курашадигандай ҳис қилди. 
Борк нима учун, нима сабабдан шу қадар ҳаяжонланаётганини ўзи ҳам билмас эди. Аслини 
олганда жиддий бир воқеа содир бўлаётгани йўқ — сайловолди кампанияси жараёнидаги 
сийқаси чиққан тадбир, вассалом. Бу ҳақда ўйлашга арзирмикин? Бўлар-бўлмас воқеага куйиб-
пишишга, ўзига ҳеч алоқаси йўқ нарса учун хавотирга тушишга арзирмикин? Жиннилик-ку бу! 
ҳимоячи йўғийди-я. 
Лекин у ўз устидан қанчалик кулмасин, мияси гангиб қолди, ўзини қўйишга жой топмас эди. 
Унинг уйдан чиқиб тошлар боғига боргиси келаверар эди — бу ерда уёқ-бу ёққа юриб, ёки 
қумга сеҳрли белгилар чизиб, очиқ деразадан келиб турган куйни эшитишни хуш кўради. Ҳозир 
ҳам радиодан мусиқа эшитди. У мусиқадан, Бетховеннинг симфониясидан, унинг қудрати ва 
коинотшумуллигидан таскин топар, мусиқанинг ўзини овунтиришига, ўз оламига, ўзгача 
кечинмаларга чорлашига, ҳар галгидай жиловсиз фикр ва хаёлларга ундашига ишонар эди. 
Унинг тан олишича, мусиқа — қуёш энергиясининг сон-саноқсиз ўзгарган шаклларидан бири, у 
коинот қаъридан чиқади, бастакор эса радарга ўхшаб коинотдан келган мусиқани тутиб олади, 
унга сайқал беради, уйғунлаштиради, муайян оҳанг бахш этади. Бошқача айтганда, мусиқа — 
очуний Бўшлиқ ва Вақтнинг товушдаги акс садосидир. Ўзининг ана шу кашфиётларини ҳеч 
кимга айтмаган, акс ҳолда одамлар уни мазах қилишган бўлур эди. Ҳатто Жесси ҳам бундан 
бехабар. Унинг яна бир назарияси ҳам бор эди, уни ҳам сир сақлар эди: мусиқа одамларга 
инсон умрининг ўлгудай қисқалиги учун мукофот қилиб берилган деб ўйлаб қоларди. Одам 
мусиқани эшитаётганда руҳан мусиқага шўнғиб кетади, вақтнинг инсонга номаълум 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling