Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
авж олдириш ва динчиларга ўз таъсирини кучайтириш мақсадида Кассандра тамғаси 
кашфиётини ўз таълимотларига бўйсундиради. 
У дастлаб йўлакайига, кейинроқ эса тобора кучлироқ миясига қуйилиб келган фикрлар — 
турли мамлакатлар бўйлаб қилган сафарларида, хилма-хил халқаро илмий конференцияларда 
хуруж қилган мулоҳазалар ҳақида яна ўйлаб кетди, бироқ бу фикрларни ошкор айтишга 
журъат этмас эди. Борди-ю Ер куррасидаги ҳар бир одам барча динларга бир хил даражада 
эътиқод қилганда, борди-ю инсонга ҳамма динга тенг дахлдорлик ҳуқуқи берилган бўлганда — 
агар у Худога ишонар экан — барча мавжуд динларга баб-баравар ва бир хил мақомда эътиқод 
қиладиган бўлса, бошқа дин-эътиқодларни инкор этадиган қандайдир айрим черков ёки 
мазҳабнинг мухлиси эмас, балки дунё динлари уюшмасининг аъзоси бўла олса ва барча динлар 
томонидан ҳеч сўзсиз тан олинса, ўзини айни вақтда ҳам христиан, ҳам мусулмон, ҳам 
буддойи, ҳам яҳудои деб ва шу каби бошқа динлар мухлиси деб ҳисобласа, у ҳар бир динни 
севса ва ҳурмат қилса, уни ҳам барча динлар тан олса, у уларнинг мазҳабий, тарқоқ ғоялари ва 
нормаларини эмас, балки умумдиний ғоя ва ақидаларини бемалол қабул қилган бўлса, 
одамларнинг, ҳар бир шахснинг ҳаёти қанчалик қайта қурилган бўлур эди? Ўшанда улкан 
шаҳарларда ва аҳоли зич яшайдиган мамлакатлардаги хил-ма-хил ва мазҳаб-тариқатлар 
аралаш бўлган жамиятларда одамлар орасида учрайдиган яширин ва ошкор диний ғов-лар 
барҳам топган бўлур эди. Агар шундай бўлганда ин-сон ҳаёти анча енгиллашган, уйғунлашган 
бўлармиди? Одам-зод истиқболига барча динлар якка-якка ҳолда ва бир-би-рини туртиб эмас, 
балки биргаликда чиқадиган вақт, шун-дай тарихий давр келмадимикин? Ўтмиш авлодлардан 
фарқ-ли ўлароқ йигирманчи аср охирларида яшаётган одам — барча динлар меники ва мен 
барча динларнинг мухлисиман, мен барча динларнинг барча ибодатхоналарига кириб тураман, 
ва барча ибодатхоналарда азиз зиёратчиман дея олсин... Мен христианлардан тавваллуд 
топганман, мени чўқинтиришган, мени Қуръон тиловат қилиб кўмишади, бугун православлар 
орасида православ эдим, кеча мусулмонлар орасида мусулмон эдим, Японияда Буддага ибодат 
қилдим, Швецияда Лютер қасидаларига жўр бўлдим... Ўзимнинг Худога эътиқодимда мен ҳеч 
кимга ёт эмасман, бизнинг яратган Тангрига барча тилларда ва шеваларда қилинган 
ибодатларда мен учун ёт ибодатлар йўқ. Ҳаммамизга баравар эътибор билан қарайдиган, 
бизнинг ёвузликларимиздан бир хилда қийналадиган ва бизнинг ақл-идрокимиз ва эзгу 
ишларимизга қараб ҳаммамизга баравар коинот эшигини очиб қўядиган Тангрига ибодат... 
Динлар уюшмаларга бирлашишса мавжуд динларнинг биронтасида ҳам Худо ғояси 
заифлашмаган бўлур эди, аксинча, динлар кўпқиррали, ошкор ва устувор хусусиятга эга бўлар, 
энг муҳими — ажойиб назариялардагина эмас, балки хатти-ҳаракатларда ҳам динларнинг туб 
моҳияти инсонпарварлик негизига қурилган бўлур эди. 
Борк сўзсиз билар эдики, бу ғалати ғоя, балким, келишмаган ғоядир, бу ғоянинг амалга 
ошиши эҳтимолдан узоқдир, у ҳақда фақат ўзи учун ва ичида ўйлаш мумкин, тақводор 
диндорларнинг иззат-нафсини оғритмаслик, уларнинг ҳаётий диний тарзига тил тегизмаслик 
учун, бундай ғоя одамларни руҳий ҳаяжонга солиш мумкинлигини билиб, ана шундай 
умумбашарий миқёсдаги фикр-мулоҳазаларда жуда эҳтиёткор бўлмоқ керак. 
Худди ана шу мулоҳаза футуролог Боркни ўз ичида сақлаган ғояни эълон қилиш шаҳдидан 
қайтарар эди. Ҳатто тилининг учига келиб турганда ҳам, диний космополитизмнинг 
долзарблиги ҳақиқатнинг ўзидай, одамлар ва динларнинг янги руҳий мулоқотининг мутлақо 
зарурий моделидай кўриниб турганида ҳам оғиз очмаган. Бу бошқаларга нисбатан кўпроқ 
муваффақият қозониш учун бир-бири билан рақобат қилаётган динларнинг ўз-ўзича 
уринишлари эмас, балки Худога етишиш йўлидаги умумий қадам бўлмоғи керак эди. 
Кўплаб динлар-мазҳабларни бир бутун диний уюшмага бирлаштириш ғояси диний 
ташкилотларнинг қаттиқ ғазабига учрашини, қандай шовқин-сурон кўтарилишини, ўзини 
шўрлик бошига қандай тошлар ёғилишини, уни азим гуноҳлар қилганликда, ашаддий 
куфрликда, мислсиз дунёвий бидъатда айблашларини у яхши тасаввур қиларди. Агар 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling