Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
58 ҳамфикрларини ўз теварагида жипслашишга ва буйруқ бериш билан курашга отланишга ундарди. ҳа, бу Оливер Ордокнинг ошиғи олчи турган пайт эканидан нишона эди. Ҳамма унга таҳсин ўқирди. Ҳозир бўлганлар ичида фақат бир киши — минбар яқинида экранда лип-лип кўзга ташланган йигит бу фикрга қўшилмас эди. Энтони Юнгер саҳнанинг бир чеккасида яккакифт бўлиб, гўё унга тош отишгандай икки қўли билан бошини чангаллаб ўтирар эди; унинг қўл томирлари бўртиб чиққан, ҳаяжонда эди. Энди Оливер Ордок ҳужумни авж олдирди. У ўз нутқини залда ва ундан ташқарида ҳамфикрларига сўзини ўтказадиган ва муваффақиятни мустаҳкамлайдиган қилиб тузган эди. Бу унинг учун фавқулодда қулай пайт эди. – Мен сиз билан бизнинг ҳушёрлигимиз зарурлиги ҳақида гапирар эканман. — “Альфа- Бейсбол” залида ўтирганларга сидқидилдан мурожаат қилар экан, эслатиб қўйди у, — биз сиз билан мислсиз космик авантюра қурбонлари бўлиб қолмаслигимиз учун жамият манфаатларини кўзда тутаётирман. Ахир, масала умумжаҳоний миқёс касб этади, айни вақтда бу ҳар бир кишига, жумладан, бу ерда ҳозир бўлганларнинг ҳаммасига дахлдордир, сайловолди учрашувида эса Филофейнинг инсон генофондини бузишга қаратилган сайёравий экспериментларидан, жамиятда саросима уйғотадиган, ўзларимизда ҳаётга интилиш ҳиссини йўқотадиган тажрибаларидан ўзимизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида сўз бормоғи керак. – ҳечам бундай бўлмайди! — залда дарғазаб овозлар янгради. — Бунга йўл қўймаймиз! – Мен ҳам шундай деб ўйлайман, — давом этди Оливер Ордок. — Бунинг учун бор кучимни сарф қиламан. Мени ҳеч нарса тўхтата олмайди. Лекин пайдо бўлган космик хавфни ва ерда туриб елкасини Филофейга тутадиган, вазиятни бузадиган, содда қилиб айтадиган бўлсак — сувни лойқалатадиган кишиларни қандай қилиб, қайси йўл билан даф қилиш мумкин бўларкин? Одамларнинг ва халқларнинг тақдири ҳақида сўз бораётган экан, мен ўзимни умумий гаплар билан чекланиб қоладиган қандайдир олийҳиммат жентельмен қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Филофейчилар билиб қўйишлари керак — биз улар билан келиша олмаймиз ва улар ҳар қандай илмий далил-исботлар келтиришмасин, биз уларнинг орқасидан эргашиб генетик қопқонга бормаймиз! Жумладан, мен бир футуролог билан, илмий доираларда маълум ва машҳур бўлган, дунё танийдиган, амалда эса самовий роҳибнинг бош тарафдори ва ҳатто мафкуравий хизматчиси бўлган киши билан узоқ гаплашдим. Собиқ Совет Иттифоқида жон-дили билан доҳийга хизмат қилган ва унинг учун жонини фидо қилишга тайёр йигит- қизларни, хато қилмасам, комсомол фаоллари дейишади. Филофейнинг дастёри анча ёшга кириб қолган бўлса ҳам, ана ўшаларга ўхшаб кетади, у бизнинг дорилфунунимизда ишлайди ва ўзи шаҳримизнинг яқинида яшайди, — ўша кишининг оти Роберт Борк. Зал жимиб қолди, ўтирганларнинг нафаси ичига тушиб кетди ва бироздан сўнг бошланган пичир-пичир борган сари авжга минди: “Роберт Борк! Роберт Борк! Роберт Борк! Қандайдир Роберт Борк!” – Ана шунақа, муҳтарам сайловчилар. Роберт Боркнинг илмий далил-исботларига ҳар қанча ҳурмат билан қулоқ солмай, унинг диққатини тирик одамларнинг тақдирларини инкор этишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигига, Филофей қандай илмий мақсадларни кўзда тутишидан қатъий назар, турмушимизга бурун суқиб, бузғунчилик қилаётганига қаратдим, энди эса бу одамнинг Филофейдан ҳам ўтиб тушажагига ишонч ҳосил қилдим. Худди ана шундай одамларда олимлик ниқоби остида дунёвий ёвузлик яшириниб ётади. Роберт Борк учун унинг фалсафий сафсаталари, суҳбатдош ва рақибнинг бошини гангитадиган жаҳоний ғоялари ён-верида яшаётган оддий кишининг тақдирига нисбатан муҳимроқдир. Роберт Борк ҳар хил илмий мулоҳазаларни пеш қилиб бўлса ҳам ана шу оддий кишини, унинг барча муаммолари ва кулфатларини инкор этади, уни инсониятнинг униб-ўсиб туришига путур етказадиган, бизни истиқболдан маҳрум этадиган Филофей таълимотига қурбон қилади. Роберт Борк ўта мутаассиб, у бор вужуди билан Филофейни ҳимоя қилади, унга шайтони лайинга хизмат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling