Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
доллар соф фойда берарди, бундан юраги ёрилгудай хурсанд бўлишарди, чунки ўша миллиард-
миллиард даромаднинг учдан бир қисми бевосита жойлардаги қурол-яроғ яратувчиларнинг 
чўнтагига тушар эди-да! 
Қизил майдонда одамларнинг бошлари денгиздай чайқалмоқда эди. Минг-минглаб 
тўпланганлар ва уларга келиб қўшилаётганлар ҲКСни ҳимоя қилиб, бутун майдонга сиғмай 
кетишди ва ҳаммаси ёппасига “Ҳ-С-К”, “Ва-лю-та”, “Кремль – бизники”, “Кремль – бизники” деб 
бир овоздан бақириб-чақириб, осмонни бошига кўтаришар эди. 
ҳаммасини вертолётларда тасвирга олишди, лекин тепадан туриб бутун манзаранинг 
отилган вулқондай улуғворлигини кўрсатиб бўлмас эди! Умумий митинг, сўзлари мавзолейдан 
радиокарнайлар орқали кучайтириб берилаётган нотиқлар баробаринда майдоннинг у ер-бу 
ерларида уюштирилган кичик-кичик митингларнинг ўз шиорлари, расмлари ва чақириқлари 
бор эди. Машҳур Қатлхона тепалигида фиделчилар йиғилишган эди, уларнинг доҳийларининг 
расмларидан ва кўтариб олган шиорларидан кўриниб турар эди: “Фидель – биз сен билан!”, 
“Социализм ёки ўлим!”. Бир-бирларининг қўлларидан ушлаб олган оломон буни кўриб янада 
баландроқ овозда такрорлади: “Социализм ёки ўлим”. Тарих музейи ёнидаги йўлда 
саддамчилар тиқилишган. Ана шу ўпқондан чиққандай дарғазаб ва қаҳрли хитоб янграр эди: 
“Саддам – сен бизнинг биродаримизсан!”, “Сад-дам – сен бизнинг биродаримизсан!” 
Муштумларини баланд кўтарган бир гала намойишчилар овозлари ҳам уларга жўр бўлди. 
“Кадда-када-Каддафи!”, “Кадда-када-Каддафи!”. 
Узоқ йиллар давомида кўплаб қурол-яроғлар олиб турган деярли барча мамлакатлардан 
келганлар ана шундай бақириб-чақириб юришди, мухлислар Хитой, Эрон, Покистон, ҳиндистон, 
Шимолий Корея ва айниқса араб мамлакатлари ва Африка мамлакатларидаги мижозлар 
шарафига рақсга тушаётгандай қадам ташлаб боришди. Ҳар бир мамлакатнинг ўз ўрни бор: 
Хитой кўлами ва аҳолиси сонига кўра энг кўп мухлисга эга эди, улар шоир Маонинг “Товус 
қўшиғи” шеъридан доҳиёна мисрани жўр овоз билан дона-дона қилиб такрорлаб қадам ташлаб 
боришар эди: “Милтиқ ҳокимиятни келтириб чиқаради!” Сталинчилар улар билан апоқ-чапоқ 
бўлиб кетишди; улар “Сталинга шон-шараф бўлсин!” деб қаттиқ жўровозлик қилишарди ҳамда 
генералиссимуснинг безаб-бежалган расмларини баланд кўтариб боришар эди. Ана шу барча 
ҳайқириқларда Калашников автомати ҳукмронлик қилар эди: “Калаш – Кремль наш!” (Кремль 
бизники) деган хитоб ҳамма қийқириқ-шиорларни босиб кетди. Мазкур мавзу доирасида 
тушуниксиз янги шиорлар ҳам пайдо бўлиб қолди: “Ўқ парвози – осмон олмоси!” Бу шиорни 
“Ракета учса, тепадан олмос ёғади”, деб тушуниш керакмикин? Қанийди, қанийди шундай 
бўлса! Буларнинг ҳаммаси сохта шод-хуррамлик қозонида вақирлаб қайнар ва у ҳар бир 
кишида куч-қудрат, зўрлик, елкадошлик ҳиссини жўш урдирар эди... Мана ҳозир шундай бир 
ҳодиса рўй берадики, эҳтирослар мушаги аланга олади, осмон ларзага келади ва у зот юз 
кўрсатади. У: орзу-умидларни рўёбга чиқарувчидир. Ким экан ўзи у. У ўша-да! Вассалом! ҳа! 
Ўша! 
Лекин мавзолей минбаридан туриб жар солган бош нотиқларнинг сўзлари ўз ҳолича оқилона 
ва ишончли эди. Қурол ишлаб чиқаришнинг қисқартирилиши иқтисодиётда ҳеч бир яхшиликка 
олиб келмайди ва дунё бозорини мил-мил бой Американинг қўлига топшириб қўяди, холос. 
Америка бўлса бўш келмайди – йил бўйи кечани кеча, кундузни кундуз демасдан шақиллатиб 
қурол ишлаб чиқараверади, ҳаммани тиш-тирноғигача қуроллантиради ва ҳаммага айтганини 
қилдиради. Хўш, биз кимдан каммиз? Кейин яна бир важ топишади – конверсия бошлаб берган 
ишсизлик қақшатқич ижтимоий портлашга олиб келади ва конверсия мамлакатнинг қудратли 
интеллектуал потенциалини таг-томири билан хонавайрон қилади дейишади. Яна қанча-қанча 
далил-исботлар кўзланган мўлжалга тегади. Келтирилган ана шундай важ омманинг ғазабини 
уйғотади. 
Лекин бундан бошқа бир куч ҳам бор эди. Худди шу пайтда Манеж майдонида, конверсия 
душманлари митинг қилаётган оломондан махсус хизмат милиционерлари тўсиб турган қор 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling