Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
68 тепкилашарди. Омончиларнинг оломон сиқувини тўхтатиш, уришаётганларни тарқатиб юбориш учун қилган ҳаракатлари уларни баттар ғазаб отига миндирди. Орадан кўп ўтмасдан, икки томон муштлашиб аралашиб кетди. Гўё одамлар шуни кутиб туришгандай, худди шунинг учун майдонга йиғилишгандай эди. Ана шунда қимматли расмлар ва таъсирчан шиорлар жуда иш берди – қуроллар билан одамлар бир-бирларининг каллаларига туширишарди. Оқаётган қонлар, кўз ёшлари, инграган товушлар, юзлаб эркаклару аёлларнинг, кексалару ёшларнинг ёқалашиш манзаралари – орқа ва олд томондан, ён томондан, тепадан вертолётлардан ва ердаги паст-баланд нуқталардан икир-чикирларигача олинган тасвирлар – қўйингки ҳамма- ҳаммаси жаҳон телеэкранларида намойиш қилинди. Ана шу пайтда ўша икки ёш – йигит ва қиз воқеалар марказида бўлиб қолишди. Уларнинг ўз шиорларини авайлаб-асраганлари бошларига бало бўлди. Қизил майдонда турган ҲКСчилар ўз шиорини баланд кўтариб, ғазабга минган ватанпарварларнинг бурнига тиқиб олгудай бўлган йигитни кўриб қолишгач конверсиячиларни савалай кетишди. — Сен, аблаҳ, кимнинг бурнига тиқиб олмоқчисан, кимни аҳмоқ қиляпсан?! – қичқирди улардан бири. — Демак, сенингча биз туғилмаслигимиз керакмиди?! Аҳ ярамас! — Улар шундай дея йигитни дўппослай бошлашди, шиорини йиртиб-йиртиб оёқлари билан эзиб ташлашди. Ана шу пайтда одам боласини хижолатга соладиган ва ғашига тегадиган транспарант кўтариб, агар Кремль қуролланиш пойгасини яна бошлайдиган бўлса, мен ўзимга ўт қўяман деб қасам ичган қиз ёрдамга келди. Бу қизнинг митингга ана шундай дағдаға билан келиши тўғримиди?! Уни нима мажбур қилди бунга? Нега бундай қилди – ёшлик ғурурими, нодонлигими ёки аксинча, уни комил ишонч ва чорасизлик шу йўлга бошладими? Ва, ниҳоят, нега у ўша машъум шиорни тиқилинчда, мудофаачи – ҲКСчилар йигитни калтаклаётган даврага кирмасдан олдин ташлаб юбормади?! Шу пайтда ҳалиги қиз қўлига бошқа шиор олди-да, йигитга ташланиб қичқирди: — Нима қиляпсизлар? Тегманглар унга! Сизларга ким ҳуқуқ берди? Қўлларингга эрк берманглар! Бас қилинглар! Нафи бўлмади. Йигитни чамаси беш киши тинимсиз дўппосларди. Уни калтаклаб ҳаммаёғини моматалоқ қилиб қўйиб юборишса ҳам майлийди. Лекин бу тўқнашувнинг нима билан тугашини, ўзига кучи етмаган, ақлдан озган оломоннинг нимага қодир эканини ким билибди дейсиз? Қутурган ҲКСчилар қизни бўралаб сўкиб кутиб олишди: — Сен, қанжиқ, туёғингни шиқиллатиб қол, бўлмаса сен ҳам насибангни оласан! Худди шу онда оғзидан боди кириб шоди чиқаётган бир хотин нишонга урди: — Ҳа, иғвогар! ҳали сенмидинг ўзингга ўт қўядиган! ҳой, одамлар, мени ушланглар, қўрқаман, ҳозир мана бу иғвогар қанжиқ ёниб кетади. Кейин кўз ўнгимизда Кремлимиз ағанаб тушади! Башарасига тушуринглар унинг, уйини тополмай қолсин! Қизга ҳамла қилишиб, камзулини йиртиб ташлашди. Унинг юзидан қон оқа бошлади. — Тегманглар! Газандалар! — бақирар эди у қўрқа-писа юзидаги қонни артар экан. Унинг ҳам шиорини бир зумда парча-парча қилиб ташлашди. — Хўш, қалайсан энди? Ловиллаб ёнасанми ё тутабми? Бунақанги тутуриқсиз гапларни ёзишдан олдин ўйлаб кўриш керак эди! Нега ёнмаяпсан? Бундан кейинги воқеалар бир зумда бўлиб ўтди. — Сен менга гугурт чақиб ташла! — беихтиёр баланд овозда деди қиз заҳархандалик билан, кулиб ўзига қараб турганларга. Шунда кимдир гугурт қутисини қўлига олиб чақмоқчи бўлди... — Кимда зажигалка бор? Ха-ха-ха! Яхшиси сен унга зажигалкангни тегиз! — деб таклиф қилди кимдир. — Тўхта! Ёқма! — деб бақирди қизнинг шериги ҳалиги йигит — калтаклаётган одамнинг чангалидан чиқар экан. Лекин улгурмай қолди. Ёниб турган гугурт донаси қизнинг елкасидаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling