Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
69 синтетик курткасига тушди-ю у олов ола бошлади. ҳамма анқайиб қолди, кейин орқага тисарилиб, чор атрофга қочиб қолишди. Бутун бадани аланга олган қиз қочиб қутуладигандай у ёқ бу ёққа чопиб, даҳшат билан айюҳаннос сола бошлади. Қизил майдонда ҳамма-ҳаммаси ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Оломон саросимага тушиб қолди. Нарироқда кимдир ташлаб кетган бомба портлабди, кимдир ўзига тириклайин ўт қўйибди, ёки ундан ҳам даҳшатлиси – ловуллаб ёнаётган биттаси митингда қатнашганлар орасида жонсарак чопиб юрибди деган овоза яшин тезлигида тарқалиши билан одамлар ҳаммасини унутиб шоша-пиша ўша томонга чопа кетишди. Оломон катта-кичик кўчаларда бир-бирларини босиб, йиқитиб, дод-фарёд солиб қичқиришар, ўзлари учун мўътабар бўлган расмларни ва алангали чақириқларни ҳеч кераксиз нарсалардай оёқ ости қилиб борар эди. Одамлар ақлдан озгандай ўлгудай қўрқиб чопишар, ўзлигидан қочишар эди. Нега бундай бўлди, Кремль биқинида бўлиб ўтган тўполоннинг сабаби нима – ҳеч ким жавоб бера олмас эди. Ўзимга ўзим ўт қўяман деб пўписа қилган қиз ёниб кетгандан буён умум қабул қилинган қонун-қоидаларни бузибми ёки ҳазиллашибми, ёки жиддийми – хуллас вақтнинг янги ҳисоби бошланди. Ёнган қизнинг бақириб-чақириб у ёқдан бу ёққа чопиб юрганини ҳамма кўрди. Қиз ерга йиқилди. Уни ҳалиги йигит ва у билан бирга бўлган бир неча омончилар қувиб етишди. Улар қизнинг кийимларини шоша-пиша ўчиришга уринишди. Лекин энди кеч эди. Йигит тиз чўкиб нима қиларини билмай бошини чангаллаб қолди. Худди шу дақиқада, бўшаб қолган майдонга вертолёт келиб қўнди, у бунгача телевидение учун тасвирга олиб юрган бўлса керак. Вертолётнинг қулоқни батанг қилиб айланаётган парраги тагида шамол ва шовқинни назар-писанд қилмай одамлар чопиб чиқишди, қизнинг жасадини кўтариб олишди, ўша йигит билан икки омончини олиб вертолет ҳавога кўтарилди. Лекин кимдир бунинг ҳаммасини тасвирга тушуришга улгурган эди. Вертолёт парвоз қилиб, Қизил майдон устидан ўтди. Спас минорасининг бўйи бараварли кўтарилгач, йўлини давом эттирди-да, Тошкўприк устидан ўтгандан кейин Москва дарёсининг соҳили бўйлаб учиб кўздан ғойиб бўлди... Ўз ғоялари йўлида жон-жаҳди билан, орқа-олдига қарамасдан, ўзларини қаҳрамонларча қурбон қилган икки навжувон талаба фожиаси ҳам ўрмонда йўқолган қушдай шаҳар бинолари чакалакзорлари орасида вертолёт билан бирга ғойиб бўлди. О, ёшлик, хом хаёлларнинг, ҳалокатга маҳкум орзуларнинг мангулик ҳамроҳидирсан, сен! Ўша кеча шаҳар маркази узоқ вақтгача тинчланмади, кундузги воқеаларнинг акс-садоси босилмади. Изтироб кўпларни кўчаларга ҳайдади, одамларнинг башараларида, овозларида, юриш-туришларида асабийлик из қолдирган эди. Одамлар тўп-тўп бўлиб баҳслашар, нималарнидир тахмин қилишар эди, лекин бир нарсага ҳеч кимнинг ақли етмасди – бор-йўғи бир гугурт донаси чақиб ташланса-да ўчмаса, ва қиз бир лаҳзада аланга олиб кетса? Бу кўзбойлоқчилик эмас-ку, цирк эмас-ку, ахир! Унинг кийимига қандайдир аланга оладиган модда сингдирилганмикин? Ўлим билан ўйнашиш нечун? Бундай бўлмаса-чи?! Бу бутунлай бошқа нарса, ақл бовар қилмайдиган метафизик ҳодиса – одам ўз ичида ўта юксак кучланишдан ўзи ёниб кетган бўлса-чи? Кечаси фосфорга ўхшаш ёруғлик чиқарадиган одамлар бўлади дейишади. Ким билади дейсиз, валлоҳи аълам! ҳаш-паш дегунча тун ҳам чодирини ёйди. Кўчаларда одам камайди. Бойқушга ўхшаб кечаси уйқу билмайдиганлар ғимирлаб қолишди, машиналарда шаҳар кезар экан, кўча қоровуллари ва рэкетчилар ҳақини ҳам унутишмас эди. Тунги маишатхоналар эшикларини очди. Шаҳват ҳиссини уйғотадиган хира чироқлар ёнди, электромусиқа ишга тушди, кўкраклар яланғочланди, кулгилар авжига чиқди... Ҳаммасини унутиш, ҳеч нарсани эсда қолдирмаслик, ўзликдан қочиш, худога чап бериб кетиш учун... Қизил майдонда ўша кечаси сукунат ҳукм сурар эди. Одам боласи кўринмайди. Биронта зот йўқ. Кундузи даҳ-шатли эҳтирослар, аҳмоқлик, аёвсиз калтакбозлик қутурган жойда ҳеч |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling