Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
71
 
С а к к и з и н ч и б о б 
“Трибюн” газетасига мўлжалланган мақоланинг катта қисми тайёр бўлди. Энди хотима 
қисмини ёзиш қолган эди. Иш якуни яқинлашган сари Борк кўпроқ хавотирлана бошлади: 
Кассандра тамғаси феноменини илмий изоҳлаб беришга керагидан ортиқча берилиб 
кетмадимикин, ҳолбуки кўпчилик, эҳтимол мутлақ кўпчилик учун энг муҳими Филофейнинг 
космосдаги “ғаламислик” ҳаракатларидан нима қилиб бўлса ҳам халос бўлиш эди. Кўрмасин 
ҳам, куймасин ҳам, кассандра-эмбрионларнинг сигналларини унутса бас. Учига чиққан 
сиёсатдон Оливер Ордок худди ана шуни сезиб қолди ва шунга қараб мўлжал олди ҳамда 
муваффақият қозонди. Сўз йўқ, у сиёсий ғалаба қилди. Асли унинг ғалабаси ғирромлик билан 
қўлга киритилган эди. Халойиқнинг ўзини ўзи алдаб қўйганини қандай қилиб тушунтирса 
бўларкин? 
Борк шуни тушундики, Ордокка нисбатан унда сиёсий маҳорат, сиёсий тажриба етишмас 
экан. Ҳа, энди улар кутилмаганда умрбод бир-бирларига душман бўлиб қолишди. У, Борк, 
хоҳлайдими, йўқми, уларни кураш, кураш бўлганда ҳам аёвсиз кураш кутар эди. Худди ана шу 
нарса — президентликка олиб борадиган йўлдаги мусобақа Ордок учун айни муддао эди. Шу 
маънода тақдир унга фазода Филофейни, ерда Боркни бебаҳо совға сифатида тақдим қилган 
эди. 
Роберт Борк шу ҳақда фикр юритар экан, ҳаш-паш дегунча сийқаси чиққан сиёсий курашга 
ўралашиб қолиш, қаршилик кўрсатиш ҳиссиётига берилиб кетиш ҳеч гап эмас экан, деб ўйлаб 
қолди. Унда Ордок билан юзма-юз учрашиш истаги пайдо бўлди. Унга яқин бориб кўзига тик 
қараб юрагига наштардай санчиладиган қилиб секингина “Сен бориб турган аблаҳ экансан!” 
дегиси келди. Ва шундан сўнг ҳаммага Ордок аблаҳ деб айтади ва бундай нусхани ҳокимиятга 
яқинлаштириб бўлмайди, бу ҳокимиятга иблис келди деган сўз, хавфлиси шундаки, унинг 
иблис эканлигини ҳеч ким билмайди, дейди. “Йўқ, йўқ, бундай деб бўлмайди, бундай дейиш 
мумкин эмас, — ўйлади Борк миясига келган фикрдан ўзи қониқиш ҳосил қилмай. — Президент 
бўладими, бошқа амалдор бўладими, бўлавермайдими, фақат менсиз бўлса бас! Йўқ, йўқ, 
менинг ишим — сиёсий кураш эмас; одамлар Кассандра тамғалари тўғрисидаги ҳақиқатдан 
ўзларини четга олар эканлар, улар иродасизлик қилган бўладилар, муаммони янада 
чуқурлаштирган, ўз бошларига тушган фалокатни баттар авж олдирган — менинг вазифам 
одамларга ана шу ҳақиқатнинг етказишдир. Лекин ҳақиқатнинг даҳшатли эканлигига, бироқ 
кўриб ўзини кўрмасликка олиш мумкин эмаслигига, йўл топиш зарурлигига одамларни қандай 
қилиб ишонтириш мумкин?! 
Борк тоза ҳаводан нафас олиш учун айвонга чиққан эди, тун совуқ, куз, ҳаммаёқ 
хазонрезгилик — қоронғида барглар шамолдан шитирлайди, уни титроқ босди. Ой уфқдан 
салгина кўтарилиб, катта йўл четидаги ўрмонзор тепаликка тегай-тегай деб тургандай. Ўрмон 
ортида денгиз бўйидаги қум тепаликларига ўхшаб кетадиган дўнгликлардаги гольф 
ўйналадиган майдонларни кўз олдига келтирди, ёшлигида бу ерга у тўп тепиш учун келиб 
юрарди. 
Қизиқ, унинг кўрган тушларидан бири эсига келди. Баъзан одамлар тушида кўрганини 
ўнгида кўради дейишади. Бу тушни кўрганига кўп вақт ўтгани йўқ — тушида ҳаммаёқ гольф 
майдонлари эмиш, кечаси ой нур сочиб турганмиш, ҳамма шоду хуррам ва эркин ҳис қилармиш 
ўзини, лекин кўнгилсизлик рўй берган эмиш: чуқурчага тушган коптокни таёқ билан уриб 
чиқариб бўлмас эмиш — копток ўрнидан қўзғалмасмиш, Борк қанчалик ҳаракат қилмасин, 
копток қимирламай тураверган эмиш. Шу он қаёқдандир тепа тарафдан кафедрада бирга 
ишлашган ҳамкасабаси марҳум профессор Макс Фрайд келиб қолганмиш. У Боркка қараб: 
“Ойга учиб кетайлик, у ерда худди шундай майдонлар бор, гольф ўйнаймиз, дер эмиш. Борк 
Макснинг сўзларига ишониб, унинг орқасидан эргашиб далалар устидан учиб кетармиш. 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling