Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
фаннинг ёнига умуман йўламаслик лозим. Бу алоҳида, юҳо фан. Бу маълумот-ахборотлар 
омборхонаси, банки деса ҳам бўлади. Ҳа, шу маънода мени дунё банкири дейиш мумкин. Мен 
йигирманчи асрнинг Ротшильдиман. Ҳамма нарсани биламан, ҳаммасидан хабардорман, хўш, 
бундан не наф? Айтадилар-ку, Олло таоло арши аълода ҳамма нарсани кўради, ҳамма нарсани 
билади, ҳаммасини назорат қилади, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайди...” 
Ўша одам энди йўқ. Автомобиль ҳалокатида вафот этди, машинада ўқдай учишни яхши 
кўрарди. Анна тезда қариб қолди. Ўғиллари уйланган, алоҳида яшашади. Жесси Анна билан 
телефонда гаплашиб баъзан кўришиб ҳам турарди. Охирги марта Анна шу ёзда келган эди. 
Ҳаммаси биргалашиб дам олиш, томоша қилиш, ўйин кўриш учун гольф-майдонга боришди. 
Кун бўйи яхши дам олишди, гольф-клубнинг ресторанида тушлик қилишди. Ногаҳон ўтмишни 
эсга олишди, Максни кўп хотиралашди... У бу ерларни жуда-жуда яхши кўрарди. Қаерда бўлса 
ҳам етиб келишга ҳар доим тайёр эди... 
Менинг шўрлик дўстим Макс Фрайд! Одамларнинг ақл-идроклари-ю дилларида ҳамма нарса 
аралаш-қуралаш бўлиб кетган ҳозирги пайтда сен бўлганингда нима деган бўлар эдинг. 
Пинҳоний генетик довул ҳаммасини ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Энди нима қилиш керак: 
кўпларга ўхшаб ҳаммаси даф бўлсин деб туяқуш сингари каллани қумга тиқиб тураверган 
маъқулми ёки Худонинг бандаларни огоҳ қилишини кутиб, Яратганнинг кўзига боқиб 
туравериш дурустми — Тангри қулларини фақат огоҳ қилади, ҳаммасини бари бир инсон ўзи 
ҳал этади. Бу борада Макс Фрайд ҳақ эди. Боркнинг тушига кириши бежиз эмас. Демак, Макс 
хавотир олган, ҳодисани олдиндан сезган. Фалокатдан қутқариб қолиш учун чақирган, ойдаги 
гольф-майдонга таклиф қилган... 
Энди буёғи нима бўлади, ахир Ордок аслини олганда бир муаммо ўрнига бошқа бир 
муаммони ўртага ташлади, жамоатчиликка фириб бериб, диққатни бошқа томонга буриб 
юборди, ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиш учун эса Боркни сиёсий дуэлга чақирди. Борк бўлса 
тайёрланиши, бу даъватни қабул қилиши, Кассандра тамғаси ҳақида ўз фикрини билдириши
Филофейни сафсатабозликдан ва сиёсий чайқовчиликдан ҳимоя қилиши лозим. Ордокнинг 
хатти-ҳаракатини бошқача яна қандай баҳолаш мумкин?! Ўҳ-ҳў, кечаси соат бирдан ошибди
деди Борк эсини йиғиб олиб, ўтириб ишлаш керак. Ҳаялламасдан ишга киришишга тўғри 
келади. Энди орқага чекиниш йўқ. 
Кабинетига қайтаётиб, ойнага қараб тўхтаб қолди. Уйқусизликдан кўзлари қизарган. Бу 
кўзларда қанчадан қанча дарди алам, ташвиш жо бўлган. Сочлари оқариб кетган. Яхшиямки, 
бошқаларникига ўхшаб тўкилиб кетмаган. Ўзи Рейн соҳилидаги қоялар каби кексайган — 
яқиндагина немислар, тўполончи журналистлар ана шу қоялар ёнидан сузиб ўтганда Борк 
берган интервьюни улар “Кекса қоя билан суҳбат” деб аташган эди. Ўшанда тез орада Борк 
океан устидан, Атлантика тепасидан учиб ўтар экан, роҳиб Филофейнинг яшиндай чақнаб 
шиддат билан ер юзига урилишини, момоқалдироқ янглиғ гулдирашини ва дунёни остин-устин 
қилиб ҳаммани саросимага солишини, ўша шайтоннусха — Оливер Ордокнинг кўзни шамғалат 
қилиб саҳнада пайдо бўлиб қолишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Нима ҳам қилсин, 
солишишга тўғри келади... 
Борк компьютер ёнига ўтирмоқчи бўлган эдиям, қадам шарпаси эшитилди. Пастдан Жесси 
чиқиб келаётган экан. 
– Хўш, аҳволинг қалай? — сўради Жесси остонада туриб. 
Бир нави, қимиллаб турибман, — жавоб берди Борк ва тўсатдан эсига келиб қолган 
тушини Жессига айтиб бермоқчи бўлди-ю, лекин ўзини тутди. Жесси чарчаган эди ва шундай 
бўлса ҳам унинг нигоҳида қандайдир хушхабар сояси жилваланар эди.
– Боб, сенга халақит бермай девдим, лекин мен сени бир ҳайратда қолдиргим келди.
– Мени нима билан ҳайратда қолдирмоқчисан? 
– Бир тўп қоғоз олиб келдим. Буларнинг сенга фойдаси тегиб қолар. 
– Нима экан? 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling