Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
75
шунчалик гуноҳкорманки, энди менга бари бир. 
Мен шуни назарда тутаётирманки, Ордокни ёлғончиликда айблаш мумкин, чунки у Сиз билан 
бўлган шахсий суҳбатни рўкач қилади. Бу суҳбатнинг ҳеч қандай гувоҳлари бўлмаган ва 
бўлиши ҳам мумкин эмас. Сиз у билан телефон орқали гаплашгансиз. Эҳтимол бу ҳақда 
гапиргандирсиз, гапирсангиз ҳам бошқа нарсалар тўғрисида гапиргандирсиз. Бу ўша 
Ордокнинг усули: Шарманда қилганни шарманда қил. Телефон орқали суҳбат ҳеч қаерда 
ёзилган эмас. Мен буни аниқ биламан. Бунга кафилман. Буёғини ўзингиз ҳал қилинг. Агар Сиз 
шу йўлни маъқул топсангиз, мен сенсация бўладиган раддия уюштираман. Бундай хабарлар 
деса оммавий ахборот воситалари ўзини томдан ташлайди.
Шу билан бир қаторда курашнинг бутунлай бошқа йўли ҳам бор. Агар Сиз мистер Борк, 
Филофейнинг ҳақ эканлигига ишонсангиз ва ҳақиқат йўлида ўз фикрингизда қаттиқ турадиган 
бўлсангиз, мен, гарчанд Сизга ёрдамчи бўлсам-да Сиз билан то охирги жанггача боришга 
тайёрман. Мен Сизнинг қуролбардорингиз бўлишим мумкин. Сиз жанг олдида турибсиз. Бош 
тортмасангиз бас, бу ҳақда сўз бўлиши мумкин эмас. 
Вазият шундайки, ҳозирги пайтда майдонда якка ўзингиз жангчисиз, эҳтимол бутун ер юзида 
самовий роҳибнинг томонига ўтган, унинг охирзамон ҳақидаги концепциясини ҳимоя остига 
олган яккаю ягона кишидирсиз. Сайлов олди митингида бўлиб ўтган воқеадан сўнг, бир ёқадан 
бош, бир енгдан қўл чиқариб Ордокни қўллаб-қувватлаган “бир бутун халқ фронти”дан сўнг, 
Филофей кашфиётларини ҳимоя қилмоқчи бўлган кичик бир гуруҳ кишилар ҳам бетараф 
бўлиб, ғинг демай қолишади. Асосий омма эса...” 
“Худо ҳаққи факсни ўчира кўрманг! Шундай қилиб, мистер Борк, митингда сайловчиларнинг 
акс садоларига қараганда, аҳолининг асосий қисми, ҳатто айтиш мумкинки, бахтга қарши, 
эҳтимол, мамлакатнинг бутун аҳолиси Кассандра тамғасини аниқлаш бўйича космик 
экспериментларга қаршидир. Одамлар кассандра-эмбрионлар ҳақида эшитишни ҳам, билишни 
ҳам хоҳламайди, хотинлар зондаж-нурлар тарафидан назорат остига олинишни истамайдилар. 
“Альфа-Бейсбол”даги митингда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида барча ахборот агентликлари 
эшиттириш беришди. Ана шундан кейин Ордокнинг обрўси барча штатларда кескин кўтарилди. 
Ҳозир у из босилмасдан баёнот бериб айтадики, инсон ҳуқуқларини оғишмай ҳимоя қилади, 
аёл-онанинг азалий муқаддаслигини сўзсиз қўриқлайди ва қаерда бўлмасин — Ерда бўладими 
ёки космосда бўладими — барча тоифалардаги филофейчиларнинг иғвогарлик кирдикорларига 
қарши курашади. Сизнинг расмингиз, мистер Борк, айни соатларда телеэкранларда узлуксиз 
кўрсатилиб тегишли изоҳлар берилмоқда. Москвада Филофейнинг фотосуратлари топилиб 
намойиш қилинмоқда.
Сиз телефонларнигина эмас, телевизорни ҳам ўчириб қўйган бўлсангиз керак деб ўйлаб 
юқоридаги сўзларни айтдим. Митингнинг оқибатлари ҳақида, кейинги воқеалар қандай 
кечаётгани тўғрисида тасаввурга эга бўлишингиз керак. Бу жараён авж олди ва уни назорат 
остига олиб бўлмай қолади деб қўрқаман...” 
“Худо ҳаққи, факсни ўчира кўрманг!!!
Шундай қилиб мистер Борк, бу жараённи назорат қилиб бўлмайди, ва шунинг учун Сиз, 
назаримда, энг аввал, ана шу шароитда ўз мавқеингизни, ҳаракат йўлингизни аниқлаб 
олишингиз лозим. Ахир, “генофондни назорат остига олиш”га қарши оммавий норозиликлар 
бошланиб кетиши ҳеч гап эмас. Агар Сиз “Трибюн” газетаси учун мақола тайёрлаган бўлсангиз, 
редакцияга боришингиз керакми-йўқми эканлиги ҳақида ёки материални факс, телекс билан 
жўнатиш ёки биров орқали бериб юборишни ўйлаб кўринг, чунки эшитишимга қараганда, 
редакция эшиклари олдида бир гуруҳ одам тўпланиб олиб, қўлларида шиорлари билан 
бақириб-чақириб ўз талабларини айтишмоқда ва таҳдид ҳам солишмоқда. Улар газета 
биносини кечаю-кундуз қамал қилиб туришларини эълон қилишибди. Бундай ҳолларда жўшга 
келган оломонни ушлаб туришга полиция ҳаммавақт ҳам қодир эмас. Бундай совуқ хабарлар 
учун кечирасиз.


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling