Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
74 – Факслар. Кимдан келибди дейсанми? Энтони Юнгердан. – Энтони Юнгердан? — қайта сўради у. — Хўш, нима депти. Нималарни ёзибди? – Сенга ҳамма телефонларни узиб қўяман деб эдим-ку, унинг бизга телефон қилиш учун қанчалар уринганини тасаввур этиш мумкин. Ким билибди дейсан? Холлдаги факсни ўчириш хаёлимга келмабди. Бирдан қулоғимга шик-шиқ қилган шовқин эшитилиб қолди, бориб қарасам бир тўп қоғоз ётибди. Мана, ўзинг ўқиб кўр. Ҳар бир бетнинг тепасида “Худо ҳаққи, факсни ўчира кўрманглар!” деб ёзиб қўйилган. Унинг факслари кетма-кет келаётир. Унга нима бўлдийкин? Бечора бола. Ўқи, яна олиб келаман. Кутилмаган ҳодиса. Кечаси соат икки. Кимдир ухламасдан кетма-кет факс жўнатаётир. Борк билан телефонда бор-йўғи бир марта гаплашган салгина таниш Энтони Юнгер ёзаётир. У сайловолди митингида Ордокни оғзи кўпириб сафсатабозлик қилаётганда тийиб қўйиш учун муваффақиятсиз бўлса-да юрак ютиб уринди ва ўзи Ордокнинг тўдасидан бўла туриб ҳамманинг кўз олдида бошлиғидан алоқани узиб унинг сиёсий қурбони бўлган киши томонига ўтди. Митинг тугагандан кейин Юнгернинг бошига қандай дашномлар ёғилганини тасаввур қилиш ҳам қийин. Ордокнинг ўзи ва содиқ дўстлари Юнгерни хоин деб лаънатладилар. Ордокнинг қаноти остида энди дурустроқ мавқе-амал ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Таниш-билишлари “бунақаси ҳали бўлган эмас — ўзининг йўлини кесиб қўйди” деб кулишаётган бўлсалар керак. Шундан кейин ҳам бу бировга ёрдам қўлини чўзишга — Ордок бадном қилиб ташлаган, оммавий митингда лаънат ёғдирилган одамга кўмаклашишга журъат эта олди. Борк Энтони Юнгер олдида ўзини ноқулай сезса ҳам юрагига илиқлик югурди. Шу вақтгача ҳеч ким раҳми келиб унга ғамхўрлик қилмаган, чунки у ҳар доим мустақил ва ўзига ишонган эди. Энди бўлса зўрлик билан кураш майдонига тортилди, у ердан енгилиб, ҳатто дейиш мумкинки, башараси мажағланиб халқ олдида калака-масхара бўлиб судралиб чиқди. Энди бўлса ўз хоҳиши билан таваккал қилиб жангга кириш учун тишни тишга қўйиб яна оёққа туриш мақсадида ҳозирча ташқи дунёдан яшириниб ётибди. Ана шунинг учун ҳам Юнгер ҳаммасига ақли етганидан факснинг ҳар бир бетида “Худо ҳаққи, факсни ўчира кўрманглар”деб ялиниб-ёлворган эди. “Мистер Борк, Сизнинг уй телефонларингиз нега ўчириб қўйилганини яхши биламан, — деб ёзган эди Юнгер. — Мен ҳеч қачон жонларингизга тегмоқчи эмасдим, лекин аҳволимни тушунишларингизни сўрайман. Сизнинг олдингизда тиз чўкиб туриб айтишим зарур бўлган фикримни йўқ деганда факс орқали ҳозир баён этолмаслигим мен учун ўлим билан баравар. Сайлов олди митингида рўй берган воқеадан сўнг ўзимни қўйишга жой топа олмайман, мен ҳамма-ҳаммасига, керак бўлса ҳатто қотилликка ҳам тайёрман. Мени бу қадар мудҳиш қадамларга тайёр бўлганлигим учун кечирасизлар. Мен Ордок билан бўлган хунук воқеа домига сизни тортгандай, ўша ахлоқсиз сиёсий мерганнинг мўлжалга нақадар аниқ уришини намойиш қилиш учун Сизни гўё нишон қилиб қўйгандай бўлиб қолдим. Сизга ҳасрат қилмоқчи эмасман, кечирасиз, бироқ қилган ишимдан пушаймондаман: мен кимга хизмат қилганман, кимга тош ташлаганман — энди билдим, кўрлигим ва ўтакетган лақмалагим учун менга бу жазо ҳам оз! Лекин бу ўринда сўз менинг ҳақимда кетмаётир, Худо ҳаққи, кечиринг. Энди гап нима қилиш кераклигида. Кассандра тамғаси нима бўлади?! Хоҳлар эдимки...” Саҳифа шу билан тугайди, кейинги саҳифа яна ўша ўтинчдан бошланади: “Худо ҳаққи, факсни ўчириб қўйманглар!” “Шундай қилиб, мистер Борк, энди нима қилиш керак? Бу соҳада менинг ролим бемаъни бўлса ҳам баъзи бир мулоҳазалар билдиришга рухсат этгайсиз. Эҳтимол, бунинг фойдаси тегиб қолар. Мистер Борк, гапириш оғир, лекин айтишга мажбурман. Мен шундай таклиф этишга журъат қилганим учун олдиндан узр сўрайман. Лекин мен ҳеч нарса йўқотмайман. Сизнинг олдингизда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling