Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
кимнинг тургиси келмасди. Чироқлар хира милтил-лар эди. Намойишчилар калтаклашаётганда 
ёки чопиб кетаётганда оёқости қилинган портретлар, шиорлар, плакатлар жанг майдонида 
ташлаб кетилгандай ҳаммаёқда ивирсиб ётарди. 
Булар билан бандаи худонинг иши йўқ эди.
Ой Кремль тепасида юксалиб турарди. Бойқуш ўз соатида етиб келди. — У катта 
қанотларини сассиз қоқиб, ҳавода сузиб юрар экан, соя янглиғ бир у ерда, бир бу ерда пайдо 
бўлар, тик боқадиган сеҳрли думалоқ кўзларини ялтиратиб, улкан япалоқ бошини илғаб бўлмас 
даражада қимиллатиб борар эди. У даҳшат ва қўрқинч оғушида эди. Бойқуш мавзолей устидан 
оҳиста айланиб ўтди ва мақбаранинг эшиги олдида тош ҳайкалдай қотиб турган соқчилар 
яқинидан зувиллаб учиб, пакана-хумкалла шарпаларни қидира кетди. Ва уларни қоронғи 
жойда, Кремлнинг ғиштин девори тагидан топди. Йўқ, бу сафар ҳам уларда ҳеч қандай янгилик 
йўқ эди. Уларнинг чеҳраси бу гал ҳам маънисиз ва ифодасиз, лекин сеҳрлаб қўйилгандай эди. 
Хумкалла-пакана шарпалар бир-бирига қўл беришиб, турган жойида рақсга тушиб, митингда 
эшитган чақириқларидан айримларини бир оҳангда такрорлаб-такрорлаб қўйишар эди: 
“Социализм – ёки ўлим!” Улар “Социализм – ёки ўлим” шиорини чарчоқ билмай, оҳиста, бир 
хил оҳангда тинимсиз такрорлашди. 
Кубаликлар мусиқасига ўхшаш бундай бир текис оҳанг тезда бойқушнинг жонига тегди. Бу 
ердан учиб Спас дарвозаси қаршисида бир тирик жонга – қаердандир келиб қолган маст-аласт 
аёлга дуч келди. 
Қизил майдонда тентираб юрган жулдур кийимли бу маст аёл ўзининг қандайдир аянчли 
ашуласини чўзиб-чўзиб хиргойи қилар эди: 
Вой алам-эй, нега ҳам* 
Туғилдим экан? 
Вой энам-эй, нега ҳам 
Туғдинг экан? 
Вой алам-эй, нега ҳам 
Ҳомил бўлдинг. 
Туғдинг мени, энажон, 
Ғамдан ўлдим.
Вой алам-эй, нега ҳам 
Туғилдим экан? 
Истамасдим, энажон, 
Сен туғдинг бекор. 
Вой алам-эй, нега ҳам 
Туғилдим экан? 
Энажон-эй, нега ҳам 
Туғдинг экан?
У майдонни қиясига кесиб ўтар экан, гандираклаб, йиқилиб-суриниб борарди. Кўп ўтмай у 
ГУМнинг савдо расталари яқинида кўздан ғойиб бўлди. Унинг ғамгин ашуласи бир оз вақтгача 
қулоққа чалиниб турди, ниҳоят жимиб қолди. 
Бойқуш эса Кремль деворлари устида шув этиб кўтарилди-да ўзини дов-дарахтлар ичига 
урди, у йўқ-бу йўқ ҳалиги аёлга ўхшаб ҳўнграб йиғлаб юборди ва зор-зор йиғлар экан, оғир уҳ 
тортиб қўяр эди. 
Ой юлдузлар орасида юксалиб турар экан, Кремль тепалигидаги гумбазларга, минора 
найзаларига, томларига ўзининг абадий кумуш нурини сочар эди, бойқуш эса узоқ-узоқлардан 
океанда сузиб юрган китларнинг нафас олганини сезгандай бўлди. Улар қаёққа ва нима учун 
ошиқишяпти экан? Нега улар тиним билишмайди. Тўлқинлар ҳам тиним билмайди. 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling