Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
82 Борк хотинига. Қон қайнаганда ўзини ушлаш жуда қийин бўлади. — Бошланиши шундай бўлса, буёғига ундан баттарини кутиш мумкин. Агар кечаги митинг бўлмаганда, булар бари силлиқ ўтиши мумкин эди. Ордок энди ҳодисаларнинг жиловини қўйиб юборди, жин ургур. – Ўзинг кўрганингда борми! — деди Жесси кўча томонга бошини ирғар экан. — Муюлишда турганларнинг башараларини кўриб қўрқиб кетасан киши. Қандайдир совуқ нусхалар. Машиналарининг ёнида чеккан киши бўлиб ғўдайиб туришибди. Ҳалиги ёзувларни девордан қўпориб олаётсам менга қараб ҳуштак чалишди, хахолаб кулишди. – Кўринишлари қандай? Шу ерликларга ўхшайдими? – Қайдам. Одатдагидай жинси, куртка кийиб олишган. Менимча уларнинг орасида аёллар ҳам бор. – Ҳа, тушунарли, — ғулдиради Борк ҳеч нарсани тушунмаса ҳам. – Полицияга мурожаат қилиш керак, Роберт. Полицияга телефон қил. Чорасини кўришсин. – Шошмай тур, телефон қилиш қочмайди. Озгина сабр қилайлик. Бирон нима чиқаришадиган бўлса, албатта қўнғироқ қиламиз. – Ҳа, бу учига чиққан разиллик, ақлга сиғмайди. Сен бўлсанг, сабр қилайлик дейсан, — Жесси столга суяниб ҳўнграб юборди. – Жесси, жоним, қўй, нега йиғлайсан ўзингни тутсанг-чи! — нима қиларини билмай ғулдиради Борк, хотинини юпатиб. Жесси эса гапира олмай пиқ-пиқ йиғларкан: – Сен билганингда, ўз кўзинг билан кўрганингда эди! – ҳозир сенга тинчлантирадиган дори бераман. Мен ҳозир, Жесси, бас қил. Мен ҳозир! Борк хотинига томчи дори олиб келиб бериш учун ётоқхонага томон шошиларкан, туртиниб эшикка урилиб кетди, шу он бурчакда ғижимланиб ташланган бир қоғозга кўзи тушди, уни Жесси ташлаб юборганини билди. Ўзи ақлдан озай деб қолган бўлса ҳам эрим ўқиб қўймасин деб ташлаб юборган қоғоз нима экан? Борк олиб ўқиб ғалати бўп кетди. “Борк, орқангни Филофейга тут, космосда унинг хотини йўқлигини биласан-ку!” Шунга мос сурат ҳам чизилган. Тагида “Салом, кассандра-эмбрион”деб ёзиб қўйилган. У қандай қилиб ички ҳовлига, ўзининг тошлар боғига келиб қолганини сезмади. У ҳаётда дўқ-пўписа билан қўрқитиб иш кўрадиганларнинг фикрларига учмасликка ҳаракат қилса ҳам, кўр-кўрона ва калтабинлиги билан бир қилғиликни қилиб қўйган ғофил кишиларни кечириш керак деган ақидага амал қилса ҳам, ўзини ана шундай тубанликлардан юқори туришига ишонтириб келган бўлса ҳам барибир шу топда кўнгли хира тортиб кетди. Мана бўлари бўлди; миясида ногаҳоний юксак фикр-ғоялар ғужғон ўйнайдиган, абадийликнинг сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ботиний қиёфалари кўз ўнгида намоён бўладиган хотинининг пичинг аралаш кулгиларига қарамасдан қум устида сирли белгилар ила қандайдир тасвирлар чизиб кўрсатиб турадиган жойда энди ҳайвон қатори таҳқирланган ва ҳақоратланган бир қиёфада ўтирибди. Бу унинг аслзодалиги ва кексайгандаги олийжаноблиги эвазига тақдирнинг кинояси ва таҳқири эмасмикин? У тажрибасиз экан, дунёнинг нақадар золим ва қасоскор эканини яхши билмас экан. Ёши бир ерга борганда ҳаёсизликнинг мевасини тотди. Уфқдан бош кўтарган қуёш ҳам аҳамиятсиз ва кераксиздай туюлди унга, шу топда ҳеч нарса кўргиси ҳам, эшитгиси ҳам келмасди унинг. У уйдан чиққанда қўлида ушлаб келган газетани бехосдан очиб қаради. Бу Ньюбери шаҳри газетасининг шошилинч сони эди. Газетани кўрди-ю, ўзининг қуршовда қолган бўри аҳволига тушишини пайқади. Газетанинг биринчи бетида Оливер Ордок сайлов олди митинги тугагандан сўнг ўтказган матбуот конференцияси ҳақидаги ҳисобот катта сарлавҳа остида босилган эди. Материал Ассошиэйтед Пресс агентлигидан олинган эди. Ордокнинг бир неча расми катта қилиб босилган. Унинг минбарда дарғазаб бўлиб гапираётгани расмдаги имо-ишоралардан кўриниб турибди. Ордокнинг “Большевикларнинг генофондни тозалаш йўлидаги уринишларига йўл қўймаймиз!” деган сўзлари йирик ҳарфларда саҳифанинг у четидан бу четига етадиган қилиб терилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling