Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
85 Филофейни зудлик билан космосдан туширишни талаб қилишмоқда, у ҳеч қандай роҳиб эмас, энг муҳими — бизга бир қайта қуришнинг ўзи етади. Гайдар реформалари бас қилинсин, рус халқини генетик жиҳатдан қайта қуришга йўл қўймаймиз. Филофей космосдаги Горбачев! У Америкага хизмат қилади! У Россияни тиз чўктирмоқчи! — каби эҳтиросли шиорлар ташланмоқда. – Албатта, бу ўта ачинарли ҳол, эшитиш жуда оғир, менинг ичим ачиб кетди. Энди нима қилиш керак? — хавотирга туша бошлади Роберт Борк. – Бу ёғини эшитинг. Хитойда хавф тамомила бошқа соҳада деб билмоқдалар — бу хитойликларнинг демографик жиҳатдан устунлиги аҳамиятига путур етказадиган усул эмиш. Бу мамлакат шиори: демократик культивацияга йўл қўймаймиз! ҳиндистонда бўлса Кассандра тамғаси устидан диний маросимдагидай бўёқ суркаб қўйиш чақириғи эълон қилинган. – Вой-вуй, — деди ҳайратда қолиб Борк, — нима бўляпти ўзи Энтони! – Лекин мени кўпроқ бошқа нарса лол қолдирмоқда, мистер Борк, сиз бунга нима дейсиз? Гамбургда фоҳишалар ва уларнинг ҳисобига яшайдиган даюслар жазавага тушиб норозилик билдиришган. Сицилияда мафиячилар Палермо шаҳрининг денгиз соҳилида, айтиш мумкинки, умумхалқ юриши уюштиришган. Лотин Америкасида, айниқса наркотик моддалар берадиган экинларни яширин етиштирадиган районларда ўз-ўзидан кўплаб кишиларни норозилик шиорлари билан чиқишлари бўлиб ўтган. Ҳатто порнография саноати ҳам четда қолмасдан норозилик билдирмоқда. Ҳа, террорчи ташкилотлару, хилма-хил инқилобчилар — улар ҳам тиш-тирноғи билан қарши. Филофей қўл етадиган жойда бўлса эди, улар уни... Айтганча, турли мамлакатларда ҳарбий доиралар ҳам ўта норози. Киножангариларининг продюссерлари нима сабабдан овозини кўтаришди — буниси жудаям тушунарли эмас. – Биласанми, Энтони, — жавоб берди Роберт Борк, — мен бу ерда турли касб эгаларининг бирлашмаларга уюшиши ўзини кўрсатган бўлса керак деб ўйлайман. Ҳар бир тўда яшашни ва урчишни хоҳлайди. Мен шундай деган бўлур эдим. Кассандра тамғаси эса уларнинг йўлида катта ғов, келажакда улар кераксиз бўлиб қолиши мумкин — жамиятда ана шу гуруҳларнинг кўпларига эҳтиёж қолмайди. Ана шунинг учун ўз жонини сақлашга интилиш инстинкти ишга тушади, чунки тўда ноқулай вазиятни сезиб қолаётир. Мен уларни тушунаман. Алло, алло, Энтони, ёмон эшитила бошлади. – Мен сизни жуда яхши эшитяпман гапираверинг, бу жуда қизиқарли фикр. – Ана шундай гаплар. Ҳа, энди яхши эшитаяпман. Демак, гапимни давом эттираман. Агар Филофей кашфиётлари таъсирида инсоният менталитети ўзгарадиган бўлса, агар одам зоти ўзига бошқа нуқтаи назар билан қараб, эмбрионларнинг сигналларига доимий қулоқ солиб турса индивиднинг ўзини ўзи салбий соҳаларда намоён қилишга бўлган мойиллиги кескин даражада камаяди. Ана ўшанда кимнингдир даюслик билан шуғулланиши амру маҳол бўлиб қолади — жамиятда эҳтиёж бўлмагач фоҳишалар, жумладан Гамбург фоҳишалари сони камаяди. Мафия соҳасида ҳам шундай дейиш мумкин, бандитизим, жиноятчилик — Ҳаммаси бир-бирлари билан боғлиқ. Кассандра тамғасини иснод эмас, балки огоҳлантириш деб қарайдиган, энг муҳими — одамларнинг ўзини ўзи доимий такомиллаштириш омили деб биладиган авлодларнинг огоҳлантирувчи тадбирлари оқибатда индивиднинг ўзини ўзи салбий соҳаларда намоён қилишга бўлган генетик мойиллиги йўқоладиган бўлса, ҳозирги тангликка чидаса бўлади. Беихтиёр савол туғилади... – Мистер Борк, космик телеалоқа пайтида шу фикрларингизни яна такрорлаган бўлурмидингиз? – Нега такрорламас эканман? Масала бунда эмас: менинг гапимни эшитишармикан, уқиб олишармикин? Сен тилга олган норози кимсалар мағлубиятдан қўрқадилар, иссиқ ўриндан ажралиб қолишдан чўчийдилар. Ахир келажакда тафаккурда туб ўзгаришлар рўй бермоғи керак, ўшанда турмушдаги барча ахлоқсизликлар, жамики палидлик инкор этиладики, кассандра-эмбрионларнинг инстинктив қўрқадигани ҳам ана шу фалокатлардир. Бунда ўзини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling