Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
88
бировларининг қўлида радиокарнай, бошқалариникида фотоаппаратура ва киноаппаратура, 
кўплар қўлларида радиотелефон орқали бошқа жойдаги кишилар билан гаплашишмоқда. Улар 
илгаригилари тарихий тадқиқотларда, назарий мақолаларда ҳикоя қилинган, шунингдек, турли 
рангтасвирларда, театр саҳналарида ўз аксини топган, кирдикорларини олдиндан билиб 
бўлмайдиган кучлар эканлигини тушуниш қийин эмас эди.
Мана, улар оломон бўлиб тўпланишди. Панжара ёнида зич бўлиб туришибди, уларнинг 
афти-ангори деразалардан аниқ кўринмоқда. Улар нима қилишмоқчи, нимани исташади? Охир-
оқибат нимани хоҳлашади? Уларнинг қўлларида Варфоломей қирғинидан эсдалик бўлиб қолган 
машъала ёниб тургандай, оёқлари Римда исён кўтарганлар қонига бўялган кўча тошларига 
урилиб бораётгандай, тепаларида заҳар сочишга тайёр арилар ўз уяси атрофида ғувиллаб учиб 
юргандай. Фалокат ёки қандайдир шум қудрат уларни кўргилик учун бу ерга ҳайдаб келган 
бўлса, бу уларнинг айбимиди? Нима қилмоқ керак, уларга нима деса бўларкин? Ахир 
яқиндагина фюрер пайдо бўлди дегунча юз мингларча овоз билан завқ-шавқ ва содиқлик 
ифодаси сифатида майдонларда осмонни тешгудай бақириб-чақирган, фюрер қўлини кўтариб 
ишора қилса бас — тиззадан қон кечишга, ғарбга ҳам, шарққа ҳам, жанубга ҳам, шимолга ҳам 
елишга тайёр турган оломонни эслатмайдими улар? Яқин йиллардагина ўлгудай севикли 
доҳийсининг мурдасини бир лаҳза бўлса ҳам кўриб қолиш учун Сталин тобути атрофидаги 
ажал тиқилинчида бир-бирларини босиб оёқ ости қилиб кетган, устози билан биргаликда 
нариги дунёга рихлат қилишдан, қатағон қурбонлари — отиб ва осиб ўлдирилганлар қитъаси 
устидан юзи қаро арвоҳ бўлиб парвоз қилишдан қайтмаган оломонга нима деса бўларкин? 
Кечагина Теҳрон аэродромида интиқомдан бошини олиб қочаётган Эрон шаҳаншоҳини кўтариб 
парвоз қилмоқчи бўлган авиалайнерни ғилдирагидан ушлаб тўхтатиш учун тун қоронғисида 
шовқин-сурон кўтариб самолётга пешвоз югурган оломонга нима дейиш мумкин? Ўшанда 
савдойи оломон самолётлар парвоз қиладиган йўлда талай жойгача чопиб борди, самолёт эса 
қасоскорларнинг кўзини куйдириб тепада анча вақтгача чироқларини липиллатиб парвоз 
қилиб кетди, осмони фалакда бўлса инсон измига бўйсунмайдиган юлдузлар телбаларни мазах 
қилгандай жимирлаб турар, ўч ололмаганидан аламга тўлган одамлар баттар ғазаб отига 
минишар, Оллога илтижо қилиб ўша самолётни зудлик билан қайтариб келтиришни сўрашар 
эди.
Энди бу ерда, янги бир маконда, Борк дарвозаси олдида оломон.
У дераза олдида турар эди, ёнида Жесси. Уларнинг суҳбати ҳавосиз фазода сузишга ўхшаб 
кетар эди:
— Эшитаяпсанми, Роберт, улар ҳазиллашмаяпти. 
– Ҳа-ҳа!
– Нима қиламиз?
– Мен чиқишим, уларнинг олдига боришим керак!
– Нима деяпсан, Роберт?! Ақлинг жойидами?!
– Жойида бўлганда қандай. Улар мени яшириниб олди деб ўйлашмасин. Улар исён кўтариб 
генетик 
инқирозни 
тўхтата 
олмаслигини, 
аксинча, 
зўравонлик 
охирзамонни 
яқинлаштиражагини билиб қўйишсин дейман. Уларга айтиб қўймоқчиманки, Кассандра тамғаси 
— тақдир тақозосидир. Ҳар бир кассандра-эмбрион сигнали барчамизга тааллуқлидир. Биз ана 
шуни тушунсак бўлди, йўл, имконият топилди деган сўз. Олдимизда нима борлигини кўриш 
учун кўзни каттароқ очиш керак. 
– Бу тўғри, лекин олдин ўйлаб кўр, Роберт, бунинг ҳаммасини кимга тушунтириб 
бермоқчисан. Бу дорилфунунда ўқиладиган лекция эмас-ку! Сенга ким қулоқ солади? Улар 
гапларингни эшитиш учун келишган эмас-ку! 
– Менинг бошқа имконим йўқ. 
– Бу нима деганинг? ҳозиргина Энтони космос билан алоқа ўрнатади, мен Филофейни 
кўраман ва у билан ҳамма нарсани гаплашиб оламан, кечқурун эса Филофей билан биргаликда 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling