Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
86 ўзи англашнинг ўзгариши эзгу ахлоқий хоҳиш-истаклар туфайли рўй бермайди, бу омон қолиш ва тараққиётнинг бирдан-бир реал шарти бўлиб қолади. Ҳозирги пайтда буни ҳатто тасаввур қилиб бўлмайди. – Айтганча, мистер Борк, турли диний мазҳабларнинг норозиликлари ҳақида ҳозирнинг ўзидаёқ талай маълумотлар бор. – Шундай бўлиши керак эди. Кассандра тамғаси ўз табиатига кўра ҳаммага ва барчага бир хил даражада тааллуқлидир. Шу маънода кассандра-эмбрионнинг акс садоси кўп қирралидир. Инсониятнинг турли гуруҳларга, блокларга, оқимларга, ўзимизникиларга ва ўзгаларга бўлинишидан фойдаланадиган ва ана шу табақаланишлар ҳамда қарама-қаршиликлардан маънавий текинхўрлик йўлида манфаат оладиган кучларга кассандра-эмбрионлар умуман керак эмас. Кассандра-эмбрионлар улар учун ғов, фитна ва умуман муаммо. Бундай кучлар Филофейни ва унинг кашфиётини барча тилларда ва шеваларда ҳар қандай қилиб бўлса ҳам қоралайди. Бунда менинг ҳайратда қолишимга ўрин йўқ. – Бу борада ҳам мен сизнинг фикрингизга қўшиламан, мистер Борк, бу суҳбатда мен яна ҳам кўпроқ нарсани билиб олдим. Кечирасиз, бир дақиқа алаҳсишга рухсат берасиз. Мени шошилич суратда кодли телефонга чақириб қолишди. Йўқ, йўқ, телефон дастасини қўймай туринг. Нима гап эканини сўраб биламан-да, суҳбатимизни давом эттирамиз. (Алло, алло, қандай янгиликлар бор? Шундайми? Ўҳ-ҳў! Яхши бўлмапти! Хўп бўлади. Тушундим. Биргаликда ҳаракат қиламиз.) Мистер Борк, узр, узр, маълумотларга қараганда вазият мураккаблашмоқда. Мен сиздан илтимос қилар эдим: маҳаллий полицияга телефон қилиб, супермаркет томондан бир талай намойишчилар бизнинг уйимизга томон келаётир деб айтсангиз. Турган гап улар норозилик билдиришади, ойнамиз ёнида бақириб-чақириб тўполон қилишади, дейсиз. – Хўп, Энтони, полицияга ҳозир телефон қиламан. Хотиним ҳам ўзи анчадан бери қўнғироқ қил деб ҳиқилларди, мен пайсалга солиб келардим. Саҳардан бошлаб деворларга бизга қарши турли варақалар ёпиштириб ташлашди. Полициячиларга ҳозир Жесси ўзи телефон қилади. – Ҳа, мистер Борк, ўзини эҳтиёт қилганни худо ҳам эҳтиёт қилади. Яна денг “Трибюн” газетасининг сизнинг мақолангиз босилган шошилинч сони ҳозиргина газетхонларнинг қўлига етиб борибди. – Шундайми?! — хитоб қилди Роберт Борк асабийлашиб. — Демак, газетчилар фурсатни бой беришмапти. – Шундай. Сиз энг йирик футурологсиз, ҳозир сизнинг сўзингиз олтин билан баровар. Энди газета атрофидаги шов-шувларни кўринг. Бу қамал қилинган қалъадан отилган замбарак ўқи. Шу билан бирга бу Ордокка қараб узилган биринчи ўқ. Очиғини айтсам, бу ҳол менинг дилимни сиёҳ қилаётир. Ўйлайманки, бизнинг мавқеимизни маъқуллайдиган одамлар бор, бор бўлганда ҳам оз эмас. Янгича фикр юритадиган зукколарнинг кассандра-эмбрионлар феномени ҳақида ўйламасликлари мумкин эмас. Ахир бу ўз-ўзимизни тушунишимизда бурилиш нуқтаси- ку! Бунақаси тарихда қачон бўлган?! Ана шу ҳодисанинг моҳиятига тушунган ҳар бир жон дарахт тепасида баҳор қуши бўлиб сайрамоғи лозим эди. Бироқ имоним комил — афсуслар бўлсинким, зукколарнинг аксари қисми оқизиб кетадиган тошқин селга қарши боришга журъат этолмайди. Ақл-идрокли зукко инсон оломонга қарши чиқади дейсизми – йўқ, у овозини чиқармай, муюлишда бухмалаб тураберади. Шунинг учун ҳам Ордок қўлига машъала олиб чопиб чиқди-да бутун дунё бўйлаб одамларнинг онгида ва дилида ёнғин чиқариб, авомни оғзига қарата олди ва сафарбар қила билди. Қаёққа қараманг қий-чув. Барча жунбушга кирган, оломонга қўшилсам дейди. Фоҳишаларки уюшиб митингга чиқишибдими, бошқаларни қўяверинг. – Энтони, авф этасан, гапингни бўламан, ёшим катта бўлганидан фойдаланиб қистириб қўяй. Сен ҳали жуда ёшсан, фоҳишалар деганда сенинг кулгинг қистайди, тушунаман. Мен эса оғир бир хўрсинаман. Тўғри, фоҳишалар қадим замондан бери ўз бурчини ими-жимида бажариб келишган, лекин улар ҳамманинг кўз ўнгида қаторлашиб, норозилик митингига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling