Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
Улар госпиталнинг кутиш хонасида катта дераза ёнида, касаллар билан шифокорлардан 
нарироқда туришар эди. Қуёш ойна орқали хонага шаффоф ёғдусини сочиб турар, осмон ҳам 
осойишта ва тиниқ эди, сал нарироқда заранг дарахтининг барглари офтоб нурида беозор 
олтинланмоқда эди... Футурологнинг мусибатдан адо бўлган беваси бирдан кексайиб қолган 
эди. У дайди дарвишга ўхшаб қолганди. Жесси нима қилишини билмас эди. Аламини йиғидан 
олар эди. Ўзини тутиб олиш учун бўлса керак, нималарнидир ўзича тўнғиллар, 
алланималарнигина ўйлар эди. 
— Роберт севги икки дарё қўшилгандай гап деб кўп айтар эди. Мен эса кулардим: ўзинг ана 
шу азим дарёда чўкиб кетасан, Боб, дер эдим. Мана энди тушундим – менинг дарём йўқ. Бу 
дарё тўхтаб, қуриб қолди, мен эса бўм-бўш қирғоққа улоқтирилдим... 
Шу он Жессининг оғзидан қандайдир ғалати, сирли ибора чиқиб кетди: 
— Ў, шўрлик китлар, мен виоленчель чалганимда энди сенларни ким эслайди? 
Бу сўзлардан Энтони ҳанг-манг бўлиб қолиб, бу билан Жесси нима демоқчи бўлганини 
сўрамоқчи бўлди-ю ботина олмади. Айрилиқ не кўйларга солмайди одамни деб ўйлаб қолди. 
Шундан кейин улар эртагача хайрлашишди. Энтони телеалоқага тайёрланиши керак эди. 
Вақт жуда кам қолган. Жесси Чикагодан қизи билан куёвининг келишини кутиб госпиталда 
қолди. Энтонининг омади чопди, госпиталга Дублинга телефон қилиб, сафарга отланаётган 
Кэтти билан гаплашди, у ҳаяжонда эди – ахир Кэттилар келиши билан тўй масаласини келишиб 
олиш керак эди-да. 
ҳамма ишлар бир вақтга тўғри келиб қолишини ким билибди дейсиз. Эҳтимол, учар 
юлдузларгина Вақт ва Фазо орқали ўтиб бир-бирлари билан шундай тўқнашишар. 
Кэтти билан суҳбатлашишнинг ўзи бўлмади. Кэтти Эн-тонининг қўнғироғини кутиб турди ва 
унинг ёқимли овози бир зум бахтли онлар бўлиб қулоғига кирди. Кэтти турган-битгани – 
киприк қоқиши, нафас олиши-ю қадам ташлашигача Энтони учун ҳеч қандай далил-исботсиз 
бахт эди. 
— Бормисан, Энтони?! – деди Кэтти. — Телефон қиласан деб роса кутдим. — Телефондан 
таниш тафт келгандай туюлди. — Онам билан чорак соатдан кейин йўлга чиқамиз. Қандай, 
яхши юрибсанми, Энтони? Кутяпсанми? 
— Узр, Кэтти. Мен ҳам ўлгудай тажанг бўлдим, сени кўрмай қоламанми деб чўчидим. 
— Ҳечқиси йўқ, яқинда дийдор кўришамиз. Шунчаки сенинг овозингни эшитай деган эдим. 
Биласанми, бир муаммо чиқиб қолди. Ҳозир тушунтириб ўтиришга вақт йўқ. Кейин 
ҳаммасини айтиб бераман. Менинг учун онангдан кечирим сўра: мен сенларни аэропортда 
кутиб ололмайман. Таксига ўтиринглар. 
— Нима гап ўзи, Энтони? Жиддий бир воқеа содир бўлдими? 
— Ҳа, бўлганда қандай. Бу узоқ гап. Қисқача айтиб қўяй. Мен бугун кечқурун ҳалок бўлган 
футуролог Роберт Боркнинг ўрнига матбуот конференциясида иштирок этишим керак. 
— Нега энди? Уни дарғазаб намойишчилар ўлдиришди деб радиода хабар беришди. Бунга 
сенинг нима дахлинг бор? 
— Биласанми, мен Филофей билан ўрнатиладиган космик телеалоқанинг меъмори эдим. 
— Филофей билан? Ўша, ҳалиги билан-а? 
— Ҳа. Ўша билан Роберт Борк гаплашиши керак эди. 
— Ҳеч нарса тушунмаяпман, Энтони! ҳеч нарса! 
— Кейин ҳаммасини айтиб бераман. Шундай бўп қолдики, Филофей билан энди мен 
суҳбатлашаман, кейин сенга ва онангга тушунтириб бераман, лекин бошқа иложи йўқ. 
Кэттининг овози пасайиб қолди ва унинг кафти билан телефон дастасини тўсиб турганини 
сезди: 
— Яхши, Энтони. Кейин айтиб берасан. Мен онамга ҳозирча ҳеч нима демай тураман. У жуда 
ҳаяжонда, дарғазаб – қандайдир эси паст космосдан туриб бутун дунёни алғов-далғов қилса-я, 
дейди. Ҳар ҳолда хурсанд эмас. 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling