Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
93
тўқнашишар эди. Турли мамлакатлар ва шаҳарлардаги маҳбуслар исёнларининг ташқи сабаби 
нима эканлигидан қатъий назар, машъум Кассандра тамғаси – жазо муддатини ўтаётган 
жиноятчиларнинг ғашига теккан ўша машъум хол асосий сабаб бўлганлиги аниқ. 
Журналистлар ўша куни янада ғаройиб хабарлар келтиришди, масалан, портларнинг бирида 
уюштирилган репортажда денгизчилар норозилик билдириб сафарга чиқишдан бош тортишган. 
Лангар ташланган кемалар ойна-деразалари синган кимсасиз уйларга ўхшаб қаққайиб турар 
экан. 
Гапирганларнинг ҳаммаси бир нарсани – самовий тажовузкор Филофейни ракета билан уриб 
туширишни, зондаж-нурларнинг манбаи бўлмиш орбитал станцияни йўқотишни талаб қилишар 
эди. 
Телевизорларда сайёранинг турли нуқталаридаги шу каби воқеалар дарҳол кўздан 
кечирилгандан кейин ниҳоят экранда матбуот конференцияси ўтказиладиган зал пайдо бўлди. 
Залда одам лиқ тўла эди. Одамлар деворларга суяниб тик туришар, йўлакларга ўтириб 
олишган эди. Ҳамманинг кўзи тегишли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган саҳнада эди – 
орбитадаги Филофей кўрсатилиши керак бўлган катта экран саҳнанинг ён томонида залга қия 
турар эди. Ҳар бири талай микрофонлар қуршовида икки киши – Энтони Юнгер ва 
телекўрсатувларни олиб борувчи, маълум ва машҳур Уолтер Шермет саҳнадаги стол атрофидан 
ўрин олишди. Залдагилар ҳаммаси ҳаяжонда – буни сокин ва умидвор чеҳралардан, балқиб 
турган сергак кўзлардан, чўзилган бўйинлардан ҳам кўрса бўларди. Керак бўлса шайтонни ҳам 
суратга ола биладиган кўпни кўрган фоторепортёрлар дарёдан сузиб ўтишга мажбур бўлган 
эчкиларга ўхшаб қўрқа-писа ишга киришишмоқда эди. 
Тепакал, башанг кийиниб олган сўзамол Уолтер Шермет касби-кори тақозоси ила табассум 
қилмоқчи бўлди-ю, уддасидан чиқа олмади. Ҳозир унинг сўзамоллигию артистларга хос 
бепарволиги ҳам иш бермади. Энтони Юнгер эса, аксинча, хаёлчанлик билан иш тутди. Унинг 
мусибатдан дили вайрон эканлигидан ва ирода кучи ила ўзини дадил тутгани билан кимнинг не 
иши бор дейсиз, ахир у Роберт Боркнинг ўрнини босиши, миллион-миллион 
телетомошабинларнинг кўз ўнгида космосдаги Филофей билан мулоқотда иштирок этиши 
керак-ку! Бунинг устига кечаси унинг қаллиғи Кэтти онаси билан Дублин шаҳридан келган, 
матбуот конференцияси деб уларни аэропортда кутиб ололмади. Бу ҳам унинг дилини ғаш 
қилар эди. Энтони диққат-эътибор билан иш кўрар, ёноқларида ғурралар бўртиб чиққандай 
эди. Энтони тушунар эди: у ўз қўлида вафот этган Роберт Боркнинг иши ҳақ эканлигига 
ишонган ҳолда ўз фикрида мудом туриши ёки Ордок қўмондасидан бўлган кечаги 
оғайниларнинг мазахларию аҳмоқона ҳаракатлари, кўчалардаги ҳуштакбозликлару отилган 
тошлар дастидан Борк сингари нобуд бўлиши учун тақдир уни воқеалар пешсаҳнасига олиб 
чиққан эди. 
Шу аснода қутқудан ўзини унутган одамлар орасидаги асабий вазият таранглашиб сўнгги 
нуқтасига етди. Ҳамма энг муҳим пайтни – телеэфирда Филофейнинг пайдо бўлишини кутар, 
шарҳловчилардан бири айтганидек, уни кўплашиб дунёвий нафрат оловига улоқтириш учун 
тайёр турар эди. Бу лаҳза тобора яқинлашмоқда. Энди портлатиш олдидан бўлгани каби 
секундлар кўпликдан озлик сари тескари йўналишда саналмоғи керак эди. 
Кундузи куни госпиталда Роберт Боркнинг ўз ажалидан ўлмаганлиги ҳақида хулоса 
чиқарилганда Жесси кўз ёшларини зўрға тийиб, деди: 
— Энтони, агар сени менинг Робертимнинг қисмати кутаётган бўлса, бу йўлдан қайт. Роберт 
учун ҳақиқат ҳамма нарсадан муҳим эди, у шу йўлда ҳалок бўлди. Сен ўзинг ҳақингда ўйла. 
Ҳали ёшсан. Сенинг ўн гулингдан бир гулинг очилган эмас. Робертга ўхшаб жонингни тикишинг 
шартми? 
Шу дақиқада суҳбатни давом эттириш осон бўлмаганидан у қисқагина жавоб қилди: 
— Мен сизни тушуняпман, Жесси. Лекин Роберт Борк ўз қисматига чап беришни хоҳламаган 
экан, нега мен чап беришим керак? 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling