Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
92
Москвадаги Қизил майдонда эса ярим кеча. Бойқушнинг сайр соати яқинлашмоқда эди. У 
ҳали Спас минорасидаги соат тагида тинчгина мудрамоқда эди. Бойқуш бугун нимадандир 
хавотир, юраги нотинч. Дунёда қандайдир воқеалар содир бўлган... Ҳа, қуш буни сезди. 
Нимадир рўй берган... 
Ў н и н ч и б о б 
 
Шошилинч суръатда эълон қилинган “Космос-Ер” матбуот конференцияси тайинланган куни, 
белгиланган соатда бўлиб ўтди ва барча йирик каналлар орқали трансляция қилинди. 
Лекин бундан олдин телекомпаниялар “эфир олди довули”га дуч келишди. Футуролог Роберт 
Боркнинг ўлими ҳақида хабар тарқалгач, дунёнинг турли бурчакларидан қўнғироқлар ва 
саволлар ёғилиб кетди, шов-шувга сабаб бўладиган матбуот конференциясини олиб 
кўрсатишни режалаштирган миллий компаниялардан, айниқса кўп телефон қилишди. Ҳамма 
фожеанинг қандай оқибатларга сабаб бўлиши, Филофей билан телеалоқа ўрнатиш масаласи, у 
билан кимнинг мулоқот қилиши ва энди матбуот конференцияси умуман бўладими деган 
масалалар ҳақида аниқ бир маълумот олишни истар эди. 
Ер ҳамишалик ўз айланма йўлида олам кезмоқда ва ўша соат яқинлашмоқда эди... Буни 
ҳамма кутар эди... 
Ниҳоят, телевизорларнинг экранларида зориқиб кутилган титрлар пайдо бўлди. Кетидан 
диктор қиз телевидение бундан олдин олим Робертнинг ўлдирилиши муносабати билан дунёда 
баён этилган фикрлар ҳақида ва оммавий ахборот воситаларининг шарҳлари тўғрисида 
маълумот беришни ўз бурчи деб билади, деб эълон қилди. 
Шарҳларда ғаразгўйлик сезилиб турди. Шарҳлар одатдагидай таъзия билдириш, ҳамдардлик 
изҳор этишдан бошланди, сўнгра диктор фожиадан хурсанд бўлгандай билинар-билинмас 
илжайиб қўйди-да, диаграммани намойиш қилди, яъни кассандра-эмбрионлар тўғрисида 
Филофей таълимотининг, диктор ибораси билан айтганда, маддоҳи устидан бўлиб ўтган 
оломон юзасидан ўтказилган шошилинч сўроқ “натижалари ташвишли ва айни вақтда 
ҳайратомуз, ўзингиз ҳукм чиқаринг, ҳурматли телетомошабинлар” деди. Ранг-баранг 
устунчалар шаклидаги диаграммадан аниқ кўриниб турар эдики, сўроқ қилинганларнинг 83,7 
фоизи футуролог устидан бўлган жазони маъқуллаган, шу билан бирга шу гуруҳдаги 
респондентларнинг кўпчилиги, яъни 76 фоизи ўша ерда, Ньюберида бўлганимизда, шубҳасиз 
ўзимиз ҳам фазовий иблиснинг ашаддий шериги устидан бўлган жазода албатта шахсан 
иштирок этган бўлур эдик деб жавоб беришган; сўралганларнинг 11 фоизи ваҳшиёна 
оломоннинг жиноий ҳаракатларини қоралаган ва буни жамият ахлоқий инқирозининг мудҳиш 
нишоналари деб ҳисоблаган; респондентларнинг қолган кичик бир қисми рўй берган 
воқеаларга бутунлай бефарқ эканлигини билдирган. 
Шундан сўнг телетомошабинларга ўша тўс-тўполонларнинг социологик таҳлили натижалари 
намойиш қилинди. Бунда мамлакатлар, шаҳарлар, регионлар, демографик, ижтимоий ва бошқа 
соҳалар тилга олинган эди. Бу маълумотлар ҳам шуни кўрсатар эдики, бутун дунё, аҳолининг 
барча табақалари самовий роҳибнинг Кассандра тамғасини аниқлаш учун ерга зондаж-
нурларни юбориб туришига қарши норозилик билдирган. Кишиларнинг кайфияти ва хатти-
ҳаракатларида миллатчилик омили муайян роль ўйнаганлиги кўзга ташланарди. 
Лекин энг даҳшатлиси турмаларда бўлиб ўтибди. Эҳтимол бу дастлаб кассандра-эмбрион 
ҳисоблангану, лекин туғилишга мажбур бўлган ҳомилаларнинг шуурсиз жавоби, яширинча 
пишиб етилган ва шиддат билан намоён бўлган исёнидир – энди уларнинг дунёга бўлган 
яширин нафрати Филофей томонидан ошкор қилингандир. Бўлмаса ана шу ваҳшиёна саҳналар, 
соқчилар ва ёрдамчи полициячилар билан бўлган жангларни қандай тушуниш мумкин: икки 
тараф бўлиб – бировлар каскалар кийиб, қалқонлар ва калтаклар билан ташланса, бошқалар 
қурол-яроқсиз, лекин бўридай қаҳр-ғазаб-ла курашиб, қирғинбароту ёнғинлар алангасида 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling