Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
100 ўлим! Социализм душмани ракета билан уриб туширилсин!” Зал Филофейга, унинг экранда ҳам кўзга ташланадиган бўздек оқарган юзига, микрофон олдида тош қотиб турган Энтони Юнгерга, Уолтер Шерметга боқар эди, Шермет команда берар эди: — Энди Москвани, Қизил майдонни кўрайлик! Диққат! Қизил майдонда ҳам худди шундай манзара. Саҳар пайти. Гулханлар ёниб турибди. Оломон қичқирмоқда: “Сохта роҳиб Филофейга ўлим!” – “Иғвогар ракета билан уриб туширилсин!” Ана шундай оловланган қий-чув оломон устида бойқушга жуда ўхшаб кетадиган тунги қуш экранда лип-лип учиб кўзга ташланди. Бу қуш оёғи тушаб қўйилгандай мавзолей устида, Кремль девори бўйлаб наъра тортаётган оломон устида у ёқдан бу ёққа учар эди. Уолтер Шермет Ер шарининг бошқа нуқталаридан олиб кўрсатиш учун шаҳд билан Берлин, Варшава, Монреаль, Рио-де-Жанейро дея буйруқлар берар ва ҳамма жойда худди шундай ҳолат, худди шундай дод-фарёд, ҳайқириқлар эшитилар ва ўша “Филофейга ўлим”, “Аблаҳ ракета билан уриб туширилсин!” деган ҳукмлар янграрди. — Етар, бас! Менга сўз беринглар! – чап томондаги экрандан Филофейнинг овози эшитилди. — Ҳа, қулоғимиз сизда, биродар Филофей! — деди Уолтер Шермет бамайлихотирлик билан. Қоматини ростлаб “Сиз амалдаги демократияни кўргач, энди нима дейсиз?” деганда Шерметнинг тепакали зафарли ярқирагандай бўлди. — Кўнгилимга тугиб юрган нарсаларни айтаман, — деб жавоб берди Филофей. Унинг афти- ангоридан қандайдир ҳодиса олдида эканлиги унинг нимагадир жазм қилганлиги сезилиб турарди. — Мен сиздан миннатдорман, мистер Уолтер Шермет, сиз дунёнинг турли бурчакларидан репортаж уюштирдингиз. Энди ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмади. Манзара мутлақ ойдинлашди — мен бутунлай мағлуб бўлдим. Мен инсоният диққатини ҳалокатдан қутилиш мумкинлигига ва ҳатто тадрижий тараққиётнинг янги бир босқичида эришиш имкониятига қаратмоқчи бўлдим. Бунинг учун битта йўл бор — у ҳам бўлса кассандра- эмбрионларнинг охирзамон ҳақидаги ишораларига қулоқ солиш ва умуман жамиятни, жумладан, ҳар бирингизни такомиллаштириш зарурлиги ҳақида хулосалар чиқаришдир. Мана оқибат — менинг уринишларимдан ҳеч нима чиқмади. Замондошларнинг менинг чақириқларимга муносабати охир-оқибатда салбий бўлиб чиқди. Тан оламан — мен мағлуб бўлдим. Ва мунозарани давом эттиришга ҳожат йўқ. Бўлди, нуқта қўйилсин. — Биродар Филофей, мана энди сиз ҳақиқий вазиятни ҳисобга олаётирсиз, гап ана шу ҳақда бораётир: одамларни хотиржам қилиш, жамоатчиликка таскин беришга тўғри келади, шундай эмасми? — деди Уолтер Шермет. — Ҳа, шундай — розилик билдирди Филофей. — Роберт Боркнинг ўлдирилишига олиб келган мислсиз ғалаён учун худо олдида ҳам, бандаси олдида ҳам мен гуноҳкорман. Мана вақти-соати етди — қилмиш учун интиқом пайти келди. Мен шунга хурсандманки, умримнинг сўнгги дамларида одамларнинг кўз ўнгида бўлиш имкониятига эгаман ва улар менинг тавба- тазаррумнинг самимий эканлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. — Биродаримиз Филофей, — деб яна бурнини суқди Уолтер Шермет, ўзини бутун дунё кўриб турганига ва ҳар бир сўзи олтин баробарида эканлигига ишонч ҳосил қилиб. — Биродаримиз Филофей, — такрорлади у, — шахсан сиздан бизга ҳеч нарса керак эмас. Омманинг ғазаби чексиз, бу рост гап, лекин бунга ўзингиз айбдорсиз. — Ҳа, ҳа, ҳақ гап, — жавоб берди Филофей. — Яхши сўзларингиз учун раҳмат, лекин менинг қилмишим унча-мунчалардан эмас. Мен бунга жавоб бермоғим даркор. Дунё менинг кашфиётимни қабул айлагундай бўлса, ғояларимни руҳнинг ўзини ўзи янгича тушуниши деб билгудай бўлса, муродимга етишишимга ёки бўлмаса, қақшатқич зарба еб, ўз кашфиётимнинг қурбони бўлишимга ақлим етар эди. Бошқача бўлиши мумкин эмас эди. Мен таваккал қилган эдим. Сўнгги сўзим шу. Мен одамларга ёмонлик соғинмоқчи эмас эдим. Лекин амалда бошқача бўлиб чиқди. Яхши ният ёмонликка айланиб кетди. Энди ҳаммамиз ана шу ёвузлик қаршисида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling