Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
97 бевосита сабабчи бўлдим. Одамлар, мен сизларнинг олдиларингизда тиз чўкаман! Лекин менинг энди тавба-тазарру қилишим бир пул. Ҳалок бўлган Роберт Боркни ҳеч нима билан тирилтириб бўлмайди, агар шундай қилишнинг иложи бўлса эди, мен ўзимни ҳозир қурбон қилишга тайёрман. Қанди энди... Саволларингизга жавоб беришдан олдин мен яна бундай демоқчи эдим. Эҳтимол, залнинг барча саволларига жавоб бериб улгурмаслигим мумкин, олдиндан кечирим сўрайман. Мен кетаман, сизлар яшайсизлар, яшамоқ – саволларга жавобларни ўзи топиш демакдир. Мени тушунинглар, лозим топсангизлар, кечиринглар. Менинг пировардида бирдан-бир айтмоқчи бўлганим: кашфиётларимни ҳамманинг мулкига айлантирган эканман, мен буни шон-шуҳрат учун ҳам, нафсоният учун ҳам, бошқалардан афзал бўлиш учун ҳам қилган эмасман, агар мен шундай қилмаганимда, бу кашфиётлар оқибатсиз қолиб кетавериши ва дунё олдингидай бахтли ғафлатда яшайвериши мумкин эди. Биз доимий равишда такомиллашиб борадиган билимимиз орқали дунё сирларини оча бориш учун абадийликнинг мазмун ва моҳияти сифатида яратилган эмасмикинмиз, акс ҳолда дунёсининг нима кераги бор, заифлигимиз ва инжиқликларимиз туфайли қулай пайт пойлаб ҳақиқатдан юз ўгираверсак, абадийлик бизга кераксиз ва сирли қолаверадиган бўлса, абадийликдан на мурод? Биз ақлли мавжудотларнинг мақомини ерга урмаяпмизми – ахир бизсиз худолар худо эмас, бизсиз модда ҳеч нима эмас-ку! Агар биз “ахборот – тараққиёт йўлидир” дейдиган бўлсак, абадийликнинг моҳияти янгидан янги ва кенг қамровли узлуксиз ахборотлар оқимида эмасмикин? Цивилизациянинг абадийлиги – билимлар абадийлигидадир. Лекин биз ўз манфаатимиз йўлида, яъни ҳақиқатга хилоф ўлароқ билимга чап берсак, биз ўта ардоқли абадийликка чап берган бўлмасмикинмиз? Мен конференцияда иштирок этаётганлардан аслида мутлақ конкрет нарсалар юзасидан мавҳум мулоҳаза юритганим учун кечирим сўрайман, лекин биз бугун Роберт Боркни ўлдирган эканмиз, у билан абадийлигимизнинг бир қисмини ҳам нобуд қилдик. Афв этасиз, мен хоҳлар эдимки... — Рухсат этасиз, рухсат этасиз, биродаримиз Филофей! – унинг гапини бўлди Уолтер Шермет ўзини зўрға тутиб. – Юксак моддалар ҳақида мулоҳаза юритиш дуруст, албатта, фалсафаси мароқли. Лекин биз туғилиш мўъжизасига бош суқиб қолдик, – мен ҳомиладор аёлларда Кассандра тамғасининг пайдо бўлишига олиб келадиган самовий экспериментларингизни назарда тутаётирман. Сиз бизнинг ўзлигимизга ножоиз тазйиқ кўрсатаётирсиз. Сиз бизларни осмондан туриб назорат остига олмоқчисиз. Эслатиб қўйишга журъат этаман, бунга Ерда деярли ҳеч ким рози бўлмайди. Ҳа, ерда, бизнинг осий еримизда, сиз осмони фалакда туриб фикр юритманг, сиз дарғазаб одамлардан йироқдасиз. Улар ғазаб отига минишга тамомила ҳақлидирлар. Афв этасиз, мен ўз нуқтаи назаримни аён қилиб қўйяпман. Лекин ҳозирги ҳолатда таомил ҳақида, конференцияни бошқарувчининг одоб- ахлоқи тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас. Сизнинг кирдикорларингизга қарши норозилик билдирмасдан иложим йўқ. Сиз ҳар қандай эзгу ниятларни кўзламанг, ўзингизнинг илмий кашфиётларингиз билан, айтган бўлур эдимки, калондимоғлигингиз йўлида сайёра аҳлини ёппасига изтиробга солишга сизга ким рухсат этди, қандай куч илҳом берди?! Бу шаккоклик эмасми, айниқса роҳиб, Россия руҳонийлари айтганларидек, сохта роҳиб бўлсангиз. Сиз Худонинг қудратига шак келтирмаяпсизми? Инжилда ўзларингдан кўпайинглар, ували-жували бўлинглар дейилган-ку! Бу ҳеч қандай писандасиз айтилган. Сиз бўлсангиз ҳеч ким назорат қила олмайдиган нарсани тафтиш этишга журъат этдингиз. Сиз туғилиш сирини дўзахи кучларга қурбон қилмадингизми? Менимча, худди шундай қилдингиз! Агар бу ҳақда мистер Ордок бир сиёсатчи сифатида гапирган бўлса, мен кўп миллионли аудитория фикрини ифодалайдиган журналист сифатида гапираётирман. Бирдан залда шовқин кўтарилди. Бу қандайдир ғалати манзарани эслатар эди: журналистлар сакраб туриб, микрофонларга отилар, гўё Филофей шу саҳнада тургандай унга қўллари билан ўқталар эдилар, Филофей бўлса, экранда лабларини ва кўзларини қисиб, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling