Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
99 ўзимизга ва маълум сабабларга кўра Филофей отанинг ўзларига савол берайлик. Эндиликда ҳамма биладиган ўша кассандра-эмбрионлар шахси олдида инсон бундан буён нима қилиши керак? — Мистер Юнгер, — деди ўтирган аёллардан бири, — кечирасиз-у, масалани қўйишга сиз жуда фаол чиқиб қолмадингизми? Гап қандай шахс, хусусан эмбрионал шахс ҳақида кетаётир, сиз профессионал саволлар кутмоқдасиз. Марҳамат қилиб жавоб беринг-чи, ҳамманинг ўтакасини ёриб иложсиз-умидсиз бир аҳволга солишда давом этаётганингиз миллион-миллион газетхонлар ҳамда телетомошабинлар учун, матбуот учун лўнда қилиб аниқ қилиб жавоб беринг-чи бирон жон илтимос қилмаган ҳолда сиз Филофей иккалангиз нима учун шу ҳалокатли муаммони жамиятнинг бўйнига осмоқчи бўлаяпсанлар? — Илтимос қилишганда қандай, хоним. Биргина руҳ эмас, сон-саноқсиз руҳлар сўрашяпти. Ҳомилалар бизга нажот сўраб мурожаат қилишмоқда, бизларнинг ҳаммамизни қулоқ солишга ва ўзлари ҳақидагина эмас, биз билан сиз – Ҳаммамиз ҳақида ўйлаб кўришга чорламоқда, биз бўлса уларга ҳам, ўзимизга ҳам жавоб беришдан бош тортаётирмиз, иродасизлик қилаётирмиз, ҳар ҳолда ёлғонни пеш қилиб бўлса ҳам шўрлик эмбрионларга чап бериб кетиш осон-да! Бунда биз ҳаммамиз, биз билан сиз ҳам, хоним, ўтган аждодларимиз билан бирга гуноҳкормиз. Ҳаммамизга қаратилган бу овозлар, такрор айтаман, тинглашга, ўрганишга, таҳлил қилинишга муҳтождир, бу буюк Филофейнинг кашфиётидир. Мен бу инсоннинг буюклигини юзига айтмоқчиман, мана, экранда кўз ўнгимизда турибди, лекин менинг бошқа иложим йўқ. Ҳа, у буюк зот. Сиз мендан, ўз иборангиз билан айтганда, биз жамиятнинг бўйнига осмоқчи бўлган ҳалокатли муаммони тушунтириб беришимни қаттиқ туриб талаб қилмоқдасиз. Айтайлик, Эйнштейн нисбийлик назариясини мажбурий равишда кашф қила олармиди? Филофей ҳам худди шундай – бу олим, бу фан, бу истеъдод, бу башо-рат, бу тажрибалар ва кашфиётлар, бу ақл-заковат. Мен шундай деб тушунаман. Тоғ ортидан қуёшнинг чиқишига монелик қилиб бўлмаганидай, бундай кашфиётга ҳам қаршилик кўрсатиб бўлмайди. Биз одамлар, яъни жамият ўз мавқеимизни аниқлаб олишимиз керак – гап ана шу ҳақда бораётир. Биз ўз-ўзимизга айтишимиз керакки... Инсониятга бундан буён ҳаётнинг янги дастури лозим. Худди шу пайтда Уолтер Шермет ёнидаги телефон дастагини кўтарди-да, кимгадир қисқа луқма ташлади: — Коммутатор, тайёрмисиз? – ва телефон дастасини қўяр-қўймасдан асабий бир ҳолатда Энтони Юнгерга мурожаат қилди: — Сиз Филофей билан қилган сафсатангизга халқаро жамоатчиликнинг жавобини эшитишни хоҳлайсизми? Сиз ишонч ҳосил қилмоқчимисиз? — Сиз нимани назарда тутаётирсиз? — Матбуот конференциясига бўлаётган акс садони назарда тутаётирман. Конференциямиз дунёнинг турли бурчакларидаги шаҳарларнинг майдонларида таржимаси билан намойиш қилинаётир. Қани ҳаммамиз, биргаликда сайёрамизда нима бўлаётганини, роҳиб Филофей билан унинг ҳамфикрларининг мулоҳазаларига кишиларнинг муносабатини ўз кўзимиз билан кўрайлик. Яна бир бор такрорлайман – дунёнинг турли нуқталарида, турли тилларда кишиларнинг муносабати билан танишайлик. Шундай қилиб диққат! – деб команда берди телефон дастурига. – Марказий мониторни ишлатинглар. Бошладик. Дастлаб Тяньаньмень майдонидан олиб кўрсатинглар, дунёда аҳолиси энг кўп давлатнинг пойтахти Пекин шаҳрида нималар бўлаётганини кўрайлик. Саҳнанинг марказида ёғдуланиб турган катта экранда сон-саноқсиз одамлар изғиб юрган Тяньаньмень майдони. Бинонинг олд томонида Мао Цзедуннинг улкан сурати кўзга ташланади. Маонинг маъноли нигоҳи остида турган майдондаги даҳшатли қиёмат – аросат қутурган одам уммонини эслатарди. Хитойлар ёнғинда қолгандай қаттиқ жазава билан бақириб- чақиришмоқда. Шарҳловчининг гапига қараганда майдонда худди шундай воқеа 1989 йилда талабалар ғалаёнларини бостириш пайтида бўлиб ўтган эди. “Тяньаньменнинг жўр овозига қулоқ осинг, — деди сўзида давом этар экан шарҳловчи, — сўзма-сўз келтираман: “Филофейга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling