Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
98 босиқлик билан уларнинг гапларини бамайлихотир эшитиб турар эди. Унинг юзи асабдан тортишиб кетганлиги сезилди. Бу учрашувни матбуот конференцияси деб аташга тилинг бормайди. Эҳтиросларнинг қутуришига қараганда конференция митингдан фарқ қилмас эди. Кимки бир амаллаб микрофонга етиб борган бўлса ўзининг исми-шарифини, газетасини, ахборот агентлигини айтиб бўлиши биланоқ самовий роҳибни жавобгарликка тортишни талаб қилар эди. Ҳеч қандай фалсафанинг ҳожати йўқ, ҳаёт тажрибасидан аъло нарса борми? Филофейни оғиз очишга қўйишмади. Унинг мазаси қочди шекилли экранда кўринмай қолди. Залда қий-чув кўтарилди. Экрандан тасвир йўқолди. — Қаёққа кетдингиз? Сизга нима бўлди, — қичқирди Уолтер Шермет. Шу пайтда у яна пайдо бўлди, бу сафар унинг қўлида космонавтларнинг скафандри бор эди. Залда бир зум овозлар тинди. Ҳамма ҳанг-манг бўлиб қолди. Филофей эса индамасдан скафандрни кия бошлади. Энтони Юнгер бу жимлик пайтидан фойдаланди. У ўрнидан туриб, залга мурожаат қила бошлади: — Менинг сўзларимга қулоқ солишларингизни сўрайман, чунки мен телеалоқани ўрнатувчиларнинг бириман. Шу муносабат билан менинг ҳам ўз бурчларим ва ҳуқуқларим бор. Биринчи навбатда Уолтер Шерметга айтмоқчиманки, матбуот конференциясини давом эттиришни менга берсангиз. Сиз айтадиганингизни айтиб олдингиз, Уолтер Шермет. Залда бўлаётган воқеа, афсуски, журналистларнинг касбий учрашувларига мутлақо ўхшамайди. Матбуот конференциясида савол-жавоб деган нарсалар бўларди. Ҳозирча шу касбга оид саволлар қулоққа чалинмади. Ҳиссиёт мантиқни босиб кетди. Мен матбуот конференцияларида кўп бўлганман, лекин бунақасини кўрмаганман. Ҳатто Форс қўлтиғида яқинда бўлган уруш пайтида ҳам хилма-хил саволлар турли мавзуларни ифода этган эди. Ҳозир эса ҳамма жўр бўлиб ашула айтаётганга ўхшайди. Ва ҳамма бир бўлиб бир ҳукм чиқаришаётир. — Рухсат этинг, Энтони Юнгер, — бардош бера олмади Уолтер Шермет, — ундай бўлса нега энди сиз бутун залдагиларга, залдагиларгагина эмас, балки бутун дунёга ўз фикрингизни ўтказмоқчи бўласиз. Нима учун айни вақтда учрашувнинг бошқа иштирокчиларини ўз нуқтаи назарини баён этиш ҳуқуқидан маҳрум қиласиз?! — Муҳтарам Уолтер Шермет, мен тушуниб турибман, ҳозир вазият шундайки, кўз очиб юмгунча катта бир сиёсий капитал жамғариш, телевидение орқали халқ оммасига ўзининг содиқ эканини изҳор қилиш, жамиятнинг ҳимоячиси бўлиб чиқиш мумкин, шундай эмасми? Лекин бу билан ҳақиқат юзага чиқмайди. Вазият бошқа. Шунинг учун ҳали кеч эмас экан, сиёсатдан, унинг васвасаларидан воз кечишга, агар қўлимиздан келса, севикли сиёсатимиздан, унинг ҳар қандай шаклидан узоқроқ юришга чақираман, акс ҳолда биз муаммонинг туб моҳиятига етиб бора олмаймиз. Ҳақиқатга етиш жасорат ва амалийликни талаб қилади. — Хўш, сизнинг ҳақиқатингиз ва жасоратингиз нимада? – залдан кимдир қичқирди. Уолтер Шермет қаноат ҳосил қилгандай калласини қимирлатди ва бошқаларнинг ғашига тегадиган бир тарзда жилмайиб қўйди. Зал сергак тортиб, жимиб қолди. — Жасоратга келганда, — деди Энтони Юнгер жимликдан фойдаланиб дона-дона сўзлар экан, — бу ҳақда мен гапирмай, чунки ўзимни жасоратли деб ҳисоблайман. Ишга келайлик. Мана бизнинг кўз ўнгимизда экранда буюк илмий кашфиёт, айтган бўлур эдимки, тарихда мислсиз кашфиёт қилган киши турибди. Бу кашфиёт бизга ёқадими йўқми – бу бошқа масала. Буни фан дейдилар. Биродаримиз Филофей – у мен учун ота, ота Филофей – кассандра- эмбрионларнинг инсоният учун аҳамиятини тушуниш йўлида бизнинг кўзимизни очишга ҳаракат қилмоқда. Бугун оломон қўлидан вафот этган бизнинг яна бир машҳур замондошимиз футуролог Роберт Борк Филофей кашфиётини Инсоният руҳияти тадрижий тараққиётида янги қадам деб баҳолаган эди. У бу ҳақда матбуотда ёзди. Бу эса унинг охирги сўзи, васияти бўлиб қолди. Мен бу ҳақдаги фикримни янги бир баҳо, янги бир хулоса дейишдан йироқман, лекин айтадиган гапим шуки, ўзимизнинг ўткинчи манфаатларимиз йўлида кассандра-эмбрионлар муаммосини инкор этишимиз инсофдан эмас. Гап ана шу ҳақда бораётир. Ҳозир ҳам ўз- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling