Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
106 Лекин у нарироқда қор босган буталар орқасида яшириниб турар ва мен томонга келмас эди. Шундан кейин мен йиғладим, қаттиқ йиғладим, шу аснода эшик очилиб, кимдир келди-да мени кўтариб олиб кетди... Қорни тилга олишимнинг боиси шуки, кейинчалик эшитишимча қор уюмларида онамнинг излари қолган, бошқа ҳеч қандай нишона топилмаган экан. Мен энди тасаввур қиламан – буталар орасида яшириниб туриш ва ташландиқ боласининг чинқириғини эшитиб ҳам ёнига келмаслик онамга осон бўлмаган бўлса керак. Мен тез-тез, доимо бир хил туш кўраман: қалин қор уюмлари узра қадам ташлайман ва онам изларини ахтара кетаман, бу излар эса қоронғи ўрмонга олиб боради: мени ваҳима босади, қор кўмиб ташлайди, совқотаман: “Она! Онажон!” дея фарёд соламан-да, уйғониб кетаман. Лекин менинг онамни ўша даҳшатли саҳар пайтида бундай мудҳиш қилмишга нима мажбур этди экан? Кошкийди билсам! Менинг отам ким эди? Буни онамнинг ўзи билганмикин? Шу каби кўплаб саволлар мен учун жавобсиз, бутун умрим бўйи жумбоқ бўлиб қолаверди. Болалар уйида бу ҳақда менга ҳеч ким оғиз очмади, ўзим ҳам бунга ҳаракат қилмадим. Очиғини айтсам, кимгадир юрагимни тўкиб солгим келар эди. Лекин онамнинг ўша қорли қиш куни тонгда мени кўтариб борганини эслайман, холос, бошқа ҳеч вақо ёдимда қолмаган. Бунинг устига чақалоқлигимда эсимда қолган воқеаларни айтиб берганим билан ҳеч ким ишонмас эди. Аммо дунёда нима учундир менинг сўзларимга қулоқ соладиган, айтганларимни жон қулоғи билан эшитадиган аёл бор эди. У Валерия Валентиновна ёки хизматдошлари тили билан айтганда Валя эди. Биз болалар ҳам уни Вава, Вава хола дер эдик. Бу сўзда қандайдир илиқлик, қон-қардошлик маъноси бордай эди. Табиийки, Вава хола бизнинг энг суюкли тарбиячимиз эди. Бизнинг 157-болалар уйимиз Руза шаҳрининг чеккасида, Малеевка посёлкасининг ёнида Москвадан тахминан юз чақирим нарида эди. Болалар уйи немис қўшинлари Москва остонасидан чекингандан сўнг орадан кўп ўтмай фронт яқинидан келтирилган болалар учун етимхона сифатида қурилган эди. Вава ўша пайтда бу ерга яқин – Руза шаҳридаги ўрмон- паркда жойлашган композиторларнинг Ижодиёт уйида ишлар эди. Аслида бу кошона совет композиторларини етиштириб берадиган «парваришхона» эди. Бу ерда турли ўлкалар ва республикалар композиторлари давлат таъминотидаги парваришхонада ҳар бири шахсий коттежда яшаб асрнинг тантанали музикаси – барча замонларнинг энг буюк доҳийси, халқларнинг отаси ўртоқ Сталинни шарафлайдиган кантаталар ва хораллар ижод қилишар эди... Баъзида бу ерга юксак мартабали партия арбоблари қадам ранжида қилишиб, этикчи ўғлидан XX аср ҳокимига айланган ана шу зотга бағишланган музикавий асарларни биринчи бўлиб эшитиб кўришар эди. Ўқтин-ўқтин бу ерда оталиқ концертлари ҳам уюштирилар, бундай концертларга биз – болалар уйининг тарбияланувчилари ҳам киритилар эдик. Вава хола ижодиёт уйининг маъмури эди, бунинг устига бу аёлнинг ўзи бинойидай пианиночи ҳам эди. Шу боис у урушдан кейин бизга музика раҳбари бўлиб келган эди. Қирқ биринчи йилнинг кузидан то қирқ иккинчи йилнинг баҳорига қадар Руза шаҳри ва унинг атрофларида немисларнинг танк қўшинлари турган эди. Бу воқеага менинг ҳеч қандай дахлим йўқ эди, албатта, бироқ мен туғилган вақт билан ташландиқ болалик тақдирим ўртасида қандайдир алоқа борга ўхшайди, ҳар ҳолда Вава холанинг бу ҳақда ўйланиб қолганларини сезганман. Ўсмирлигимда мен билан бўлган суҳбатларда бунга шама қилган пайтлари ҳам бор. Вава хола Руза деярли ярим йил давомида немислар қўлида эканлигида шу шаҳарда яшаган, кўп нарсаларни билади. Иккаламиз музика хонасида холи қолганимизда у менга нота ўргатар эди, баъзан шундай ҳам бўлар эдики, суҳбатимиз музика машқларидан йироқ-йироқларга кетар эди. Вава! Вава! Қани энди кекса бўлса ҳам ёнимда сенга ўхшаган онам бўлса эди, сен ўз онамдай сирдош, жондошсан. Тасодифни қаранг, ҳеч қачон менинг онам бўлмаган, Ваванинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling