Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
103 Китлар мени чақиряпти. Мен китларга қўшилиб кетаман. Мен ҳам ўзимни қирғоққа улоқтириб ўлдирадиган китман. Азизим Роберт! Мен сенинг олдингда айблиман. Энди ўзим китлар билан бирга сенинг ёнингга бораман. Алвидо... Шундай кейин ҳамманинг кўз ўнгида рўй берган воқеа томошабинларни ҳанг-манг қилиб қўйди. Филофей бутун дунёнинг кўз ўнгида, телеэкранлар рўпарасида ўтирган барча кишиларнинг қаршисида ҳаёт билан видолашди. Самовий роҳибнинг ҳар бир ҳаракатлари унинг қарори қатъий эканлигини кўрсатиб турарди. Роҳибнинг ўзини ўзи ўлдираётганини ҳамма кўриб турди. Ва ҳеч ким Филофейни ўлим бўсағасидан қайтара олмади... Залда ваҳимали жимлик ҳукм сурар эди. Ҳеч ким қимир этмас, овозини чиқармас эди. Барчанинг нигоҳи самовий роҳиб ҳаётининг сўнгги онглари акс этган экранга қадалган эди. Энтони Юнгер ўлим эркинлиги руҳнинг ҳеч нима билан тўлдириб бўлмайдиган, ҳеч нима билан ўлчаб бўлмайдиган улкан фожеаси эканлигини пайқаб қолди. Шу пайтда Филофей бошига космонавтларнинг катта шлёмини кийиб уни комбинезон ёқасига тугмалаб қўйди. Ана шу дақиқадан бошлаб унинг чеҳрасини кўриб бўлмай қолди. Ҳаммаси тайёр бўлди. Очиқ фазога чиқиш керак эди. Филофей орқасига қаради, бир нарсалар дегандай бўлди, лекин сўзларини эшитиб бўлмас эди. Қўли билан видолашар экан, очиқ космосга сакраш учун туйнук томон юрди. Туйнукнинг табақалари очилди-ю, Филофей бўшлиққа қадам ташлади. У юлдузлараро фазога чиқиб юқориси ҳам, пасти ҳам, чап томони ҳам, ўнг томони ҳам, уфқ ҳам, чегараларию ўлчовлари ҳам бўлмайдиган чексизликка инди. У фазода бир оз муаллақ туриб қолди. Кейин кемадан тобора узоқлашиб интиҳоси ва ибтидоси йўқ фазода сузиб кетди. У вазнсизлик ҳолатида муаллақ сузиб, кўп ўтмасдан кўзга кўринмай қолди. Ў н б и р и н ч и б о б Қирғоққа отилган китлар саёзликда кўзларини чақчайтириб қийноқ ва даҳшатда жон таслим қилмоқда эди. Китларнинг жасадлари ёнғинда куйиб кетганга ўхшаб у ер-бу ерда думалаб ётар эди. Ер эса ҳамон Қуёш атрофида айланиб-ўргилмоқда эди. Кейинги куни эрталаб бутун дунё газеталари келишиб олгандай биринчи саҳифаларида “Космосда биринчи худкушлик!”, “Самовий роҳиб Филофей инсониятни Кассандра тамғасининг оғир синовларидан озод қилди!”, “Жойи жаннатда бўлсин!” каби шиорлар билан чиқди, газеталар, телеэкранлар ва радиоканаллар хилма-хил сенсацияларни тарқатди. “Трибюн” газетасида Энтони Юнгернинг бир неча шошилинч сатрлари босилди: “Мен оталарим Филофей билан Роберт Борк изларидан боравераман...” Шу билан бирга ичиқоралик билан баён қилинган тантанавор ҳайқириқлар ҳам бор эди: “Сохта роҳиб арши аълога кўтарила олмайди. У ҳозирданоқ коинотда қорни осмонда бўлиб қолган!” Хилма-хил ҳайратомуз янгиликлар орасида яна ўша сирли хабар: “Атлантика океанининг ғарбий соҳилида катта бир гала китлар океандан қуруқликка отилган. Ҳаммаси нобуд бўлган”. Яна бир ғалати, куракда турмайдиган хабар Россия газеталаридан кўчириб босилди: “Ўтган кечаси Қизил майдонда кимдир мавзолейнинг устига ўлган бойқушни улоқтирган. Қушнинг танасида портловчи қурилма топилмаган”. Икки кундан сўнг Роберт Борк дафн этилди. Қабристонда шовқин-сурон бўлмади. Куз. Осмон мусаффо. Дафн олдидан дуо ўқилаётган пайтда Энтони Юнгер осмонга боқар экан, хаёлидан шу нарсалар кечди: ҳақиқат йўлини танлаган ҳар иккаласи тақдир этилган ўз жойларини эгаллашди: бири – космик фазодан, поёнсизлик оқимидан, иккинчиси — ер қаъридан, абадийлик оғушидан ўрин олди. Ва ҳақиқат ҳам улар билан... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling