Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
101
ожизмиз. Бироқ мен кашфиётнинг ўзидан, кассандра-эмбрионлар феноменидан, улар дунёнинг 
охир бўлиши хабарчиси деган фикримдан ҳеч қачон воз кечмайман; кишилар билиб қўйишсин: 
охирзамон ўзларимизда ёвузликнинг муттасил жамғарилиб боришидан, ўзларимизнинг 
қилмиш-қидирмишларимиздан, ниятларимизу мақсадларимиздандир; буларнинг ҳаммаси 
одамнинг генетик кодига таъсир эътиб, буҳронни яқинлаштиради. Пешона деворга теккандан 
кейин кеч бўлади... 
Залда шовқин кўтарилди. Қаҳр-ғазабга тўла овозлар жаранглади. Ўтирганлардан биттаси 
микрофонга келиб жон-жаҳди билан бақира кетди:
— Дўқ-пўписани тўхтатинг! Лақиллатганингиз етар! ҳамма эшитиб қўйсин: бу самода туриб 
инсоният устидан ҳукмронлик қилмоқчи бўлиб юрган шайтони лаиндир. Ҳа, ҳа, ўтмишнинг 
ҳокими мутлақлари ана шундай қудрати мутлақ ҳақида хаёл сурганлар, бутун дунёда ҳукмрон 
бўлишни орзу қилганлар, инчунин бу ўша Гитлер, ўша Сталин. Улар қон кечиб келиб, қон 
кечиб кетганлар. Бу эса самодан туриб товламачилик қилиш билан дунёда ҳукмрон бўлмоқчи. 
Ҳозир у халқ нафратидан йироқ, ана шуни билиб туриб, инсониятга зулм ўтказмоқда! 
Энтони Юнгер чидаб тура олмай микрофонга отилди:
— Мистер, сизнинг ким эканлигингизни мен билмайман микрофонга қараб томоғингизни 
йиртишдан олдин йўқ деганда ўзингизни таништирсангиз-чи!
— Менинг исмим ўлгудай жўн — Смит, Жон Смит. 
— Бу бошқа гап, Жон Смит! Сиз билибми-билмасданми, ишнинг моҳиятини нотўғри талқин 
қилаётирсиз, сизнинг озодлигингизни-ю ҳуқуқингизни ҳеч ким поймол қилмаётир. Сиз 
хоҳлаганингиздай яшайверишингиз мумкин. Бироқ кашфиёт қилган, кишилик тарихида энг 
буюк кашфиёт қилган олим сизнинг беташвиш, бамайлихотир яшашингиз учунгина ўзининг 
илмий тадқиқотларининг натижаларини жамиятдан яшира олмади ва у буни яширмаслиги шарт 
эди. Филофейни ҳақиқатдан, ўзликдан воз кечишга мажбур қилса бўлар, лекин воқеа 
воқелигича қолаверади — кассандра-эмбрионлар яшайверади. Кассандра тамғаси бундан буён 
ўзимиздаги ёвузлик нишонаси бўлиб қолаверади. Ва биз ўзимизга фириб бермаслигимиз, бор 
нарсани ўзимиздан яширмаслигимиз даркор. Аксинча, биз, аниқроқ нима десам экан
ҳарбийлар тили билан айтганда, ўққа кўкрагимизни тутишимиз керак... 
— Нима деяпсиз?! Шундай деб бўладими — ўққа кўкрак тутиш керак эмиш! Ким кўкрак 
тутади? Аёллар экан-да, — бутун залда хотин-қизлар гув этиб дод-вой солишди. — Сиз фақат 
эркакларнинг манфаатини кўзлайдиган худбин экансиз! Хотин-қизларнинг иштирокисиз иш 
битиришга эркакларга ким рухсат берди! Бу ерда ҳам лаънати патриархат иш бераётир! Мен 
шахсан ўққа кўкрак тутмайман! Ўша жирканчни, иснодни пешонамга тамға қилиб босиб 
юрмоқчи эмасман.
— Кечирим сўрайман! — экрандан Филофейнинг овози чиқди. — Кечирасиз. Худо ҳақи, мен 
сизнинг сўзингизни бўлмоқчи эмас эдим, лекин айтмасдан тура олмайман: Кассандра аломати 
— нуқсон ҳам, иснод ҳам эмас. Асло, мен тушунтириб бердим: бу кассандра-эмбрионнинг одам 
боласида авлоддан-авлодга жамғарилиб борилаётган ёвузликка муносабати, бу биз билан 
сизни огоҳ қилаётир. Дунё охир бўлишининг сабаби ўзимизда — Кассандра тамғаси ана шундай 
нишонадир. Илтимос, тинчланингиз. Шу дақиқада мени эшитиб турганларнинг ҳаммасидан 
ўтиниб сўрайман, охирги видолашув сўзимни айтиб олишга рухсат этгайсиз. Сўнгги бир кечаю 
кундузда кўрганларим, эштганларим менинг кашфиётимнинг жуда барвақт, бемаҳал эканини, 
бу кашфиёт замондошларимизга тушуниксиз эканини кўрсатди. Ва шунинг учун мен йўқолишга, 
ҳаётдан кетишга, яхшилик билан, эзгулик билан, тинчлик билан фонийликдан боқийликка 
рихлат этишга қатъий қарор қилдим, буни мен ҳеч ким халақит бермайдиган космосда 
қиламан. Ана шу дақиқаларда мени эшитиб, кўриб турган ёки мени кейинроқ билиб оладиган 
инсонлар олдида ўз айбимга иқрор бўлмоқчиман. Мен энг мусаффо ниятлар билан иш кўрган 
бўлсам ҳам сизларни қийноққа солиб қўйдим. Энди ҳаётдан кўз юмаётирман. Мен ҳозир очиқ 
фазога чиқаман. Шундай қилиб ҳаётимга якун ясайман. Буни тақдир дейдилар. Мен бундай 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling