Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
87
тўпланишса, мени кечирасан-у, бунақасини одам боласи эшитган эмас. Уят-андишани бир 
чеккага йиғиштириб қўйиб иш кўрадиган, айни вақтда ўзларини далил тутадиган бечора 
фоҳишалар бу сафар ҳам шароитга қараб иш кўришга мажбур бўлдилар. Ахир Кассандра 
тамғаси — генетик гулкосаларда сўлган ана шундай гуллар марсиясидир. 
– Уларни сиёсатдон даюслар йўлдан оздиришган, бошқаларни ҳам. Ўйлайманки, қумғондан 
чиқариб юборган жинни ҳозир Ордокнинг ўзи ҳам эплай олмаётган бўлса керак. Мисол 
қидириб узоққа бормайлик. Йўлда машина қатновига назар ташлаб келдим. Қараб туриб, шуни 
туйдимки, ғизиллаб елаётган кўпгина машиналар бизни ортда қолдириб уйингиз томонга, 
Ньюберига қараб кетаётир. Машиналарда бораётганларнинг аксариси менга ўхшаб овози 
борича телефонда гаплашиб кетяпти. Афти-ангорлари совуқ, барча машиналарда одам тўла. 
Менга айтишларича ҳамма супермаркетнинг ёнгинасида тўпланишармиш.
– Ҳа, Энтони, у ер шундай йиғинлар учун қулай.
– Кошки эди фақат ўша ерда тўпланишса! Узр, мени яна алаҳсишга мажбур қилишмоқда. 
(Алло, мен эшитаяпман, ҳа, мен Энтони Юнгерман. Эшитаман. Тушунарли. Ҳа, ҳа, 
гапираверинг. Ўзим ҳам шундай деб ўйловдим. Яхши, мени ҳар доим хабардор қилиб тур. 
Тушунарли. О’кей!) Мистер Борк, ҳозиргина ҳабар қилишди — Нью-Йорк кўчаларида 
намойишчилар оломони. Айниқса, БМТ биноси олдида халқ кўпмиш. Полиция зўрға ушлаб 
турганмиш. Намойишчилар Филофейни космосдан йўқотишга рухсат беришни талаб 
қилишмоқда экан. Бу энди халқаро ҳаракат. Шуниси қизиқки, намойишчиларнинг олдинги 
сафларида кейинги кунлари манглайида Кассандра тамғаси пайдо бўлган ҳомиладор аёллар 
боришмоқда. Бу аёллар пешонасига буёқ ҳам суриб мана бундай шиорлар кўтариб олишган: 
“Қаранглар, бизга Кассандра тамғасини босишди. Бизларни қутқаринглар!” буларга кўпгина 
эркаклар ва аёллар ҳамдардлик билдириб улар ҳам пешоналарига хоч чизиб олишган. Вазият 
ана шундай.
– Ҳа, Энтони, ҳар ҳолда яхши эмас.
– Учрашганда гаплашамиз. Тез орада етиб борамиз. Энг муҳими, Мистер Борк, аппаратурани 
ўрнатиш, Филофей билан алоқа қилиш ва биргаликда ўйлаш керак.
– Кутаман, Энтони. Уйимизнинг ёнидан қандайдир овозлар эшитилаётир. Жесси гаражни 
ёпиш учун чиқиб кетди. Ойнадан кўриб турибман. Қандайдир нусхалар ҳовузга тош улоқтириб, 
безорилик қилишмоқда. Ҳозир полиция келади деб ўйлайман. Кутаман. Айтганча, Энтони, 
Филофей билан алоқа ўрнатиш учун қанча вақт керак бўлади?
– Йигитларнинг айтишларича бир соат, эҳтимол ундан сал кўпроқдир. Ана ўшанда Филофей 
билан юзма-юз гаплашиб оласиз. У факс орқали мақолангизнинг бир нусхасини олганмиш. 
Келажакда ва ҳозирги кунда қилинадиган ишларни, матбуот конференцияси ўтказиш 
масаласини келишиб олиш зарур. Қолганини мен боргандан кейин гаплашамиз. Ҳозир борамиз 
кутиб туринглар! 
Кўчада шовқин авж ола борди. Машинадан тушганлар ҳам, супермаркет ёнида 
автомашиналар тўхтаб турадиган жойдан пиёда келганлар ҳам шошиб-пишиб юра бошлашди. 
Тўпланганлар панжара ёнида дарахтлар тагида туришиб, бир-бирлари билан ғовур-ғувур 
гаплашишар, наридан-бери бўёқ чаплаб ёзилган шиорлар ва чақириқларни ҳаммага кўрсатиб 
ушлаб туришар эди. Ҳамманинг дўқ пўписалари бир кишига қаритилган: “Борк — сенга шафқат 
йўқ!”, “Сохта таълимот тарқатган ялмоғизни ётган жойида жойлаймиз!”, “Профессорнинг 
манглайига Кассандра тамғаси куйдириб босилсин!”, “Инсон ҳуқуқларини поймол қилган киши 
ўзи ҳамма ҳуқуқларидан маҳрум бўлади!”, “Биз фан террористига бардош бера олмаймиз!”, 
“Борк — шайтон дастёри!”, “Филофей билан Борк бир харига осилсин!” ва ҳоказо ва ҳоказо. 
Борк бўлса изтироб билан ўйлай бошлади: булар ким, ўша нусхалар! Улар нимага ва нима 
мақсадда бир пайтда тўпланишди? Улар бир-бирларини ҳеч қачон кўришмаган, билишмаган. 
Пес песни қоронғида топади дейишади. Улар оғиз-бурун ўпишиб фавқулодда ҳодисани кутиб 
кўчада шанғиллашмоқда — оқлар ва қоралар, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва кексалар


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling