Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
81 ташқарида ҳам ҳаёт бор-ку ва бу ҳаёт муаммолари ҳамма учун ва ҳар бир киши учун кам аҳамиятга эга эмас. Тўғри, улар бир-бирини севишади, бахтли оила. Ўзинг тушунасан-ку, ижтимоий худбинлик ҳам эви билан-да! – Ҳой, Роберт, сени лекция ўқишга қўйиб берса. Хўп, қўлинг бўшаса Эрикага факс жўнатишни унутма, — Жесси шундай деб елкасига жун кофтасини ташлади-да, йўлга тушди. У Юнгернинг маслаҳатига биноан барвақтроқ туриб эълон осиб қўйишга қарор қилган эди — эълонда келувчиларга мурожаат қилиб безовта қилмасликлари сўралган эди. Жесси бароқ мушугини кўтариб олиб йўлга чиқди, мушукни уйда ит-мушук дейишар эди, бу уй ҳайвони мушук бўлса ҳам худди итга ўхшаб кетар эди. Ҳар ҳолда уй эгалари шундай деб ҳисоблашар эди. Жесси уйдан чиқар экан, йўл-йўлакай сочини тарар ва шерик бўлиб ёнида кетаётган мушукка нималардир деб борар эди; хотини кетиши билан Роберт Борк кечаси ёзиб тугатган мақолани “Трибюн” газетасига жўнатиш учун факсга ўтирди — бунда у таҳририя ходимларининг келишларига мақоланинг стол устида бўлишига ва ўша заҳоти босмага туширилишига умид боғлаган эди. Мақоласининг тезлик билан чоп этилишига у шубҳа қилмас эди. Борк мақола матни муаллиф тақдим этган шаклда ҳеч қандай ўзгаришсиз босилиши керак деб қўшиб қўйган эди. Мақоланинг босилишига шунинг учун ҳам ишончи комил эдики, “Трибюн” редакциясининг бошқа йўли йўқ эди. Газета Филофейнинг космосдан юборган мактубини босишга журъат этгандан кейин ўз мавқеидан воз кеча олмас эди — бошқасини қўяверинг, энг муҳими газета ўз обрўсини, қиёфасини сақлаб қолиши керак эди. Бу шундай бир мислсиз ҳодиса эдики, газетанинг “ё ҳаёт, ё мамот” деб иш кўришдан бошқа иложи қолмаган эди... Бундан кейин қандай ҳодисалар рўй бериши аён бўлиб қолди. Газета теварагида, Филофей теварагида, энди бўлса унинг, яъни Боркнинг номи атрофида бўладиган жанг тонг саҳарданоқ шафқатсиз ва аёвсиз бўлажаги билиниб қолди. Ростини айтганда ҳаёт-мамот учун кураш кутилмоқда эди... Телефакс берилган матнни саҳифама-саҳифа ямлаб ютмоқда эди. Яхшиямки, варақларни ўтказиб улгурди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Роберт Борк кўчада алламбало ҳодиса рўй бераётганини пайқади: ўзларининг мушуги ҳовлида ўлгудай ўзи ёмон кўрадиган кўппак билан бетлашиб қолган шекилли жунини ҳурпайтирганча югуриб кириб келди. Ҳаш-паш дегунча Борк ойнадан қўлида бир тўп қоғоз билан картон ушлаганча Жессининг уйга асабий ҳолда чопиб келаётганини кўриб қолди. Унинг рангида ранг қолмаган, ҳаллослар, гўё кўчада бировлар тутиб олиб бўғишгану у қўлдан чиқиб қочгандай. – Нима гап, сенга нима бўлди? — хотинига қараб беихтиёр қичқириб юборди Борк. – Роберт, бу даҳшат, бу ваҳима! Кўриб кўзимга ишонмайман — қандайдир ярамаслар ҳу анави ерда, муюлишда машиналарининг олдида ғўдайиб туришибди... қарагин, бир нималарни ёпиштириб ташлашган. Жесси газеталар билан бирга девордан кўчириб олган қоғозларни столга ташлади; бу қоғозларга ҳақоратомуз, беандиша сўзлар ҳар хил буёқлар билан ёзиб ташланган. Борк буларни кўриб серрайганича қотиб қолди. “Борк кўчамизда туради — бу биз учун иснод!” — бу сўзларни қўшнилардан бири ёзган бўлса керак. Яна: “Хотинбезор, нафс бандаси Борк, бизнинг Ньюберидан йўқолсин!”, “Ньюбери феминист аёллари Боркдан ҳазар қилади!” Бошқалари бундан ҳам ошиб тушади: “Борк — разил”, “Борк — КГБ агенти”, “Борк манглайидан отилсин!”, “Кўчада кўринма, нақ бўғиб ўлдираман! — Кассандравий фамилияли эмбрион”. – Эрта саҳардан бошлашибди-да! — пўнғиллади саросимага тушган Борк. – Саҳардан! ҳа, шундай! Буёғи қандай бўлади, Роберт?! Нималар бўлади? Одамнинг ақли бовар қилмайди! Роберт Борк асабийлашиб хонада у ёқдан бу ёққа юра бошлади. – Биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак, — қичқириб юборишдан ўзини тийиб деди |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling