Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
62 қандай даҳшатли оломон эканлигига қара! Буни қутурган сон-саноқсиз йилқига ўхшатиш мумкинки, бундай уюрлар ўтган жойларда гуллар эмас, балки хор-тиканлар битади. Ҳаммасини худо олсин! Оҳ, Роберт, бу оломон, бу дарранда! Бу нима, нима ўзи, қандай даҳшатли манзара! Ё парвардигор! — Жесси юзини сочиқ билан ёпиб олиб яна ҳўнграб юборди. – Бас қил, Жесси, ўзингни бос, ўтиниб сўрайман, сен буни юрагингга жуда яқин оляпсан. Сени тушуниб турибман, лекин ўйлашиб олайлик, масалага бир оз узоқдан қарайлик — хотинини юпатмоқчи бўлди Борк. Уни юпатар экан, мантиққа асосланишга, ғазаб отига кўр- кўрона минмасликка ундади ва ўзи ҳам анча тинчланди. — Сен кўп жиҳатдан ҳақсан, бу тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга Суқрот айтган фожиа вақт танламайди, бу ҳам тўғри. Ўйлаб кўр. Бу шундай бўла қолсин. Омма — бу пода, табиий офат ёки сенинг сўзинг билан айтганда — уюр ва шу билан бирга бу — ижтимоий ҳаётнинг суянчиғи ҳам. Қочиб қутула олмайсан! У инсоний моддият, ҳаёт ана шу негизга қурилган ва яна шунинг устида турипти. Турмушнинг тузилишида, айтиш мумкинки, ҳаёт диалектикасида мантиққа тўғри келмайдиган бир хусусият — абадий фожеа яшаб келади: мутафаккир жамият қонунларини кашф этади, жамият бўлса худди ана шу хизматлари учун уни муртад деб эълон қилади, кейинчалик эса худди ана шу кашфиётларни қурол қилиб олади. Инкор орқали кўз очилади. – Роберт, — хотини унинг сўзини бўлди, овози ва нигоҳи билан таъна тошини отиб. — Сен хоҳлаганингча фикр юритаверишинг мумкин, лекин кўз очилиш борасида менга нималарнидир уқдираман деб овора бўлма. Кўзни очиш учун одамни олдин оёқости қилиш керакми? Шундайми? Йўқ, мен бунисини қабул қила олмайман. Мен билан сенинг фалсафа сотадиган вақтимиз эмас. Кун кеч бўляпти. Агар кўнглингга тугиб қўйганинг бўлса, эртага эрталаб айтганинг дуруст. Ўйлаб кўр. – Ҳа, кўнглимга тугиб қўйганман. – Роберт, бунинг маъносига ақлим етиб турипти, ҳамма Ордок тарафда, сен тарафда эса микрофонга чопиб келган, оти нимайди, ҳалиги йигитни ҳисобга олмаганда — Ҳеч ким йўқ. – Энтони Юнгер. – Жилла қурса ўшангга раҳмат. Энди равшан бўлди, сенга қарши фитна уюштирилган, сен бунга жавоб бера олмасдан тура олмайсан. Қарагин, агар ҳақиқат сен билан Филофей томонида эканига имонинг комил бўлса, қандай бўлмасин ана шу ҳақиқатни, — ўзинг нуқтаи назарингни ошкора исботлашга ҳақлисан. – Мана бу фикринг мутлақо тўғри, Жесси, сен айтгандай — ошкора, ҳаммага эшиттириб. “Трибюн” газетасидаги мақоладан кейин дарҳол матбуот конференцияси бермоқчиман. Шундан сўнг воқеаларнинг қандай кечишини кўрамиз. Мақоланинг катта қисми тайёр, компьютерда турипти, лекин митингда менга кўп нарса ойдинлашди, кўп нарсалар янгичасига юз кўрсатди, бу эса, менинг билишимча, Филофейнинг ҳақ эканини исботлайди. Мақолада баъзи бир ўринларни охирига етказиш, тўлдириш, кучайтиришга тўғри келади. Кўриб турибсанки, мен ўз ролимни ўйнаб бўлмасдан саҳнадан кетиш ниятим йўқ. Филофей ҳақ ва мен уни ҳимоя қиламан. – Шундай экан, вақтни бой бермаслик керак. Ўзинг тушуниб турибсан. Биз ақл-ҳушимизни йиғиштириб олишимиз лозим. Бу — жанг. Мен шундай деб биламан. Ҳақиқий жанг! – Тўғри. Лекин бу жанг рақиб фойдасига, душман фойдасига, ғанимнинг ўз устидан ўзи узил- кесил ғалаба қилиши учун олиб бориладиган жанг. Мен спортзалда қарсак чалганларни назарда тутаяпман. Бу жангнинг моҳияти ана шунда. – Тушуниб турибман. Лекин бундай деган билан кўнгил таскин топмайди. Буни мен хоҳламайман, тўғрироғи қабул қила олмайман. Мен ўзимни ўзгартира олмайман. Мени кечирасан. Душман учун жон куйдириш, шартли айтганда, қотилни қутқариб қолишми? Яна христиан ақидаларими? – Ошиқма. Бу христианларгагина эмас, балки истисносиз барча диндорларга тегишлидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling