Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
тартибга чақиришга ҳаракат қилди сайловолди учрашувини бошқараётган сухандон. У 
қимматбаҳо қалин кўзойнак тақиб, башанг кийинган ва сочини икки бўлиб фарқ очиб олган 
басавлат киши эди. Афтидан, аҳволнинг бундай тус олишини кутмаган кўринади. У ҳаяжонда 
эди. – Микрофонда навбат билан гапиришларингизни сўрайман! – даъват қилар эди. – Мен 
сизга сўз бераман, фақат навбат билан, илтимос қиламан, бемалол, фақат навбат билан 
гапиринглар. 
Лекин энди кеч эди. Йўлаклардаги микрофонлар ёнида шу заҳоти юрагидагини айтиб олиш, 
бундан олдин гапирган нотиқларнинг сўзларига жавобан фикр билдириш учун одамлар 
тўпланиб қолган эди. 
Мажлисни бошқарувчи микрофонларда гапирувчиларга навбатма-навбат сўз бериб 
туришдан бошқа илож топмади: 
– Биринчи микрофон! Сўз иккинчига! Бемалол! Учинчи микрофон! Бешинчи, еттинчи, 
ўнинчи... 
Микрофонларда навбат кутганлар ва гапираётганлар сони кўпайгандан кўпайиб борди. Сўзга 
чиққанларнинг кўпчилиги Филофейнинг кашфиётларини ва ғояларини кескин қоралашга, 
космосда пайдо бўлган ўша ғаламисни, ашаддий бузғинчини орбитадан ҳайдаб чиқаришга 
чақирар эди; бир нусха, рус муҳожирларидан бўлса керак, Филофейни КГБ чақимчиларига 
ўхшатиб, ҳомиладор аёллар устидан материал тўплайдиган, космик айғоқчи деб атади. 
Иккинчи бир нусха Филофей Россиянинг космосга чиқарган агенти, унга Американи ичдан 
емириш, жамиятда генетик бомба портлатиш вазифаси топширилган деган фаразни ўртага 
ташлади; яна биттаси буни ҳозирги жамиятни назорат қилиб туришни ният қилган халқаро 
мафиянинг иши деб тахмин қилди. Тағин қандайдир даҳшатли тахминлар ва фаразлар ўртага 
ташланди. Фикрларнинг беллашиши авж олгандан авж олиб борди, ёвузлик ва маккорликнинг 
азалий маъно ва мазмун товланишлари янгилари билан бойиди – космик шайтон, фазовий 
иблис, космик анархист ва ҳатто – самовий Фауст ва бошқалар. 
Лекин кўпчилик, ҳар ҳолда астойдил, ташвишланиб Филофейга қарши бўлсалар ҳам унинг 
ижтимоий-биологик кашфиётларидан келиб чиқадиган қўрқинчли оқибатларни ҳар қандай 
қилиб бўлса ҳам миядан чиқариб ташлаш истагини билдиришди, бунда энг аввало асрдан асрга 
униб-ўсиб, ҳеч қандай “кассандра тамғалари” тушига ҳам кирмасдан ривож топиб борган 
инсоният тарихига мурожаат қилишди; буларнинг ҳаммаси, айниқса аёллар кўзларига ёш олиб 
ўзларини қутқаришларини, шахсий ҳаётларини зондаж-нурлардан ҳимоя қилишларини илтижо 
қилганлари чиндан ҳам кучли таассурот қолдирди. Ниҳоят сўзга чиқиш жараёнида самовий 
роҳиб билан БМТнинг ўзи шуғулланиши кераклиги айтилди, инсониятни ҳимоя қилиш 
чораларини кўриш учун масалани БМТга қўйиш талаб қилинди. 
Ана шу саҳналарни кузатиш Роберт Боркка оғир бўлди. У алам билан шунга ишонч ҳосил 
қилдики, яқинлашиб келаётган охирзамоннинг ҳақиқий моҳиятини очиб бериш учун 
Филофейнинг қилган ҳаракатини кўпчилик тушунмаётир, охирзамон ташқи дунёнинг 
яратилгандан буён рўй бериши мумкин бўлган ҳалокати орқасида эмас, балки борган сари 
уруғлаб кетаётган шафқатсизликлар ва ранго-ранг ёвузликлар маҳсули бўлмиш ирсият 
қаъридаги ўпирилиш натижасида келиб чиқади. Инсон табиатидаги қўрқинч – гуноҳи азимлар 
учун, Худо берган ҳаёт олдида абадийликка қилинган гуноҳлари учун инстинктив қўрқиш ҳам 
ўз ишини қилди. Ҳаёт ҳар бир кишига узоқ муддатга бир бор ато қилинган, лекин бу ҳаёт 
абадийликка берилган эмас, балки Фазо ва Вақт билан азалдан меъёрлаб ва чеклаб қўйилган. 
Оливер Ордокнинг аҳволи ачинарли эди. Борк Ордокнинг мағлуб бўлаётганини тасаввур 
қилди ва воқеаларнинг шундай тус олишини олдиндан кўра билмагани учун ўзини айбдор деб 
ҳисоблади, бироқ Ордокка бу ҳақда ўз билганича шипшитиб ҳам қўйган эди. 
Ордок кулгили ҳолга тушиб қолган эди. Гўё бу учрашувнинг Ордокка ҳеч қандай алоқаси 
йўқдай уни унутишган ва минбар олдига ташлаб кетишган эди. Барча нутқлару луқмалар фақат 
Филофейга қаратилган эди, митингни уюштирган Ордок, лекин ҳамманинг диққат марказида 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling