Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
53 тура олмайман ва бизлар жим турмаслигимиз керак! — деди у гир атрофга қараб қўяр экан. — Ҳа, бизнинг кварталларда яшаш осон эмас. Лекин биз ҳаммавақт бола деб яшаб келганмиз, бола учун жонимизни ҳам аямаймиз. Бу ишга ҳеч ким аралашмасин. Ўша самовий роҳибга йўл бўлсин! Нега энди у мени таъқиб қилар экан? Нечун менинг шахсий ишимга аралашар экан? Мен қатъий норозилик билдираман! Зал яна гувиллаб кетди, кўплар “тўғри” дегандай бошларини қимиллатиб қўйишди, баъзилар ўринларидан туриб маъқуллагандай қўлларини силкитишди. Ордок мулат аёлга таскин беришга уринди: – Ҳа, мен сизни тушуниб турибман, хоним, лекин Кассандра тамғасининг пайдо бўлиши бизга боғлиқ эмас. Биз бунинг бор нарса эканлигини тушуниб олишимиз керак холос. – Бўлажак президентлик минбаридан туриб самовий роҳибнинг ёни олинаётган бўлса бошқа гап. Ўша киши бу ёққа келсин, осмони фалакка чиқиб олиб, биз аёлларни бутун дунёга шармандаю шаримсор қилаётган роҳиб бизнинг нечук худонинг ғазабига учраганимизни айтиб берсин! — деди ҳовурдан тушмасдан ялтироқ зирак таққан ўша аёл, атрофдаги ҳамфикрларнинг норозилик ялқинига олов ташлаб. Эҳтимол балким унинг уйи ҳам, эри ҳам йўқдир. “Қандай бахтсизлик, — пичирлади Роберт Борк, — қандай фожеали янглишиш. Унинг жони қийноқда, уни тушуниш мумкин”. Аёл эса беш баттар тутақиб, сўзини давом эттирди: – Сизлар уни гениал олим деб аташингиз, у бизнинг кўзимизни очди-ку, дейишингиз мумкин. Орбитадаги ўша нусха мен учун — аблаҳ, ярамас! — деб қичқирди ниҳоят аёл ғазаб билан. Ана шу сўзлар янграгандан сўнг гувиллаган зал тилдан қолгандай бир лаҳза жим-жит бўлиб қолди. Ҳеч ким аёлнинг пишагини пишт демади, ҳеч ким уни тартибга чақирмади. Оливер ҳам ўзини ноқулай сезиб, аёлга ғинг дея олмади. Шундан сўнг Америкада худди шу пайтда телевизор олдида ўтирганларнинг кўпларини ларзага солган саҳна бошланди. – Мана, қаранглар, худодан яширмаганни қандай бандадан яширай, қаранглар, мен нима қилай! — деб бақириб юборди бир аёл, асабий нафас олар экан, бармоғини пешонасига қадаб. — Мана бир неча кундир-ки, пешонамда ўша офат, ўша доғ, ярамас самовий иблис тили билан айтганда Кассандра тамғаси! — унинг юзи телеэкранда йирик кўрсатилди ва аёлнинг пешонасидаги ўша машъум қизил доғ милт-милт этиб турар эди. – Крем ҳам, упа-элик ҳам суриб кўрдим, — деди у билинар-билинмас учиб турган лабларини кафти билан ёпар экан. — Ёрдам бермайди. Йўқолмайди. Кечами, кундузми фарқи йўқ! Бундан чиқди, мен осмондаги бадкирдорнинг назорати остида эканманда! Бундан чиқди, у менинг кўзимга бармоғни тиқиб: қараб қўй, сенинг боланг — ўзингга қарши, онасига қарши, ҳаётга қарши чиқаётир, ўзини ўлдиришларини сўраб сигнал жўнатмоқда! Бинобарин у туғилишни хоҳламайди, у ҳаётдан қўрқади, дер экан-да! Тўғрими? Уни ҳаётга нафрат билан қарашга ким ўргатмоқда? ҳали туғилиб улгурмаган ўша ҳомилани ким ўлимга маҳкум этмоқда, ёруғ дунёдан воз кечишга ким мажбур қилмоқда? Фазодан туриб мени қандайдир даҳшатли зондаж-нурлар билан нурлантиришга кимнинг ҳақи бор? Биз бу ерда ўтирибмиз. Бизни ишонтирмоқчи бўлишган ўша даҳо Филофей осмондан туриб ўз нурлари билан хотинлардаги кассандра- эмбрионларни тимирскилайди. Бизларни назорат қилиб туради! Бизларни бу қадар аҳмоқ деб бармоғини кўзимизга тиқади. Хўш, нима қилмоқ керак? Сиз фақат мени шундай деб ўйлайсизми? ҳа, мана шу залнинг ўзида ҳам менга ўхшаганлар бордир, бу аёллар ўзларида Кассандра тамғаси ниш урганини эҳтимол ҳали билишмас? Нима қилиш кераклигини айтиб беринглар, инсонлар! Мен нима қилишим керак? Мен боламни ҳаётдан қўрққани учун туғилмасдан ўлдирайми? Демак, мен, менинг тақдирим, менинг ҳаётим уни қаноатлантирмас эканмизда? Ёки мен унга ерда жаннат қуриб беришим керакмиди? Қандай қилиб? Шундай қилганимда ўзим ҳам хурсанд бўлардим! Лекин мен дунёни қандай тузата оламан? Ёки мен ўзимни осишим керакми? — шундай деб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди. Яқиндаги қаторлардан қандайдир одамлар югуриб келиб уни икки қўлидан ушлаб олиб чиқиб кетишди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling