Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
Залда яна жимлик бошланди. Минг-минглаб одамлар ерга қараб миқ этмай ўтиришди. Ҳамма 
бу ерга Оливер Ордокни деб келишган бўлса ҳам ҳозир уни бутунлай унутиб қўйишган эди. 
Телекамералар минбардаги Ордокни четлаб ўтар экан, гоҳо ўтирганларнинг юзларини 
кўрсатса, гоҳ умумий манзарани намойиш этар эди. 
Экранда Ордок пайдо бўлиб, овозини чиқарди:
– Мен бу ерда ҳамма саволларга жавоб бера оламиз деб ўйламайман. Эҳтимол, махсус... — 
деб сўз бошлаб эди, лекин залдан чиққан овоз унинг гапини яна бўлди: 
– Кечирасиз, мистер Ордок, — нариги бурчакдан микрофонга қараб мурожаат қилди эркак 
киши, — айтмоқчи бўлганим хаёлингизга ёмон гап келмасин. Биз сиз томондамиз, лекин кўриб 
турибсизки, ҳамма ташвишда. Мен ўзим врачман ва ҳаяжондаман, мен бу аёлни тушуниб 
турибман, у қаттиқ ҳаяжонланмоқда, яна қанча аёл шу аҳволга тушиб қолиши мумкин! Ким 
бўлишидан қатъий назар, қандайдир бир кимса, космосдан чиққан бир қаллобнинг ҳаётимизга 
тумшуқ суқишига нима ҳаққи бор?! Биринчидан, буни конституциямизни бузиш дейдилар. 
Савол туғилади: биз демократик мамлакатда яшаяпмизми ёки йўқми? Биз ўзимизга 
хўжайинмизми ё йўқми? Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дегани қани? Шахснинг ҳуқуқларини 
оёқости қилишга кимнинг ҳақи бор? Қандайдир назарияга, ҳатто илмий концепцияга мувофиқ 
яшаш ва иш кўришга бизни ким мажбур қила олади. Агар мен ўша концепцияни қабул 
қилмасам, у менинг манфаатларимга мос тушмаса, ҳеч ким лаборатория тажрибалари орқали 
менга бошқа бир турмуш тарзини мажбур қилиш ҳуқуқига эга эмас. Мен Филофейнинг 
мактубини диққат билан ўргандим. Кўп ўйладим. Сизни ҳар қанча ҳурмат қилишимдан қатъий 
назар, мистер Ордок, бу масалада, мен сизнинг фикрингизга қўшила олмайман. Филофейнинг 
тавсияларига эргашиб бўлмайди деб биламан. Эҳтимол, илмий нуқтаи назардан у ҳақ бўлса 
бордир, лекин амалда эса – йўқ, у ҳақ эмас. Биз тажриба қилинадиган каламушлар эмасмиз-ку! 
– Тўғри! Офарин! ҳақ гапни айтаётир! — деган овозлар янграб, зал тўлқинланиб кетди.
Телекамералар зал бўйлаб ўрмалар экан, бақириб-чақираётганларни бирма-бир йирик қилиб 
кўрсата бошлади. Телеоператор бир зумда Ордокнинг ўзини ҳам яққол кўрсатиб ўтди. У аянчли 
бир аҳволга тушиб, шумшайиб қолган эди. Минбар олдида бутунлай саросимага тушган, нима 
қилишини билмай, залдаги бебош эҳтиросларни қандай босиш йўлини тополмай нажотсиз 
турар эди. Худди шу онда Борк Ордокнинг юзида яна пайдо бўлган доғларни сезди. Ана, шўрва 
юзидагидай қизғиш кўкимтир доғлар узоқдан экранда иссиқ ва намдай туюлди. Бутун кору 
ҳолни кўриб турар экан, Борк Ердаги ёвузликларнинг манбаи одамларнинг ўзларида 
эканлигини тан олишни хоҳламаганликларидан ғалати бўлиб кетди. Ҳа, улар Филофейни 
тушунишни ҳеч ҳам хоҳлашмайди. Борк Ордокка ачинди. Ордок эса ҳақоратланган эди. “Иши 
юришмади, юришмади-да, — деди ўзининг эски дўсти учун жони куйиб Борк. — Энг муҳими, у 
руҳий тушкунликка учрамасин-да! У зални қайта ишонтира олса, ўз нуқтаи назарини ҳимоя 
қила билса, олдинги мавқеини эгаллайди. Қўлидан келармикин? Вой худойимэй, қандай 
бемаънигарчилик! Биз барбод бўлдик, биз айбдор эмасмиз, лекин иш бизнинг ўзимизга 
келганда гўё кўр бўламиз қоламиз. Шўрлик Филофей, ҳозир шу залда бўлса эди!” 
– Мен сиздан илтимос қиламан, мистер Ордок, ўз номимдан, агар менга қўшилишса, 
сайловчилар номидан сўрайман. Буни шундай қолдириб бўлмайди! — ўзини врачман деб 
танитган киши шовқинни бардош билан енгиб, микрофон олдида бақириб-чақира бошлади. — 
Америка фуқаролари устидан қандайдир экспериментлар ўтказишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ! Ўша 
самовий роҳиб бутун инсониятни қандайдир тўда, оломон деб билади, бу унинг иши, бизнинг 
ишимиз эмас. Биз эса америкаликлармиз. Биз – мустақил шахслармиз! Қўшма Штатлар 
ҳудудида ғаламислик билан нурлантиришлар ўтказишни ман этиш зарур! Энди Конгресс ўз 
сўзини айтсин, бизнинг федерал органларимиз ўз сўзини айтсин! 
– Тўғри, рост! Тақиқлаш керак! – Ҳамма ёқдан овозлар эшитилди. 
– Тақиқлансин! 
– Тинчланинг, жаноблар! Илтимос қиламан, хонимлар! – саҳнадаги микрофон олдида туриб 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling