Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
57 қилинганидек, Филофей осмонда туриб бизга чоҳ қазияпти, мен ҳам шу фикрдаман. Мен яна қўшиб қўйган бўлур эдимки, ниҳоят, у билиб турибми, билмасданми, охир оқибатда бизнинг демократиямизга ҳам чоҳ қазияпти. Бу ақли салимга тўғри келмайдиган фикрга ўхшайди, лекин аслида шундай. Бу чоҳ ёвуз ният билан, инсонга қарши қазиляпти. Иблис маккорлигининг чек- чегараси йўқлигига биз сиз билан яна бир бор ишонч ҳосил қилаётирмиз. Мен ана шу ҳақда гапирмоқчи эдим, лекин бундан аввал мен ҳамсуҳбат бўлган баъзи бир билағонларнинг фикрларини айтиб ўтмоқчиман. Бироқ сўзимнинг иккинчи қисмига – Филофей мактубига ўз муносабатимни билдиришга, кўриб турганингиздек, ҳақиқатдан ҳам улгурмадим. Микрофонлардан айтилган гаплар менинг фикрим билан бир жойдан чиқди. Бу жуда соз, менинг обрўйимга обрў қўшади. Ҳозир жамият устида қўққисдан мислсиз хавф пайдо бўлди деган мулоҳазага тўла қўшиламан. Ўзини роҳиб Филофей деб таништирган одамнинг кори- амали генетик тадқиқотларга дахлдорга ўхшаб кўринади, аслида эса бу тажовуз, бизнинг руҳиятимизни, ўзимизга, цивилизациямизга бўлган тарихий ишончимизни кунпаякун қилишдир. Эътибор беринг, бу тажовуз осмондагина олиб борилмаётир, Филофей Ердан ҳам ўзига ҳамфикрлар топди – бизда фан ва ижтимоий ҳаётда катта эътибор қозонган шахсларни ўзига шерик қилиб олди. Мана сизга аҳвол? Ўзларининг космик илҳомчиларини дарҳол кўкларга кўтаришга тайёр турган ана шу зотлар Филофей билан бир бўлиб олиб унинг номидан ерда ғалаёни азим кўтариш, бизнинг мавқемизни шубҳа остига олиш ва энг муҳими, — аёлларимизга қандайдир иблисона нишон — Кассандра тамғаси тақиб бадном қилиш учун вақт-соат кутишмоқда. Фалокатлар ва бахтсизликларнинг башоратчиси бўлган Кассандранинг номи билан аталган тамғанинг ўзи дилларга ғулғула солади. Номи ҳам тасодифий қўйилган эмас. Қандайдир маккарона ният бор бунда! Сергак бўлайлик! Бутун миллат сергак тортайлик. Филофейнинг академик либосидаги ҳамфикрлари одамларга оммавий ахборот воситалари орқали таъсир этишга, космосдан келган сохта башоратларга ишонтиришга мажбур қилиш учун шай туришипти. Бу ҳеч ҳам муболаға эмас, ишонинг, бу инсониятга қарши фитнадир. Худди шундай! Менинг ташвиш тортаётганимнинг боиси ана шунда, ҳурматли сайловчилар!... Зал худди шуни кутиб турган экан. Одамлар президентликка номзоднинг нутқига маҳлиё бўлиб, ундан сеҳрли нигоҳларини узмай қўйишди. Ҳозир Оливер Ордокнинг оғзидан чиққан сўзлар уларнинг дилларида ҳамдардлик ва хайрихоҳлик топди. Одамлар “Альфа-Бейсбол” спортзали гумбазлари тагида биргаликда нафас олишар, Оливер Ордокнинг даъваткорона сўзларига бутун вужудлари билан қулоқ тутишар эди. Шак-шубҳасиз бу ғалаба эди. Ордокнинг халқ олдидаги мағлубиятидан кейинги ёрқин зафари эди. У ғалабага йўл топди, у топганда ҳам усталик билан топди, у стратегиясини бехато ўзгартирди, ана энди самарасини тотиб турипти. Ордокнинг ўзи ҳам ўзгариб кетди. Энди минбарда бутунлай бошқа одам тургандай эди. Унинг сўзлари залдагиларга қандай кучли таъсир этганини кўриб, гапирган сайин руҳан парвоз қила бошлади. Бу ўз-ўзидан мамнун бўлиш, муваффақиятдан лаззатланиш, ўз сўзидан қаноатланиш ва роҳатланиш лаҳзаси эди; бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди; унга шундай туюлдики, унинг сўзлари қайнаб чиқиб, теварак-атрофдагилар дилидан, биринчи галда таҳсинлар айтиб турган аёллар дилидан ўрин олаётир, барча одамлар – эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўзларини унга яқин тутишар ва ҳар бир киши унга жон деб қулоқ осар эди. Ордок қаттиқ пишқириб уюрдаги бияларга шитоб билан ҳужум қилган айғирга ўхшаш шу ҳолатдан куч оларди, ҳар бир сўзи ўзига куч бағишлар ва ўта ардоқли, лекин ҳали қўлга киритилмаган ҳокимият билан қовушиб кетиш онининг яқинлигини олдиндан сезиш ҳиссини уйғотар эди. Ордок ўзида бошқаларга тинимсиз амри-фармон бериш истаги ниш ургандай сезди, бу даъват бошқаларга ҳоким бўлиш, буйруқ бериш, бўрилик қилиш ҳисси одамлар қонида ҳали улар ўрмонларда ярим ваҳший ҳолда яшаб юрган чоғларидан буён яшаб келади. Лекин ҳокимият лаззатига йўл нутқлар оқими орқали ўтар эди — бунда сўзлар зич қаторлар ҳосил қилиб, қалъани, бу ўринда Филофейнинг ғояларини ва унинг ҳали мағлуб бўлмаган ҳамфикрларининг ғояларини забт этиш учун ишга солинган эди, у Филофей фикрларига қарши курашиш учун |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling