Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
56 самода Филофей – осмоннинг бир кунжагида олам кезаётган ўша самовий роҳиб эди. Йўлаклардаги микрофонларни ўраб-қуршаб олган одамлар ўз дардларини президентликка номзодга эмас, балки роҳиб Филофейга айтиб олишга шошилардилар. Ордок эса нима учундир минбарда қаққайиб тураверди. Унинг назарида ҳамма нарса бозорга айланган эди. Ордокнинг ўз вазифасининг муҳимлигини сайловчилар ва телетомошабинларга етказиш учун тайёрланган нутқи ва кўзланган мақсадлари – барчаси пуч бўлиб чиқди. Спортзал гумбази тагида кулиб турган Ордокнинг расми осилган ҳаво шари энди қандайдир кулгили, совун кўпигига ўхшар эди. Ҳолдан тойган, ҳақоратланган Ордокнинг ўзи эса бутунлай довдираб қолган эди. Унинг ёнига маслаҳатчилари ва ёрдамчилари югуриб келишиб, нималарнидир пичирлашарди, лекин у микрофон олдида сўлжайиб тураверди. Унинг кўзлари ғазабга тўла эди, юзидаги доғлар олдингидан ҳам аниқроқ кўрина бошлади. Бу унинг муваффақиятсизлиги, бутун мамлакат кўз олдида режаларининг барбод бўлиши эди. Митинг дарёси бошқа йўналиш олди. Чўкиб кетаётган кишига ногоҳон сомон чўпи ташланмаганида, ҳаммасининг нима билан тугашини Худо биларди. Бирдан ён томондан саҳнага спортчига ўхшаган бир йигит югуриб чиқди; галстугини тортқилаётган ва навбат билан гапиртиришларга беҳуда уринаётган бошқарувчига яқин келиб, қулоғига нималарнидир пичирлади ва унинг қўлидан микрофонни юлиб олди. Кейин залга қараб, бор овози билан гапира кетди: – Тўсатдан орага суқулганим учун узр. Бир гапим бор! Муҳим гап! – Шовқин босилди. Залга бир зум тинчлик чўкди. Энди бир лаҳзани ҳам қўлдан бой бермаслик керак эди. – Менинг отим Энтони Юнгер, — деб ўзини таништирди ногоҳон саҳнада пайдо бўлган йигит. “ҳа, Энтони Юнгери шу экан-да, келишган йигитча экан”, — ўйлади Роберт Борк. — Машҳур одам эмаслигимни исмимдан ҳам билса бўлади, — деди Юнгер. – Лекин мен ҳам сизларга ўхшаш, округимизнинг сайловчисиман. Сўзга чиқиш ҳуқуқимдан фойдаланмоқчиман. Бунинг устига мистер Ордокнинг қўмондасиданман, унинг маслаҳатчиларидан бириман. Қулоқ солинг. Бизнинг митингимиз космосдан бизга ташланган муоммолар мунозарасига эмас, балки президентликка номзод билан учрашувга бағишланган. Шунинг учун сайловолди муҳокамамизни давом эттириш мақбул бўлур эди. Филофей билан эса кейинги сафар шуғуллансак, чунки бу ноёб янгилик ҳақида ҳали кўп ўйлаш ва мулоҳаза қилишга тўғри келади. Шунинг учун регламентга қараб иш қилсак, Мистер Ордокдан Филофей муаммоларини қўйиб ўз сайловолди дастурини айтиб беришини сўраймиз. Бу айни муддао бўлди. Жанжал бостирилди. Борк Энтони Юнгернинг келганидан мамнун эди. У Юнгерни тахминан худди шундай бўлса керак, деб тасаввур қилар эди. Шундан сўнг ҳам ҳеч кимнинг, ҳатто Боркнинг ҳам тушига кирмаган воқеа рўй берди. Ордок ўзини ўнглаб олди – у энди ташаббусни қўлига олган эди: — Ҳа, мен ўз нутқимни давом эттираман, — тайёрланиб сўз бошлади ва кўзлари ёнишидан, чеҳрасидан унда қандайдир ўзгариш рўй бергани сезиларди. Унда жасорат пайдо бўлди. – Ҳа, ҳурматли сайловчилар, ҳозир Энтони Юнгер айтгандай, мен бу ерда ўз нутқимни давом эттириш учун турибман. Лекин кичкинагина қўшимча бор. – У озгина жим туриб, ўтирганларга синовчан назар ташлади-да, тушунтирди: — Мен худди ана шу Филофей, ҳа Филофей ҳақида гапираман, — таъкидлади у. – Мен бу ерда микрофонда гапирганларга қўшимча қиламан, космосдан бизга қилинган ҳужум билан боғлиқ фикрларни ривожлантирмоқчиман, бизнинг генетик вазиятимизни қаттиқ танқид остига оламан. Биринчи галда ана шу ҳақда гапираман, чунки мен сайловчилар билан, халқ фикри билан яшайман. Бу ерда ҳаммамиз ҳамжиҳатмиз, мен учун энг муҳими шу. Микрофонлардан эшитилган нутқлар меникига ўхшаб кетади. Мен ҳам шу ҳақда, америкаликлар учун олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқларимизга космосдан бўлган мислсиз тажовуз тўғрисида тахминан худди шундай хаёлларга бордим. Бу ерда қайд |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling