Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
47 Кечирасиз, агар барча ўтмиш замонларнинг жабрини биз тортгудай бўлсак, — шундай бўладиганга ўхшаб қолди ўзи, — сизнинг иборангиз билан айтганда, очкўз мавжудотлар, яъни бизлар, ҳаммамиз ва биздан олдин ўтганларнинг гуноҳи кабиралари касрига биз қоладиган бўлсак, бизлар ўзимизга ўзимиз норозилик билдирмасак ким норозилик билдиради?! Шу нарса аниқландики, ёвузлик уни ижро этган кишилар билан биргаликда изсиз, жавобсиз кетмас экан, балки ирсиятнинг қайси бир хампаларида талай вақтгача сақланиб турар экан. Бундан чиқадики, эртами-кечми кимдир ҳаётидан воз кечиб ўшанинг касрига қолар экан?! – Ҳа, шундай бўлиб чиқаётир, Энтони. Гап шундаки, эзгулик билан ёвузликни бир шоданинг доналари деб ҳисобласак ҳам, уларнинг нисбати тўғрисида кам ўйлаймиз. Ёвузликнинг устунлик қиладиган куч экани тўғрисида, ёвузликнинг бизнинг туб моҳиятимизни, бурчимизни хонавайрон этиб, доимо барбод қилиб туриши, бизнинг умумбашарий қадриятларимизни кўкка совуриши ҳақида, одамнинг ҳозиргига нисбатан бутунлай бошқа сифат касб этиши учун яшашнинг янги усулларини ақлнинг билиб олишига ёвузликнинг йўл бермаслиги тўғрисида кам ўйлаймиз. – Мистер Борк, одамлар жисмоний жиҳатдан бизга ўхшагани ҳолда сифат жиҳатидан бошқа интеллектга, заковатга эга бўлиши, бутунлай бошқа хулққа эга бўлган мавжудотларга айланиши мумкинмиди? – Айланганда қандай. Биз ҳаммамиз ўз ёғимизга ўзимиз қоврулиб келдик, биз бутун Коинотда бирдан-бир ақлли мавжудотлар эдик. Ҳеч қандай маҳлуқлар билан рақобат қилмадик. Шундай экан, бизда бошқа маънавий эволюция, тамомила бошқа тараққиёт бўлиши мумкинмиди? Бу ҳақда қанчалар ўйлаш, мунозара қилиш мумкин. Лекин шуниси ҳақиқатки, биз фан ва техника тараққиётида ҳам ҳар қанча ютуқларга эришмайлик, ҳаммамиз, афсуски, бир- бирларимизни ямлаб ютадиган йиртқичлигимизча қолаётирмиз. – Афсус, минг афсус. Демак, самовий роҳиб бизни генетик жиноят устида тутиб опти-да?! Лекин, ҳар қанча калтафаҳмлик бўлмасин, айтайки, бизнинг ҳозирги аҳволимизга нисбатан бошқачароқ бўла олмаганимиз менга алам қилади. Мистер Борк, ана шу фикрда бизларни мазохистик кечинмалар сари элтадиган одатий идеалистик оҳанг йўқмикин? – Албатта бор, чунки мазохизм — чўлда туриб дарахтзор йўқ экан деб шикоят қилиш демакдир. – Ана шундай дарахтзор йўқ бўлса, бундан кейин ҳам бўлмаса, сиз нимани таклиф қилган бўлур эдингиз. – Фақат бир нарсани — ақл боғ-роғларини барпо қилишни. – Бу нима дегани? – Бу нима дегани? Сен тутган жойидан узадиган журналист экансан! Филофей кашфиётлари нуқтаи назаридан бу фақат бир нарсани англатади: кассандра-эмбрионларнинг сигналларига қулоқ солиш, Кассандранинг ҳар бир белгисини огоҳлантириш деб қабул қилиш. Бизнинг қалбимизда етилиб келаётган ҳис — ёруғ дунёга келишдан қўрқинч ҳиссини фақат шу йўл билан тўхтатиш мумкин. Генетик ҳалокатнинг яқинлашиб келаётганини ҳар бир киши, умуман инсоният билиб-тушуниб олмоғи зарур. Мен “Трибюн” учун ёзаётган мақоламда худди ана шу ҳақда гапираман. Кечирасан, Энтони, телефонда ҳаммасини айтиб бўлмайди. Қисқаси, инсониятнинг келажак авлодлар олдидаги масъулияти бундан буён янги мазмун олажак, эҳтимол, бу эволюциянинг янги бир даврасидир. Кеча Ордокка ҳам тахминан худди шундай дедим. У ҳам ташвишда. – Ҳа, мистер Борк, бу сафар бизнинг Ордокка яна шунинг учун ҳам қийин бўладики, бу вазият унинг сиёсий репертуаридан эмас. Ордок каби сиёсатчиларни мен яккама-якка курашувчи сиёсатдонлар дейман. Ордок кўз олдида рақиб бўлса, ишонч билан курашади, ўшанда ҳужумга ўтади, бу ҳамманинг кўз ўнгида бўлиши керак. Тор доирада у ҳатто “зарурий душман” тушунчасини ишлатади. Ана шундагина у ўзини ғолиб сезади. Буниси эса қандайдир мавҳумлик! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling