Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
45 кўринади!” — ўйлади у. – Ёши нечаларда экан? — Мен ҳам Горбачев даврида Россияда бўлганман: — деди рус мавзуига жавобан. — Москва, Ленинград, Киев. Айтмоқчи, Энтони, сиз неча ёшдасиз? Шунчаки гап келганда сўраяпман. – Марҳамат! Улуғсифат бўлиб кўриниш учун — ўттиз ёшдаман демоқчи эдим, энди, аниғини айтаман — йигирма саккиз ярим ёшдаман, — деди у. — Ақл кирадиган вақт кепти. Яна нима дейиш мумкин? ҳаёт ва билимнинг бошқа қутби бўлмиш Москва менга кўп нарса берди, лекин кэгэбега хизмат қилмаганман. Бошиданоқ айтиб қўяй. Америкада кенг тарқалган бу ҳазилга ҳар иккаласи ҳам кулиб юборди. – Кечирасиз, Энтони, ёшингизга қараганда сиз менинг ўғлим тенгисиз. Бунга қизиқишимнинг боиси шуки — гап жиддий масалалар устида кетганда суҳбатдошнинг ёшини билиб қўйган яхши. – Мен ҳам шундай деб ўйлайман. Сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билиб олдим десам бўлади. Сизнинг китобларингизни ўқиганман, кейинги вақтда “Жаҳоншумул уйнинг тўққиз эшиги” номли мақолангизни қайта-қайта диққат билан ўқидим. – Ҳа, бу футурология соҳасида бутун дунёда баён этилган ғояларни таҳлил қилишга уриниш эди. Раҳмат, бошим осмонга етди, — жавоб берди Борк. – Мен ўзим, сизга айтсам, академик услуб билан айтганда, тушуниб бўлмайдиган нусхаман, — деди Энтони киноя аралаш, — билим резгиларидан ясалганман, фалсафадан тортиб илми нужумгача барча соҳага тиришиб-тирмашиб ёпишганман, қачонлардир космосни орзу қилганман. Касаба уюшмаси ишлари билан ҳам, журналистика билан ҳам шуғулланганман. Оливер Ордок билан яқинлигим шундан. У популизмга умид боғлаган, унинг кучи ана шунда. Сайлов олди пойгасида энди унга ёрдам бериш керак. Биз ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз ҳам. Унинг қўмондасида оммавий ахборот воситалари билан шуғулланаётирман. Масалан, шу бугун уч соатдан кейин “Альфа-Бейсбол” спорт залида сайловчилар билан катта учрашув бўлади. Одам деганингиз денгиз, бевосита телевидениеда кўрсатишади. Шундан кейин кечқурун — матбуот конференцияси бўлади, бу ҳам бир неча каналда бевосита телевидение орқали кўрсатилади. Буларнинг ҳаммасини сизга бекорга гапириб бераётганим йўқ, мистер Борк. Эҳтимол, бизнинг, яъни Ордокнинг ишлари қайси соҳаларда яхши кетаётганини, қайси жабҳаларда оқсаётганини билиш сиз учун қизиқарлидир. Кечирасиз, сизнинг вақтингиз борми, мен сизни гапга тутиб қолмадимми? – Йўқ, қулоғим сенда, Энтони. – Шу муносабат билан менинг нимага эътибор бермоқчи эканлигимни билиб қўйсангиз. Эрталаб биз ҳаммамиз йигирма чоғли одам — ёрдамчилар, экспертлар ва бошқалар Ордок кабинетида йиғилдик, у энг аввал самовий роҳибнинг мактуби юзасидан кеча сиз билан телефон орқали узоқ суҳбат қилганлиги ҳақида ахборот берди. – Ҳа, гаплашиб эдик, — тасдиқлади Роберт Борк. – Ҳамманинг дилида ва тилида бўлган нарсалар юзасидан Ордокнинг сиз билан маслаҳатлашгани зўр бўпти. У борган сайин кўпроқ шуҳрат қозонаётган сиёсатчи, лекин ҳечам пайғамбар эмас ва... – Энтони, азизим, — унинг гапини бўлди Борк. — Биламан, менга мурожаат қилишни Ордокка сен шипшитгансан. Лекин мен ҳам пайғамбар эмасман. Мени ҳаммасини бир зумда фаҳмлаб оладиган одам деб ўйлайсанми? Шу барча масалаларни ипидан игнасигача тушуниб олишимга ёрдам берса, хоҳлаган одамга мурожаат қилишга тайёрман. Сен бу масалаларнинг ҳаммасини биладигандай менга телефон қиляпсан. Мен ўз мулоҳазаларимнинг шубҳасизлигига кафолат бера олмайман. Буни назардан қочирмаслик керак. – Шундай экан мен мамнунман! — Энтони Юнгер Боркни ўз жавоби билан ҳам ҳайратга солди. Ва унинг овози ёқимли жаранглади. – Сен нимадан мамнунсан? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling