Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
42 ғазабнок жанжаллашар эдики, бунақасини дунёнинг бирон гўшасида эшитмайсан... Лекин бугун улар, ярим кечада пайдо бўладиган жанжалкаш шарпалар йўқ эди... Майдон холи эди... Бойқуш Кремль қалъасининг кунгирадор девори устидан шув этиб учиб ўтгач, ўзининг улкан кўзлари билан бутун теварак-атрофни кўздан кечириб борди-да, бўм-бўш томлар устидан ўтиб сарой боғлари томон йўл олди. У бу ерда кузнинг қалин шох-бутоқлари орасида секингина “уҳ” тортди, тепалик устига чиққач пастда сокин оқаётган дарёнинг муюлишига, ухлаб ётган уйларнинг қоронғу томларига назар ташлади. Кўприк тагида дайди кўппак ангиллар эди. Совуқ еган бўлса керак... Бойқуш бирдан хаёл суриб кетди, қулоғига кўз илғагис узоқ-узоқлардан, дунёнинг бир чеккасидан қандайдир товушлар эшитилгандай бўлди — океанда тун қўйнида китлар галаси сузар, тоғдай таналари билан баҳайбат тўлқинларни ёриб борар эди. Китлар атрофида океан суви гувиллар эди. Сув уларнинг сузишига монелик кўрсатар, лекин китлар парвойи палак қаёққадир шошилмоқда эди. Уларнинг вулқондай қайноқ нафасидан қандайдир ташвиш- хавотир сезилгандай эди. Бойқуш Кремль тепалигида турар экан ер куррасида қандайдир воқеа содир бўлишини сезди. Ҳар доим шундай бўлган — дунёдаги ҳар қандай фалокати кабир олдидан китларни ташвиш-хавотир босар эди. Кремль боғида бойқуш оғир хўрсинди. Тонг ёришмоқда эди... Эртасига рўй берган воқеа Роберт Борк учун қандайдир кутилмаган нарса бўлмади, воқеаларнинг бундай кечишини олдиндан билиш мумкин эди. Лекин бунчалик кескин тус олишини кутмаган эди... У эрталаб лекция ўқиш учун дорилфунунга кетаётганида ўзини хотиржам ва мамнун сезар эди. Кейинроқ эса... Тушдан кейин Борк уйига қайтди. Йўлда машина рулида диққат-эътиборини бир ерга тўплай олмади. Тезроқ уйга бориб, Жессидан босимни ўлчайдиган ҳалиги аппаратни, ўша отинг қурғур ўша асбобни топтирмоқчи бўлди. Жесси баъзан ўзиники билан бирга Робертнинг ҳам босимини ўлчаб қўяр эди. Унинг соғлиги жойида, нолишга ўрин йўқ эди, босимини ўлчашга уринганда хотинининг инжиқликларига марҳамат юзасидан кулиб қўйиб рози бўларди. Энди эса соғлигидан хавотирлангандай ҳаммасини ўзи билиб олмоқчи бўлди. Тоби қочгандай сезди ўзини. У умр дунёсининг омонатлигини сезгандай ғалати бўлиб кетди. Ҳаёт қандайдир ўрнидан қўзғалгандай, шамолда қалқиб тургандай туюлди, кўп йиллардан бери таниш-билиш кишиларнинг кўзларида ва овозларида ҳам нимадир ўзгаргандай сезилди, эҳтимол унинг ўзида ҳам шундай бўлгандир? Тез юришга мўлжалланган ва мукаммал жиҳозланган ўша ажойиб кенг йўлни ҳам ўзи яхши билмагандай ҳис қилди. Йўлда ҳам негадир хавотирга тушиб борар эди. Ҳамма нарса олдингидай эмас, бутунлай ўзгариб кетгандай эди. Ҳаммаси ўз ўринларида бўлса ҳам теварак- атрофдаги борлиқ гўё бошқача аҳамият касб этган... Бунинг боисини тушуниш қийин эди... Жессининг машинаси уйининг ёнида турган экан. Борк буни кўриб бир оз ўзини енгил сезди. Демак, хотини ҳали репетицияга кетмаган экан. – Хўш, ишлар қалай? — деб Жесси истиқболига чиқди. Унинг чеҳрасида ҳар доимгидай табассум балқир эди. — Яна бир нарса бўлдими? Нима учундир авзойинг ғалати. — Жесси эрининг юзига боқдию табассумли нигоҳи бирдан ўзгарди. — Тобинг қочиб қолдими? – ҳечқиси йўқ. Жесси, тасаввур ҳам қила олмайсан, одамлар жинни бўлиб қолганга ўхшайди! — деди-да, портфелини диванга ташлади, пиджагини ечиб улоқтирди. – Кофе ичасанми? – Майли. Қўнғироқ қилишдими? – Қилишди. Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз. Шаҳарда нималар бўлаётганини айтиб бер. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling