Microsoft Word kr shoirning tuyi ziyouz com doc
Download 439.26 Kb. Pdf ko'rish
|
шоирнинг туйи
www.ziyouz.com кутубхонаси
5 бир неча кишининг қулоғи динг бўлиб, кўзлари айбдорни қидириб қолди. — Биз у билан ҳар вақт, ҳар жойда бирга эдик: ўша йилларнинг зарбдор иншоотларини бунёд этишда бўлсин, социализм душманларига қарши омонсиз жангларда бўлсин — ҳамиша! Биз бирга эъжод қилдик, бирга яшадик. Биз у билан тенгдош-тенгқур эдик, у мендан атиги бир ҳафта катта. Афсус ва надоматлар бўлсинким, шундоқ ноёб истеъдод соҳиби, ажойиб дўстим ноҳақ туҳматларга дучор бўлиб, халқ душмани сифатида олис совуқ ўлкаларга сургун этилди. Ён тарафдан кимдир қалтис, омонсиз луқма ташлади: — Сиз-чи? Дўстингизни ҳимоя қилмадингизми? Ҳайъатда бесаранжомлик бошланди. Олдинги қаторларга сипо кийинган норғул-норғул йигитлар оралаб қолди. Таъқибкорнинг шогирдлари. Оқсоқол заррача парво қилмай сўзида давом этди: Митрофан Григорьевичнинг матнида бу каби ғаламисона луқмалар назарда тутилмаган, бинобарин, уларга жавоб ҳам ҳозирланмаган эди. — Мана, ниҳоят, жонажон партия ва ҳукуматимизнинг совет адабиётига, эъжод аҳлига чексиз ғамхўрлиги туфайли Оташқалб шоиримизнинг пок номи оқланди, мана, бугун тантанавор юбилейи ўтказилмоқда. Биз бу кунни эллик йил, яъни ярим асрдан кўпроқ кутган эдик. Яна бир «экстремист»нинг сабри чидамади: — Ёлғон, кутганингиз йўқ! Ҳайъатдагилардан кимдир микрофонни қаттиқ, таҳдидкор оҳангда тикиллатиб қўйди. У ер-бу ерда сергак турган норғул йигитчаларнинг кўзи баттар олазарак бўлди. Оқсоқол деса дегулик шоири замон барваста қоматини минбардан кўтарди, тилла гардишли кўзойнагини қўлига олиб, тўлқинсимон оппоқ сочини асабий тарзда орқага тароқлади. Чап ёноғи ғазабдан пир-пир учарди. Галварс Митрофан! Топган гапини қаранг! Нечево! Бундан баттар ҳужумларни кўрганмиз. Не-не курашларда енгиб чиқдик. Бу гал ҳам, керак бўлса, ғалаба киламиз! Йўқ, ғалаба қилиш осон эмас экан. Анжуман аҳли бир хил тоифа — нуқул ҳақиқатталаблардан иборат демоқ соддалик бўларди. Луқмачилар орасида демократияни шиор қилиб, элнинг кўзида ўзини ҳар турли мағзавадан тозалаб олмоқчи бўлганлари ҳам йўқ эмасди. — Оташқалб ўзидан зўр шоирлиги учун Оқсоқол уни ҳасаддан қаматиб юборган, деган гап юради, айтинг-чи, шу тўғрими? Оқсоқол батамом довдираб қодди. У ҳаммасини кутган, лекин бу қадар шафқатсиз ҳужумга тайёр эмас эди. Қўлида титраётган кўзойнакни минбар пештахтасига қўйиб, овоз келган тарафга тикилди. Ўртароқдаги қатордан чорпахил бир башара унга қараб тиржайиб турарди. Анови! Ҳаҳ, ҳароми кўрнамак! Шоирлик даъвосида юрадиган, элликка етиб ҳам тозароқ бирор нарса ёзмаган бу ярамас мана шундай маъракабузарлиги билан машҳур эди. Аллақайда ёш ҳаваскорлар тўгарагини бошқарган бу «мураббий» у ерда бир норасидани булғаб қўйиб, кўп шармандалик бўлган, бир тўп шоир-ёзувчи унинг ташкилотдан бадарға этилишини талаб қилган; аммо Оқсоқол, нодон Оқсоқол кўкрак тутиб шу мурдорнинг ҳимоясига чиққан эди. Чунки уч-тўрт кун олдин у йиғлаб, тавалло билан Оқсоқолнинг ҳузурига келган, «Ўзи бузуқ экан, устоз, амакиваччаси бузиб қўйган экан, уйлан десангиз — уйланаман», дея ишни бости- бости қилишга кўмаклашишни сўраган эди. «Устоз»нинг кўнгли ийиди. Майли, йигитчилик деб итлик қилиб қўйибди. Уйланмоқчи, айбини ювмоқчи. У прокуратурага ошириб-тошириб ижобий тавсифнома ёзиб берди, жамоатчиликнинг ғазабини пасайтирди. Нега? Аввало, анови замонларни кўрган одам, охират олдидан қўлни сал поклаб олгани маъқул, бу ёғи энди бўлган иш бўпти, жувонмарг бўлиб кетмасин, деди. Қолаверса, ўзи бошлиқ бообрў ташкилотда бундоқ шармандалик содир бўлгани эларо овоза этилмоғи раво эмас. Бугун келиб ана шу ювуқсиз... Хайрият, одамларда инсоф деганидан бор экан. Оқсоқол тили танглайига ёпишгудек музтар бир ҳолатда қолганида у ер-бу ердан уч-тўрт одам туриб, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling