Microsoft Word kr shoirning tuyi ziyouz com doc


Download 439.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/28
Sana16.06.2023
Hajmi439.26 Kb.
#1508790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
шоирнинг туйи

www.ziyouz.com кутубхонаси 
6
нобакорнинг танобини тортиб ўрнига ўтқазиб қўйди. Таажжубки, уларнинг деярли бари 
Оқсоқол унчалик хушламай юрадиган кишилар эди. Тавба, яхшилик билан ёмонликнинг 
чегараси борми ўзи бу дунёда?! 
Шундан сўнг Оқсоқол шоир «Митрофаннинг қоғози»га қарамай, бундай меҳрибонликлар 
учун жонажон партия ва ҳукуматига, адабиётнинг дўсти ва чинакам ҳомийси бўлмиш 
«ҳаммамиз учун ҳурматли зот» — Энг катта раҳбарга аҳли анжуман номидан кўпдан кўп 
миннатдорлик изҳор этмоққа ижозат сўради. Анжуман аҳли баҳамжиҳат оёққа қалқиб, гулдурос 
қарсаклар билан унинг таклифини олқишлади. Бундан руҳланган нотиқ сўзини энди дадил 
давом эттириб, «ҳаммамиз учун ҳурматли» Энг катта раҳбар, яъни ўзининг қадрдон дўсти 
муҳим давлат ишлари билан қаттиқ бандлиги сабабли, афсуски, бугунги анжуманда иштирок 
эта олмаётганини айтиб, эҳтиром юзасидан у кишига ҳайъатдан фахрий ўрин қолдиришни 
таклиф қилди. Бояги якдил издиҳом буни ҳам гуриллаб маъқуллади. Мажлис раиси кейин Энг 
катта раҳбарнинг анжуман аҳлига йўллаган табрикномаси ҳамда ҳукумат қарорини ўқиб 
эшиттириш учун сўзни мамнуният билан Мафкурахонимга берди. 
Мамнуният билан Мафкурахонга сўз беришга берди-ю, Оқсоқол шоир ичида ғижиниб қўйди: 
«Энди шу манжалақи бизга катта!» Бояги ҳижолатбозлик эсига тушиб, худди ўзи мулзам 
бўлгандек ноқулайлик сезди. Авваламбор, роса таранг қилиб, шунча одамни сарғайтира-
сарғайтира ташриф буюрдилар бу хоним. «Пўшт-пўшт» билан киргач эса, дам олиш хонасида 
узунчоқ биллурдан таманно этиб сув ҳўпларканлар, «Қани, домланинг ўзлари келдиларми?» 
деб қолса бўладими! Ҳамма бир-бирига қараган, ҳамма хижолат. Шўх, ҳозиржавоб маданият 
вазири тўқсонларни қоралаб қолган, қулоғи оғир кекса рассомни рўпара қилиб, вазиятни 
юмшатмоқчи бўлди. «Домлани танийман, комсомолда ишлаганимда мани чизганлар, — деди 
Мафкурахоним ясама хушҳоллик билан рассомга оппоқ бармоқларининг учини тутқазиб.— Ман 
юбилярни сўравобман...» Яна ҳамма бир-бирига қараган, яна ҳамма хижолат. «У киши етиб 
келолмадилар, — деди кимдир орқароқдан жасорат кўрсатиб. — Узоқдалар, ҳу-у Узо-оқ 
Шарқда». 
Мафкурахоним деганимиз асли комсомолдан етишиб чиққан, кейинчалик талай йил пойтахт 
туманларидан бирида партия қўмитасига етакчилик қилган, бир оз муддат маданият вазири 
ҳам бўлган, мана, олти ойдирки, янги эгарга ўрнашиб, мафкура отининг жиловини тутган эди. 
Қирқ беш ёшлар чамасидаги бу хотин сўзга ниҳоятда чечан, бирпасда дунёни ағдар-тўнтар 
қилгудек фаол ташкилотчи, оқни қора, қорани оқ деб исботламоққа айниқса моҳир эди. У таги 
оқсуяк хўжалар авлодидан бўлиб, марксча-ленинча таълимотга азбаройи меҳри зўрлигидан 
насл-насабини инкор этган, ўзи хушбичим, оқбадан, лекин юпқа лаблари ҳар қанақа одамни 
чимдишга шайгина аёл эдики, мансаб пиллапояларидан енгил-енгил ҳатлаб ўтишига ва ниҳоят 
муҳим бир жабҳанинг қулоқбошига маҳкам ўрнашувига ана шу сифатлари ҳам тирговуч бўлган 
эди. 
Оташқалб шоирнинг номи оқланиши муносабати билан Энг катта раҳбар адабиёт аҳлига 
йўллаган қутлов мактубини Мафкурахоним тутила-тутила, сўзларини чайнаб, зўрға ўқиб бера 
бошлади. У «иккинчи она тили»га роса уста эди, агар мановини бирортаси ўшанга ўгириб 
берганида, турли-туман минбарларда сайрайвериб алоҳида бир жаранг ва қатъият касб этиб 
кетган қайроқи овозига латофатли аёлларгагина хос истиғноли бир оҳангдан тегишича омухта 
этиб, шариллатиб ташларди-я, начораки, замон бугун ўзгача! 
Москову Ленинградларда таълим олган Мафкурахоним она тилига хийла нўноқ, аммо 
бундан сира койинмас, қайтага шунисини фазилат деб билар эди. Айтишларича, она тили деб 
куйиниб юрган уч-тўрт ёшу бебош зиёлини «партгилами»га чақириб ғоявий-сиёсий жиҳатдан 
сабоқ берганида у ана шу афзаллигини айтиб, мактабда ўзбекча ўқиган опасининг бугун уй-
рўзғорга ўралашиб уйда ўтириб қолганию ўзининг мана бундоқ юксак мартабаларга 
эришганини мисол келтириб ғурурланган, ҳусн ҳамда антиқа кийиниш, шунингдек, бошқа 
шўхликлар бобида шаҳарда донг таратган паст-баланд икки қизининг сира ўзбекча 


Шоирнинг тўйи (қисса). Эркин Аъзам 

Download 439.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling