Microsoft Word kr sirli nur ziyouz com doc
Download 327.5 Kb. Pdf ko'rish
|
kr sirli nur ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
5 — Менда ҳозирча бошқа тахминлар йўқ... Диққат! Жигарранг масса яна ҳаракатга келди. У, боя айтганимдай, қўнғизларнинг тиғиз гуруҳи экан. Улар олдин-ги қўнғизлар тузган икки йўлнинг нариги чеккасига “оқиб” келишяпти. Боядан бери эшитилаётган ноаниқ шовқин бирдан қулоқни қоматга келтирувчи қасир-қусурга айланди. Нима бўляпти ўзи? Жигарранг масса олға интилиб, гўё ўрмонни бир чеккадан ямлаётгандай орқасидан йўл очиб кетяпти! Тағин жпмлик чўкди. — Ақл бовар қилмайди! Бизнинг магистрал шосселардан қолишмайдиган катта йўл бир неча минут ичида ўрмон ичига шу даражада кириб кетдики, жигарранг масса, ҳатто, кўринмай қолди. Қаршимда тизилган қўнғизларнинг икки сафининг охири йўл бошига бориб тақалди... Йўл бошида қандайдир қора нуқта кўринди.У мен тарафга қуюндай тезликда учиб, тобора катталашиб кўриняпти. Мана, у олдимдаги майдонга етиб келди. Кемадан қирқ метрча нарида тўхтади. Бу... бу ҳаво ёстиқчалари ёрдамида ҳаракатланувчи оддий арава экан. Унда момиқсимон оппоқ бир нима ётибди. Афтидан, мени меҳмонга таклиф қилишаётир... Улуғбек!.. Жавоб бўлмади. — Улуғбек! Улуғбек!..— Даврон Шарипов бир неча минут бақириб, микрофонни силкитиб кўрди. Бироқ яна ҳеч қандай жавоб бўлмади. Негадир алоқа узилиб қолган эди. Олдиндаги қўнғизлар ҳаракатга келишди. Улар арава олдида тўпланишиб, торгина йўлакча ҳосил қилишди. “Нима бўляпти ўзи?” — ўйларди Даврон уларнинг ҳаракатини кузатаркан.— Улуғбекка ҳеч нима қилмаган, албатта, юлдузкезар кема сайёрадан анча нарида, бунинг устига кучли қувватли ҳимоя майдони билан таъминланган”. У ўрнидан турди, асбоб-ускуналарга тўла тор кабинада уёқдан-буёққа юра бошлади. Балки алоқа узилиб қолгани қайтанга яхши бўлгандир? Энди у юзага келувчи ҳар қандай вазиятда ўзи мустақил қарор қабул қила олиш ҳуқуқига эга. Уч аср! Уч аср давомида одамзод фазода ўз ақлли қардошларини қидиради. Ким билади, балки шлюз-камерагина олис Ер вакилини орзу қилинган тарихий учрашувдан ажратиб тургандир? Шарипов ўзининг маҳаллий олий ақл эгаларига қирғин келтирган қўнғизлар ҳақидаги тахминига ўзи ҳам ишонмаган, у сайёрадаги сирли ҳодисаларга изоҳ қидираётганди, холос. Изоҳ ҳозирча йўқ, бироқ сигналлар ҳам, ёруғ тарқатган нуқта ҳам, ғалати булутлар ҳам, ҳаммаси кимдир томонидан умумий бир ип билан боғлангандай эди Даврон Шарипов яна бир марта эфирга чиқиб, алоқа ўрнатишга ўриниб кўрди. Бироқ ҳеч қандай жавоб ололмади. Шунда у скафандрини кийди, лазер-автоматни қўлида бир айлантириб кўриб, яна жойига қўйди. Кейин ўзи билан бир неча кислород баллони олиб, шлюз-камера сари йўналди. Оёқлари остидаги тупроқ ниҳоятда юмшоқ, у худди пружинадек босилиб, оёғини олиши билан яна кўтарилиб қоларди. Шарипоз бу буюк дақиқаларга мос тантанали бир гап айтмоқчи эди, бунинг ўрнига бирдан қўнғизларга қараб: — Ҳей! Сизлар тишламайсизларми? — деб сўради. Қўнғизлар сукут сақлаб туришарди.Йигит худди эс-ҳушини йўқотгандай, ҳеч қаёққа қарамай, тор йўлакдан қўнғизларнинг мўйловига тегар-тегмас бўлиб, арава томонга юрди. Арава унчалик баланд эмас, бир метрча келарди. Бир неча зина унинг платформасига олиб чиқди. Даврон момиқ деб ўйлаган нарса момиқ эмас эди, албатта. Унинг тизалларигача ботиб кирган оёқлари бу оппоқ материал орасида бемалол ҳаракат қиларди. У оёғи остидаги ғалати матони ушлаб кўргиси келди, лекин скафандр қўлқоплари бунга имкон бермади. Бирдан унинг ўтиргиси келди. У чўккаламоқчи эди, бироқ, кутмаганида қулай ва юмшоқ креслога ўтираётганини ҳис қилди. У орқаси билан креслога суялди, тирсаклар юмшоқ тиргагичларга тиралди. У момиқсимон материал билан ўралган креслонинг шаклини аниқлашга интилиб, қўлини пастга юборган эди, бўшлиқдан бошқа ҳеч нимани топмади. У ўзини ниҳоятда яхши ҳис қилиб, хотиржмлик оғушига чўмди. Оёқларини узатиб юборди, роҳатланиб керишиб, кўзларини юмди. Уйқу аралаш енгил шовқин эшитди: арава жойидан жилган эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling